Репост из: QURAMA24 I Oqibatli bo‘laylik! 🤲
Араб отлари
Араблар отларнинг аслини танлаш учун бир усулдан фойдаланишган экан. Маълумки, от ҳам инсонга ўхшаб ғурурли жонивор ҳисобланади. Бироқ, бу хусусият буларнинг ҳаммасида ҳам кучли эмас. Буни аниқлаш учун бир одам отларни аввал урган, оч қолдириб тинкасини қуритган, сўнгра емиш берган. Ғурури кучли отлар оч қолган бўлишига қарамасдан ўзига азоб берган қўлдан ҳеч нима емаган. Фақатгина хашакиларгина еган.
Бугунги кунда давлат идораларида ходимлар ярим кечгача ушлаб турилади, урилади, сўкилади, керак бўлса, тизза бўйи сувга тушириб қўйилади, бироқ эртаси куни ҳеч нима бўлмагандек, раҳбарларини "муҳтарам"лаб кетини ўпишга тайёр юришади. Менга бу ҳолат идораларни "хашаки"лар босиб кетгандек кўринади. Балки, бошқачадир, тағин билмадим...
@qurama24