UzNews.uz ахборот агентлиги расмий канали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


«UzNews.uz» ахборот агентлигининг расмий канали
Instagram: instagram.com/uznewsuzb
Ru: @uznews
Сайт: uznews.uz

Реклама:
+998 99 813 69 99 @uznewsads
+998 94 649 57 77 @uznews_ads

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув бир кунга тўхтатилади

ТошИЭМ иссиқлик станциясига (М-5,8) уланган жойларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/72572

@uznewsuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қорақалпоғистонда ҳаракатдаги автомобиль устида "концерт берган" фуқарога чора кўрилди

Эркак қилган ишидан пушаймонлигини айтди. Ҳолат юзасидан маълумот берилди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/72570

@uznewsuzb


Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда аёл ҳайдовчи ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзанди вафот этди — видео

Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган аёл машинани бошқараётиб руль бошқарувини йўқотиши натижасида ЙТҲ содир бўлган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/72565

@uznewsuzb


"Свет" ўчган айрим ҳудудларда электр энергияси қайта тикланди

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, соат 11:35 да Тошкент вилоятининг Пискент, Қуйи Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги истеъмолчилар бошқа манбалардан электр энергияси билан тўлиқ таъминланди.

Айни пайтда эса, дарахт йиқилиши оқибатида Чилонзор тумани, 19-квартал, Хирмонтепа маҳалласидаги газ қувурида юзага келган носозлик бартараф этилмоқда.

@uznewsuzb


Сирдарёда кучли шамол кўп қаватли уйнинг томини учириб юборди — видео

Воқеа жойига туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва туман ФВБ ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/72562

@uznewsuzb


Кучли шамол сабаб Тошкент вилоятининг 3 та туманида қисман электр токи ўчирилди

Ҳозирги вақтда истеъмолчиларни бошқа манбалардан таъминлаш чоралари кўриляпти.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/72557

@uznewsuzb


Фарғонада аёлини рашк сабаб ўлдирган эркак 12 йилга қамалди

Бахтсиз ҳодиса эркак ва унинг шаръий никоҳида яшаб келаётган турмуш ўртоғи ўртасидаги келишмовчилик сабаб юз берган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/72556

@uznewsuzb


Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчиси ва 18 ёшли йигит ўртасидаги жанжал ўлим билан тугади

2008 ва 2006 йилда туғилган йигитлар ўртасида ўзаро жанжал бўлган. Натижада, 18 ёшли йигит тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/72555

@uznewsuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жиззахда Ҳудудгаз бўлим бошлиғи ва МЧЖ раҳбари фирибгарликда ушланди

Улар фуқарога 10 йил муддатга ижара асосида ажратилган 40 гектар ҳамда ўзининг ерига туташ бўлган яна 24 гектар ер майдонини сотишга келишишган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/72552

@uznewsuzb


Тошкентда кучли шамол ва ёмғир ёғиши кузатилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолидан эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш, дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарни қўймасликни сўрамоқда.

“Ноқулай об-ҳаво билан боғлиқ ҳар қандай фавқулодда вазиятларда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли хизматлари билан (71) 212-69-80, (71) 212-69-82, 1050 ва 1055 рақамларига ёки мурожаатни Xalq Nazorati портали ва иловаси орқали юбориш имконияти мавжуд" - дейилади хабарда.

@uznewsuzb


Шавкат Мирзиёев АҚШ парламенти делегациялари билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/72548

@uznewsuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Оилали талабаларни олийгоҳ тушунмайди(ми?)

Талабаликда оила қурган қизлар ҳам ўқиш, ҳам оилани эплашига тўғри келади. Натижада айримлар дарсларда тўлиқ иштирок эта олмай, олийгоҳ ва оиласи томонидан турли чекловларга дуч келади.

Сўровнома давомида респондентларнинг кўпчилиги қайноналарнинг ўқитмаслиги, оқибатда талаба келинларнинг ўқишини ташлашга мажбур бўлиши ҳақида таъкидлади.

Яна кимлардир шундай ҳолатларда талабанинг ўқиш жойи қўллаб-қувватлаши, уни тушуниши керак, деган фикрда.

@uznewsuzb


Жума куни Тошкентда “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади

Экология вазирлиги фуқароларни акцияда иштирок этишга ва атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган транспортдан фойдаланишга чақирди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/72544

@uznewsuzb


Қашқадарёда ота 14 ва 16 ёшли қизларига тегажоғлик қилиб, муттасил калтаклаб келган

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/72541

@uznewsuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Ҳиндистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Томонлар Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/72539

@uznewsuzb


Ўзбекистонда Парламентлараро иттифоқнинг 150 йиллик юбилей ассамблеяси бўлиб ўтади

Ассамблеянинг республикада ўтказилиши халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича жаҳон парламентлари ўртасида тажриба алмашиш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликка хизмат қилади.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/72538

@uznewsuzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Татаристон раиси Рустам Минниханов Сурхондарёга келди — фото

У вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ва тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашиб, вилоятда тадбиркорлик масалаларини муҳокама қилди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/72534

@uznewsuzb


Тошкентда қарийб $19 минг қалбаки пулларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/72531

@uznewsuzb


Жиззахдаги оилада тўрт қиздан сўнг уч эгизак дунёга келди

Жиззахлик аёл Сирдарёдаги тиббиёт марказида икки қиз ва бир ўғилни дунёга келтирди.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/72524

@uznewsuzb


Сурхондарё, Навоий ва Намангандаги тарихий ёдгорликларга қарийб 30 млрд сўмлик зарар етказилди

V – VII асрларга оид археологик ёдгорликлар молхона қуриш учун бузиб ташланиб, ўзбошимчалик билан ковлаб олинган.

Батафсил: 👉 https://uznews.uz/uz/posts/72513

@uznewsuzb

Показано 20 последних публикаций.