Оҳангарон туман халқ таълими бўлими тасарруфида 51 та мактаб мавжуд бўлиб, 3 та мактабнинг 4 нафар 11-синф битирувчилари «Олтин медаль» соҳиблари бўлишди. 11-мактабнинг 11-синф битирувчиларидан Қурбоналиева Муниса Сарвар қизи, Хатамова Мафтуна, Хамид қизи шу медаль соҳибаларидандир. Туман халқ таълими бўлими мудири Ж.Р.Убайлуллаев ва туман ҳокими А.Н.Абдуллаевлар ташаббуси билан бугун туман ҳокимлигида ушбу битирувчиларни тақдирлаш маросими ўтказилиб, ноутбук билан ҳам тақдирладилар. Ушбу жараённи ташкиллаштиришда халқ таълими бўлими ҳодимларидан Ш. Топилов ваМ. Топиловалар ҳам фаол қатнашишди. Раҳбарларимиз бу ёшларни табриклаш билан биргаликда омад тилаб келгусидаги режалари билан ҳам танишдилар. Биз мактаб маъмурияти бу ўқувчилар билан биргаликда барча битирувчиларга ҳам омад тилаб қоламиз деб мактаб маъмурияти.
@ungutliklar
@ungutliklar