Таълим касаба уюшмаси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#Кадровик
"агар бола парваришлайдиган ходимнинг ўрнида ишлаётган ходим таътилда бўлса, ёки касаллик таътилида бўлса унинг меҳнат шартномаси таътилда бўлган пайтда бекор қилинадими ёки таътилда бўлса ҳам бекор қилиниши мумкинми?" -деб жуда қизиқ савол билан мурожаат қилишибди. Бунга ҳам тушунтириш бериб ўтиб кетаман.

Кўпчилик кадровиклар МКнинг 163-моддасига чалғиб қолади. Чунки, мазкур моддада ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврларида, у меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган таътилларда бўлган даврларда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш мумкин эмас деб ёзиб қўйилган. МКнинг 163-моддаси биз муҳокама қилаётган вазиятга тушмайди. МКнинг 163-моддасидаги ҳолат содир бўлганда ходим билан меҳнат шартномасини МКнинг 161-модда билан бекор қилиб бўлмайди.

Унда шартномани ходим билан у касал бўлса ҳам, таътилда бўлса ҳам бекор қилиш мумкинми? Ҳа мумкин. Чунки МКнинг 158-моддаси 3-қисмига кўра иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади. Яъни бу ҳолатда меҳнат шартномаси иш МКнинг 161-моддаси иш берувчининг ташаббуси билан эмас балки, 158-моддаси муддатли меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш асоси билан бекор қилинади.

ПС: Яна қайтариб ўтаман, агар меҳнат шартномаси бекор қилинаётган ходим ҳомиладор бўлса, юқоридаги постда кўрсатилган тартибда иш тутиш мақсадга мувофиқ.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#Кадровик
Бола парваришлаш таътилига чиққан ходим ишга қайтганда унинг ўрнига олинган ходимга иш берувчи бошқа иш таклиф қилишга мажбурми?

Кўп ҳолатларда мазкур масалада иш берувчи ва ходим ўртасида шу масалада низолар келиб чиқади. Ким ҳам ишлаб турган жойини ташлаб кетгиси келади. Бироқ қонунчиликда иш берувчига бундай мажбурият қўйилмаган.

Меҳнат кодексининг 158-моддаси 3-қисмида иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.

Шундай бўлса-да, МКда баъзи истеснолар мавжуд. МК 408-модданинг 3-қисмига асосан вақтинча бўлмаган ходим ўрнида муддатли шартнома асосида ишлайдиган хлодим хомиладор бўлса, уни иш берувчида унинг соғлиғига тўғри келадиган бошқа ишга ўтказиш чораси кўрилиши керак. Яъни бундай имкониятдан таътилдаги ходимнинг ўрнида ишлаётган ходим ҳомиладор бўлсагина фойдалана олади.

Агар бундай иш бўлмаса, ёки хомиладор ходим бу ишни рад қилса, шундагина уни МК 158-модда билан бўшатиш мумкин. Лекин бу хомиладор аёл ходимларга берилган имтиёз.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#Кадровик
Мен ишлаган ташкилот тугатилиб кетган аммо, мен суд орқали ишга тикландим бу ҳолатда мен қаерда ишлашим керак

Бизга
бир обуначимиз юқоридаги мазмундаги савол билан мурожаат қилмоқда.  Меҳнат кодексининг 561-моддаси 5-қисмига кўра ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилган ҳолларда ёки ишга (лавозимга) тиклашга монелик қиладиган, қонунда назарда тутилган ўзга асослар мавжуд бўлган тақдирда, бошқа тенг иш бериш маҳаллий меҳнат органлари томонидан амалга оширилади.

Бироқ, мазкур ҳолатда Бандлик бўлимлари суднинг қарорини ижро қила олмайди сабаби суднинг қарорида ва суднинг ходимни ишга тиклаш бўйича берган ижро варақасида ходимни ишга тикловчи масъул сифатида ўша ташкилот кўрсатилган бўлади.

Бундай ҳолатда фуқаро фуқаролик судига даъво ариза киритиб, Бандлик бўлимига ходимни аввалги ишига тенг бўлган иш билан таъминлаш мажбуриятини юклаш ҳақида суд қарорини чиқартириш лозим бўлади.

Мазкур пост юзасидан яна шуни айтиб ўтишим керак. Судга мурожаат қилишда агар иш кўриш жараёнида корхона мавжуд бўлсада юқоридаги қоида ишлайди. Агар суд тугагунга қадар корхона тугатилиб кетилса, судя ФПКнинг 124-моддаси биринчи қисм 7-банди билан иш юритишни тугатади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Эркакларга ҳам 1 йил олдин пенсияга чиқиш имтиёзи борми?

@Yurist_Xizmati 4965-савол:

Assalomu alaykum yurist xizmati ijodkorlari. Sizlarga savolim bor  edi, men 1966 yil 11-yanvarda tug'ilganman, 59 yoshni to'ldirib 60 ga qadam qo'ydim. 1992 yildan beri bir maktabda muqim ishlab kelaman. Toza pedstajim 32 yil, hozir 33 yili ketyapti. Erkaklarga ham muddatidan 1 yil oldin pensiyaga chiqish ilmtiyozi bormi?. Ayollarda bunday imtiyoz bor.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун нормаларига мувофиқ эркакларга сиз айтган имтиёз назарда тутилмаган.

Қонун 7-моддасига мувофиқ сиз 60 ёшга тўлган кунингиздан бошлаб сизда пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


❗️2 ЁШГА ТЎЛМАГАН БОЛАСИ БОР ҲОДИМЛАРГА ИШ ВАҚТИДА ҚЎШИМЧА ТАНАФФУС БЕРИЛАДИ

⚡️САВОЛ:
Мен декретдан фарзандим икки ёшга тўлмасидан ишга қайтганман. Саволим шуки, фарзандим ёш бўлганлиги сабабли иш куни давомида менга қандайдир қўшимча танаффус берилиши керакми йўқми ?

⚡️ЖАВОБ:
Меҳнат кодексининг 407-моддасига асосан,

➖ Икки ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз дақиқадан кам бўлмаган давомийликда берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланади. Болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади деб белгиланган.

✅ Икки ёшга тўлмаган бола отасининг ёки онасининг (васийсининг) хоҳишига кўра болани овқатлантириш учун танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб берилиши ёхуд иш кунининг (сменанинг) тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига кўчирилиши, шу жумладан жамланган ҳолда кўчирилиши мумкин. ✏️ Демак, бу танаффусдан ўз вақтида ҳар уч соатда ёки хаммасини жамлаган ҳолда бир вақтда фойдаланиш мумкин.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Мактаб, боғча касаба уюшма қўмитаси раисини қандай сайлаймиз?

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерaцияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низомга  мувофиқ, касаба уюшмалари органлари раислари, (мактаб (боғча) бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси) умумий йиғилишда (конференция, қурултойларда) сайланади.

Касаба уюшма қўмитаси раислигига сайлов муқобиллик асосида, яъни бир нечта номзод кўрсатилган ҳолда ўтказилади.

Мактаб (боғча) касаба уюшма қўмитаси раисини сайлаш бўйича овоз бериш йиғилиш иштирокчилари томонидан тасдиқланган шаклда очиқ ёки яширин шаклда ўтказилади.

Йиғилиш ишчи раёсати (раиси), белгиланган тартибда касаба уюшмаси органи раисини сайлаш бўйича овоз бериш натижаларини ҳисоблаб чиқади.

Касаба уюшма қўмитаси раисини яширин овоз бериш йўли билан сайлаш чоғида йиғилиш қатнашчиси бюллетенда кўрсатилган бир неча номзоддан фақат биттасини ёқлаб овоз бериши мумкин. Йиғилиш қатнашчиларининг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган номзод сайланган деб ҳисобланади.
 
Агар яширин овоз бериш бюллетенга икки нафар номзод киритилган бўлса ва овоз бериш натижаларига кўра бирорта ҳам номзод овозларнинг ярмидан кўпини ололмаса, қайтадан номзодлар кўрсатилиб, улар юзасидан овоз бериш ўтказилади.

Агар номзодлар сони уч ва ундан ортиқ нафар бўлса энг кўп овоз олган иккита номзод қолдирилиб, улар бўйича қайта овоз бериш ўтказилади ва йиғилиш қатнашчиларининг кўпчилиги ёқлаб овоз берган номзод сайланган ҳисобланади.

Сизнинг жамоангизда касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари қачон ўтказилади?

Савол ва фикрларингизни йўлланг.

Каналга аъзо бўлинг 👇
@mehnat_talim_huquqi
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Инклюзив таълим учун қанча устама тўланади?

@Yurist_Xizmati 4964-савол:

Assalom aleykum umumtaʼlim maktabda inklyuziv taʼlimda maxsus pedagog boʻlib faoliyat yuritayabman 4 oy boʻldi 2ta sinfda 2 nafar oʻquvchim bor.V.Mning 638 qarorda ustama haqida berilgan oʻsha qarorda necha foiz ustama toʻlanadi shu matnga tushunmayabman menga ustama haq toʻlanmayabdi nima chora qoʻllasam boʻladi


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октабрдаги 638-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 53-бандига кўра, инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган:
бир нафар бола учун - лавозим маошининг 10 фоизи;
икки нафар бола учун - лавозим маошининг 20 фоизи;
уч нафар бола учун - лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида,
икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида тўрт нафар ва ундан ортиқ бола учун - таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчилар ва махсус педагогларга лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида белгиланади.

Юқоридаги қоидага кўра сиздаги ҳолатда 2 нафар бола бўлгани учун улар икки синфда ўқиган тақдирда ҳам лавозим маошингизнинг 20 фоизи миқдорида қўшимча устама белгиланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Ўқитувчи бир вақтнинг ўзида миллий ва халқаро сертификат учун устама олиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4963-савол:

Matematika fanidan bir vaqtning o‘zida Milliy va Xalqaro sertifikatlarga maktabda ustama to‘lanadimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-банди учинчи хатбошисига кўра:
халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида устама тўланиши белгиланган.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таʼлими вазирлигининг 2024-йил 2-апрелдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 3515) қоидаларига мувофиқ педагог ходим ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро ёки миллий сертификатга эга бўлганда устама тўланиши белгиланган.

Яъни устама олиш учун ё халқаро ёки миллий сертификат бўлиши назарда тутилади. Агар педагог ходим бир вақтнинг ўзида ҳам миллий, ҳам халқаро сертификатга эга бўлса ҳам унга битта сертификат учун устама тўланади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Баҳоларни ўз вақтида қўймайдиган ўқитувчиларга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4949-савол:

Assalomu aleykum. Men ingliz tili fani o'qituvchisiman. 5-dekabr 6 A sinfidan Bsb 3 ni oldim. Lekin baholarni 17 kun kechigib qo'ydim. Va buning uchun zavuchim tushuntirish xatini yozdirdi. Boshqa takrorlanmaydi agarda takrorlansa chora ko'rilishiga roziman deb yozdim. Menga og'zaki holda oyligingnan ushlayman dedi. Men 200 mingdan ushlanadi deb o'ylab xo'p dedim. Lekin 500 ming ushlangan. Shu to'g'rimi? Oldinnan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Интизомий таъсир чораси ходим ҳақиқатда ўз меҳнат мажбуриятларини бажармаганда қўлланилади.

Меҳнат кодексининг 313-моддаси учинчи қисмида интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олиниши белгиланган.

Шунга кўра сиздаги ҳолатда баҳоларнинг ўз вақтида қўйилмаслиги, бу меҳнат интизомини бузиш ҳисобланиши мумкин.

Бунда Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Ушбу қоиданинг мазмунига кўра ходим меҳнат интизомини бузганда унга юқоридаги таъсир чораларидан бири қўлланилади. Бунда ходим содир этган қилмиш учун фақат битта интизомий таъсир чораси қўллаши мумкин.

Айтиш керакки, бунда ходимга юқоридаги интизомий таъсир чоралари навбатма-навбат қўлланилмайди. Меҳнат интизомини бузишнинг даражасига қараб иш берувчи юқоридаги чоралардан бирини танлашга ҳақли.

Ундан ташқари ходим бундай ҳолатда биринчи марта огоҳлантирилиши талаб этилмайди. Шундай экан бу ҳолатда сизлар ҳам юқоридаги қоидалардан бирини танлашингиз мумкин. Бунда ушбу кодекс 313-моддаси қоидаларига риоя қилиш талаб этилади.

Яъни иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт.

Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

Қоиданинг мазмунига кўра сиздан биринчи галда тушунтириш хати олиш керак. Агар сиз тушунтириш хати ёзишдан бош тортсангизгина ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштиирлиши керак.

Шундан сўнг иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.
Агар бу қоидаларга риоя қилинмаган бўлса, унда интизомий таъсир чораси нотўғри қўлланилган. Бунда сиз туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Assalom alaykum hurmatli o'qituvchilar ushbu videorolikdi ota-onalar guruhlariga tashlab berishingizni iltimos qilardim.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Боғча тўловлари ошиб кетди. Аслида меёр бўйича боғча тўловлари қанча тўланади?

@Yurist_Xizmati 4947-савол:

Assalomu aleykum 471 sonli qaror 9 bandida, 2025 yildan, 2026 yilga qadar tumaniga, toifasiga qarab, boxcha badal toʻlovi oshirilishi koʻrsatilgan. Meni 1 nafar farzandim Surxondaryo viloyati Muzrabot tumanidagi 15 sonli boxchaga boradi. 6 chi yanvar kuni 125 ming soʻm boxcha pulini toʻlab qoʻygan edim. 24 yanvar kuni bizga yana narx koʻtalilganligina, 60 ming soʻm qoʻshimcha tolashimni ogoxlantirishvotti. Muzrabot tumani, 4 toifaga kiradi, 25 foiz yozilgan qarorda bizlardan 75 foiz talab qilishvotti. Men bolalarni ximoya qilish ishonch telefoniga qoʻngʻiroq qilgandim, menga oldin 115 ming toʻlov qilib yurgan bosez endi 125 ming soʻm toʻlov qilishimni, boshqa pul toʻlamasligimni etishdi. Iltimos oydinlik kiritib bering, yanvar oyida 2 marotaba to'lov qilamizami, oldindan raxmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 апрелдаги 246-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови Миқдорларига мувофиқ 2025 йил 1 январдан бошлаб бир ойлик тўлов миқдори туман марказларида:
➖ ташкилотга борадиган оиладаги битта болага:
-  4-5 соат – 38 000 сўм;
-  9 соат –  178 000 сўм;
-  10,5 соат – 242 000 сўм;
-  12 соат – 275 000 сўм;
-  24 соат – 292 000 сўм
➖ оиладаги ҳар бир болага, агар ташкилотга биттадан ортиқ бола борса:
-  4-5 соат – 26 000 сўм;
-  9 соат –  134 000 сўм;
-  10,5 соат – 183 000 сўм;
-  12 соат – 206 000 сўм;
-  24 соат – 219 000 сўм.

Шунга кўра сиздаги ҳолатда ҳам тўлов миқдори юқоридаги меёрлардан келиб чиқиб белгиланади. Агар ундан юқори миқдорда тўлов сўралган бўлса, туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Халқчил профком

Профком - касаба уюшма қўмитаси раиси жамоада барча ҳурмат қиладиган, одил, ҳаётий тажрибага эга инсон.

Биз ундан доим маслаҳат оламиз, унга дардимизни айтамиз, сиримизни ишонамиз.

Биз севиб томоша қиладиган "Шум бола" фильмида профком қиёфасини кўришимиз мумкин.

Меҳнат жамоамизда муносиб профкомни сайласак, "дўппи тор келганда" "пешона теримиз"ни албатта ундириб беради.

Дарвоқе, феврал-апрель ойларида барча меҳнат жамоаларида касаба уюшмаси қўмитаси (раиси, аъзолари)га сайловлар бўлиб ўтиши ҳақида эслатгандик. Бефарқ бўлмайлик.

Маълумот учун: 1905 йилда Ўрта Осиё темир йўллари ишчи ва хизматчиларининг 1-Қурултойи ўтказилган ва бу Ўзбекистондаги илк касаба уюшмаси тузилиши ҳисобланади. 2025 йилда Ўзбекистонда касаба уюшмаси тузилганлигига 120 йил тўлади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари тарихи.

Каналга аъзо бўлинг 👇
@mehnat_talim_huquqi

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


#2025_йил_1_январдан

🔰Қонунчиликка кўра:

▪️нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади;

▪️нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

▪️2030 йил 1 январгача юридик шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇®huquqiyaxborot
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Ishga qabul qilishda kimlarga dastlabki sinov belgilanmaydi?

▪️homilador ayol, 3 yoshga to‘lmagan bolasi bor ayol yoki 3 yoshga to‘lmagan bolani yolg‘iz o‘zi tarbiyalayotgan ota (vasiy);

▪️zaxiraga qo‘yiladigan ish o‘rinlariga ishga joylashtirish uchun yuborilgan aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalaridan bo‘lgan shaxslar;

▪️davlat grantlari asosida o‘qigan va oliy ta’lim tashkilotini tamomlagan kundan e’tiboran 3 oy ichida yo‘llanma bo‘yicha olingan mutaxassisligiga doir ishga kirayotgan oliy ta’lim tashkilotlarining bitiruvchilari;

▪️tegishli ta’lim tashkilotini tamomlagan kundan e’tiboran 1 yil ichida birinchi bor ishga kirayotganda olingan mutaxassisligi bo‘yicha mustaqil ravishda ishga joylashayotgan umumiy o‘rta, o‘rta maxsus, professional va oliy ta’lim tashkilotlarining bitiruvchilari;

▪️6 oygacha muddatga mehnat shartnomasi tuzilayotgan xodimlar;

▪️18 yoshga to‘lmagan shaxslar;

▪️ishga qaytadan qabul qilingan taqdirda ish beruvchi ilgari qaysi xodimlar bilan mehnat shartnomasini alohida asoslar bo‘yicha bekor qilgan bo‘lsa, o‘sha shaxslar;

▪️ishlab chiqarishda o‘qitish shartnomasi bo‘yicha ushbu ish beruvchida o‘qishni o‘tagan o‘quvchilar.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан боғчалар раҳбар ва педагогларини рағбатлантиришга рухсат этиладиПрезидент фармони

2025 йил 1 январдан:

➖ мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;

➖ республиканинг барча туман (шаҳар)ларида камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;

➖ барча мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг “Методик маҳорат соати”, таянч мактабгача таълим ташкилотларида эса “Методик маҳорат куни” каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади;

➖ тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари жорий этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.

2025 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


2025 йил 1 июндан мактабларда директор ўринбосари лавозимларидан бири тугатилади

Президентнинг 15.11.2024 й. ПҚ-393-сон қарорига кўра, 2025/2026 ўқув йилидан «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани нуфузини ошириш ва умумий ўрта таълим ташкилотларида (Президент, ижод ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари) ЧҚБТ раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг янги тизимини жорий этиш назарда тутилган.

2025 йил 1 июндан таълим ташкилотларида «Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича директор ўринбосари – чақирувга қадар ҳарбий тайёргарлик раҳбари» лавозими тугатилади ва уларнинг штат бирликлари Мудофаа вазирлигига берилади, бу штат бирликлари ҳисобидан ЧҚБТ раҳбари лавозими жорий этилади.

ЧҚБТ раҳбарларига:
➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқитувчисининг базавий тариф ставкаси белгиланади;
➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари ходимлари учун белгиланган йиллик меҳнат таътили берилади;
50 БҲМ миқдорида бир марталик дастлабки пул ёрдами ва уй-жой ижараси учун ҳар ойда БҲМнинг икки баравари миқдорида пул компенсацияси тўланади.

Ҳужжат билан:
➖ Ўқувчиларда Ватан ҳимоячиси бўлиш истаги ва интилишини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар дастури;
➖ Таълим ташкилотлари негизида ташкил этиладиган «Жасорат мактаблари» ҳамда уларга бириктирилган вазирлик ва идоралар рўйхати тасдиқланди.

ЧҚБТ бўйича янгиланган ўқув дастурлари ва дарсликлар «Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси, фаол ҳаётий позиция» тамойили асосида яратилади, таълим ташкилотларида фанни ўқитиш ҳафтасига икки соат ҳажмида бўлади.

Мудофаа вазирлиги тизимида олий таълим муассасалари ҳарбий таълим факультетларининг «Чақирувга қадар ҳарбий таълим» йўналиши битирувчилари, олий маълумотли, Қуролли Кучлар захирасида (резервида) турган шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар қабул қилинадиган «чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари» лавозими жорий этилади.

Шу билан бирга, ЧҚБТ раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари (KPI) ишлаб чиқилади.

Республиканинг ҳар бир тумани (шаҳри)да битта умумий ўрта таълим мактаби негизида болаларни ёшлигидан Ватанга чексиз садоқат руҳида, жисмонан соғлом ва маънан етук шахс қилиб тарбиялаш бўйича «Жасорат мактаблари» ташкил этилади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун қандай натижаларга эришиш лозим?

Вазир жамғармасида тўлаб бериладиган устамалар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 авгусидаги 425-сон қарори асосида амалга оширилади.

Қарорга кўра,
ҳар битта йўналиш (“Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар”)  бўйича тегишли туман (шаҳар) учун белгиланган ҳар битта квота ўрнига кўпи билан учта номзодни тақдим этилиши мумкин.

Номзодлар орасидан устама тўланадиган педагогларни танлаб олиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1.босқичда — зарур ҳолларда, номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари ўтказилади;

2.босқичда — умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади. Суҳбат ўтказиш тартиби ва мезонлари вазирнинг буйруғи билан тасдиқланади.

Ушбу устамага номзод бўлиш учун ўқувчиларингиз ОТМ ва Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида юқори балл олиши лозим.


@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


❗️Август ойидан барча хорижий тил ўқитувчиларида энг камида B2 даражадаги сертификат бўлиши шарт!

Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чҳора-тадбирлари тўғрисидаги қарори 9-бандига кўра, 2024-2025-ўқув йилидан умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга бўлишлари лозимлиги белгиланган. Лекин ММТВ нинг 31 июль 2024 йилдаги 03-12-1053 сонли хатига кўра, B2 сертификат олиш талаби 2025-2026-ўқув йилигача сурилган эди.

Кейинги ўқув йилидан, яъни 2025-2026 йилдан барча хорижий тил ўқитувчиларидан B2 сертификат талаб қилинади. Шу сабаб сертификати йўқ устозлар шу йил августгача сертификат олиб қўйиши мақсадга мувофиқ бўлади.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


ЖШда меҳнат соҳасидаги камида 60 хил имтиёз, кафолат ва ҳуқуқлар бор.

Кечаги постда жамоа шартномасининг аҳамиятини кўриб чиққандик.

Иш жойларида меҳнатни ташкил этиш билан боғлиқ 60 хил атрофидаги масалалар жамоа шартномаларида белгилаш орқали амалга оширилади. Бу ҳақида Меҳнат кодексининг турли моддаларида келтириб ўтилган.

Аввалги постларда жамоа шартномаларида қандай масалалар келишилиши ҳақида ёзган эдик.

Кейинги постларда жамоа шартномалари орқали белгиланадиган қоидалар бўйича ҳам бирма-бир маълумот бериб борамиз.

Дарвоқе, жамоа шартномасида у ёки бу масала иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра ҳал этилиши кераклиги назарда тутилган бўлса, ушбу талабга риоя этиш иш берувчи учун мажбурийдир.

Иш берувчи ва профкомларга жўнатамиз.

Каналга аъзо бўлинг 👇
@mehnat_talim_huquqi
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g


Хорижий тил ўқитувчилари қатъий огоҳлантирилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хорижий тил устозларининг 2025/2026 ўқув йилига қадар камида Б2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозимлиги ҳақида қатъий огоҳлантириш берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ:

➖ 2025/2026-ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

Шу муносабат билан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур талабдан келиб чиққан ҳолда, барча хорижий тил устозларининг 2025/2026-ўқув йилига қадар камида Б2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозимлигини қатъий эслатиб ўтди.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

Показано 20 последних публикаций.