Uzpharmagency

@Uzpharm_agency خوش می آید 1

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канали.
📮 Мурожаат учун: @uzpharmagency_bot
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی
رسته
پزشکی


با ایجاد کننده تماس گیرفتن
ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
پزشکی
اضافه شده به شاخص
31.05.2019 10:44
ads
TGStat Bot
Bot to get channel statistics without leaving Telegram
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
3 772
مشترکین
~1.9k
پوشش 1 انتشار
~12.6k
پوشش روزانه
~7
پست / روز
50.7%
ERR %
45.12
شاخص استناد
اعلامیه ها و اشاره های کنال
1197 اشاره کانال
425 اشاره نشریات
623 اعلامیه ها
کانال هایی که توسط "@Uzpharm_agency" نقل قول می شوند
Farmhuquq
MinInnovation
Media content
Media content
Media content
Media content
Media content
Media content
Huquqiy axborot
Media content
Media content
Media content
Media content
AOKA / Test info
Media content
Media content
Media content
Media content
Media content
Media content
Media content
Media content
Media content
Media content
نشریات اخیر
Deleted
With mentions
اعلامیه ها
Uzpharmagency 30 Sep, 11:24
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилот антипсихотик препаратларни сотиши мумкинми?

Лицензия ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи
Гулнора Зуфарова:

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган ишлаб чиқарувчилар ҳамда улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган "Дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомда белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим.

Бунда, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни улгуржи реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

📮 Савол йўллаш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 30 Sep, 10:33
Халқаро патентланмаган ном нима

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 декабрдаги ПҚ-4554-сон қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча тиббиёт ташкилотларида мажбурий тартибда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи бўйича рецепт ёзилиши жорий қилинган.

📊 #Infografika

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 30 Sep, 09:20
Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тили бўйича имтиҳондан ўтилади

👉🏻
Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 30 Sep, 08:50
Aндижон вилоятининг Избоскан туманида иш бошлаган "Epoch Pharma" Ўзбекистон -Ҳиндистон фармацевтик қўшма корхонаси ҳозирда белгиланган тартиб асосида 25 турдаги дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.

▪️Компания фаолияти билан Ўзбекистон 24 телеканали репортажида яқидан танишасиз

👉🏻 Full HD видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 30 Sep, 07:32
Дори воситаларини харид қилишда нималарга эътибор бериш керак?

➖ Агарда шифокор буюрган препарат ҳамёнингизга оғирлик қилса, ушбу дорининг ўрнини босувчи яна қандай дорилар борлигини суриштиринг. Фақат даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашган ҳолда.

➖ Ўриндош препаратларни харид қилишдан аввал дори йўриқномаси билан танишинг. Айниқса, «ножўя таъсири» ва «мумкин бўлмаган ҳолатлар» ҳақидаги жумлаларга эътибор беринг.

➖ Дорихона ходими талабингизга кўра ўриндош препаратларни тавсия этиши мумкин. Бироқ саломатлигингиз ва умумий ҳолатингизга мос келадиганини фақат шифокор аниқлай олади.

➖ Биринчи учраган дорихонадан препарат харид қилишга шошилманг. Дорихоналардаги нархлар бир-биридан фарқланиши мумкин.

✅ Ҳар қандай вазиятда ҳам муҳим қоидани ёдда тутинг: ҳар бир дори воситаси фақат мутахассис назоратидагина тўғри қўлланилиши лозим!

Фармацевтика фанлари номзоди,
доцент Муаттар Хўжаева

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 29 Sep, 14:06
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифалари бериш аттестациялари фақат оғзаки шаклда олинади

👉🏻
Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 29 Sep, 12:18
“Nobel Pharmsanoat” компанияси “Ривароксабан”нинг Ўзбекистондаги илк женеригини ишлаб чиқариш учун давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини бошлади

👉🏻
Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 29 Sep, 09:33
2020 йил 28 сентябрда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги "Фармакология ва фармацевтика фанлари” бўйича Илмий-техник кенгаш аъзоси, Ўсимлик моддалари кимёси институти фармакология ва токсикология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари номзоди Жумадилла Режепов 70 ёшида қисқа касалликдан сўнг вафот этди.

Жумадилла Режепов ўсимлик моддаларига асосланган доривор препаратларнинг экспериментал фармакологияси ва токсикологиясини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. У институтда яратилган  Аксаритмин, Антиаритмин, Ферулен, Дигдроатизин каби ўнлаб дориларнинг ҳаммуаллифи. Изохинолин алкалоидлари, нейро- ва психофармакология, метаболизм жараёнлари фармакологияси, юрак-қон томир тизими фармакологияси соҳасида тадқиқотлар қилиб, 250 дан ортиқ илмий ишлар ва патентларнинг муаллифидир.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги таниқли олим ва устознинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради
Read more
Uzpharmagency 29 Sep, 08:27
#Эслатма

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарорига мувофиқ, таркибида антибиотиклар бўлган пенициллинлар, дори воситалари (маҳсулотнинг ТИФ ТН коди 3004100001, 3004100006, 3004200001, 3004200002) ҳамда гигиена воситалари (9619008101) экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилиниши белгилаб қўйилган.

✅ Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан экспорт операциялари бўйича олиб ўтилаётган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан жорий қилинган барча турдаги мажбурий тўловлар ва ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги мавжудлигини текшириш амалиёти 2021 йил 1 январга қадар бекор қилинган.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 29 Sep, 07:00
Мутахассис тавсияси: Дори воситаларининг ножуя таъсири, аллергия, реакция ва биринчи ёрдам

👉🏻
Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 28 Sep, 15:15
Экстемпорал усулда тайёрланадиган дори воситалари дейилганда нима тушунилади?

Экстемпорал усулда тайёрланадиган дори воситалари -
беморга шифокор томонидан берилган рецепт асосида дорихона шароитида тайёрланган дори препаратлари.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармонига биноан, 2020 йил 1 октябргача дорихоналарда тайёрланадиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва бошқа маҳсулотларни улгуржи сотишга рухсат берилган

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 28 Sep, 13:40
Тиббиёт ва фармацевтика олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида янги ўқитиш тизими жорий этилади

👉🏻
Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 28 Sep, 12:20
Коронавирусни даволашда қўлланиладиган асосий дорилар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда. Қонни суюлтиришда фойдаланиладиган препаратлардан тортиб, гармон воситаларини ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилган.

Биз қўшни Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, ҳатто, Грузияга ушбу дори воситаларининг экспорт қилинишини таъминлаб келяпмиз.

Пандемиянинг бошида тест воситалари ҳам Хитойдан харид қилинаётган эди. Тест лабораторияларимиз, умуман санитария-эпидемиология хизмати бунга тайёр эмас эди.

Қисқа муддат ичида 170 дан ортиқ тест лабораториялари харид қилинди ва тест жараёни бошланди. Айни вақтда тестларни ўзимизда ишлаб чиқаришга ҳам эришдик. Инновация вазирлиги қошида ташкил этилган лабораторияда ойига 1 млн дона тест ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев

⬇️
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 28 Sep, 11:30
➖ Кимлар гриппга қарши эмланиши зарур?
➖ Гриппга қарши эмлашнинг қандай фойдали томонлари бор?
➖ Бу борада жамоатчилик ва мутахассислар фикри нималардан иборат?

👉🏻
Батафсил ушбу видеода

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 28 Sep, 10:50
2021 йил 1 январдан давлат органлари ва ташкилотларида “Спорт тарғиботчиси” лавозими жорий этилади. Бу лавозим вазифалари нималардан иборат бўлади?

👉🏻
Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 28 Sep, 09:49
Давлат рўйхатидан ўтган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг сифатсиз, белгиланган талабларга номувофиқ ишлаб чиқарилган, нуқсонли ҳолатларига дуч келганда кимга ва қаерга мурожаат қилиш керак?

👉🏻
Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 28 Sep, 06:01
📆 Ўтган ҳафтада каналимизда нашр этилган энг муҳим постлар:

Монополияга қарши курашиш қўмитаси 2020 йилда интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузган тадбиркорлик субъектларини маълум қилди

“Нексия”даги 84,6 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош бўлди

Туркияда чоп этиладиган “Жумҳурият” газетаси “Ўзбек тили БМТда” сарлавҳали мақолани эълон қилди

5 млн. дона заъфарон доривор ўсимлиги пиёзбошлари Италиядан Ўзбекистонга олиб келинмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ минбарида илк марта ўзбек тилида нутқ сўзлади

“Хитой-ўзбек анъанавий тиббиёт маркази” бошқарув раиси биринчи даражали Саломатлик ордени билан тақдирланди

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш жараёнлари жорий йилнинг 1 октябрдан қайта бошланмоқда

COVID-19'ни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг импорти учун берилган имтиёзлар 2021 йилнинг 1 мартига қадар узайтирилди

Бу йилги Бутунжаҳон фармацевтлар куни “Глобал соғлиқни сақлаш тизимидаги ўзгаришлар” мавзусида нишонланди

Фармагентлик ва Таиланд давлат фармацевтика ташкилоти вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди
--
✅ Расмий каналимизга обуна бўлинг ва Фармацевтика тармоғига оид янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг!

Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида
Read more
Uzpharmagency 28 Sep, 06:00
Видео:
«Ҳафта дайжести - Weekly digest» рукни

14 — 20-сентябр
Лойиҳамизнинг ўтган ҳафтадаги қисми

Uzpharmagency расмий саҳифалари
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 27 Sep, 09:00
📮 5 саволга 5 жавоб:

🔘 1-савол:
Иситма чиққанда қандай дорилар коронавирусни кучайтириши мумкин? ➖ Жавоб

🔘 2-савол: Илк тиббиёт ниқоби қандай кўринишда бўлган? Тиббиёт ниқобларининг тарихи ҳақида нималар маълум? ➖ Жавоб

🔘 3-савол: Иммунитет ҳақида нималарни билишимиз керак? ➖ Жавоб

🔘 4-савол: Кутилмаган вазиятлар учун ҳимоя ва дезинфекция воситаларидан иборат захира Ўзбекистонда мавжудми? ➖ Жавоб

🔘 5-савол: Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида ким қарор қабул қилади? ➖ Жавоб

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more
Uzpharmagency 27 Sep, 06:30
2020 йилнинг январигача камбағаллик очиқ-ойдин тан олинмаганди.

Камбағалликни одамларга пул тарқатиб қисқартириб бўлмайди. Камбағалликни тадбиркорликни, таълимни, соғлиқни сақлашни ривожлантириб қисқартириш мумкин.

Одамларда соғлиқни сақлашдан ва таълимдан яхши фойдаланиш имкони бўлмайдиган бўлса, улар борган сари камбағаллашади ва иқтисодиётда талаб камаяди. 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров

#Иқтибос

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Read more