"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида ҳудудлардаги муаммолар ижобий ҳал этилмоқда Учкўприк туманида оғир ҳудуд тоифасига киритилган маҳаллалардаги мавжуд муаммолар "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида ижобий ҳал этилмоқда.
Туман марказидан олисда жойлашган “Чанг” маҳалла фуқаролар йиғинида 758 та хонадонда 3 минг 500 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.
Драйвери чорвачилик ва деҳқончилик бўлган маҳалла ҳудудида 473 гектар экин майдони мавжуд бўлиб, кўп йиллардан бери аксар ерларни суғориш муаммоси аҳоли ва фермерларни қийнаб келаётган эди.
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида мазкур муаммога ижобий ечим топилиб, аҳоли томорқаларини суғориш учун 2 та қудуқ қазиш ишларига киришилди.
Мазкур ишларни амалга ошириш учун 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Натижада 4 минг 500 метрдан зиёд масофага сув етказиб берилади ва 300 га яқин хонадон томорқаларини суғориш имконияти яратилади.
Оғир ҳудуд тоифасига киритилган маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган амалий ишлар давом этмоқда.
🦁
Uchko'prik City | Rasmiy kanali