#КунТарихи:
Бугун – Ўзбекистон халқ артисти
Галина МЕЛЬНИКОВА таваллуд топган кун.
Галина Мельникова
1936 йилнинг 23 декабрида Тошкент шаҳрида туғилган.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист. Олий тоифали суҳандон. “Ахборот” дастурини, байрам концертларини, репортажлар, ҳукумат концертларини олиб борган. Шунингдек, “Радио Терра” суҳандони. “Дўстлик” ордени, РФнинг “А.С. Пушкин” медали билан тақдирланган, “Олтин қалам” миллий мукофотига лойиқ топилган.
Галина Мельникова телевидениеда
1956 йилдан буён фаолият юритиб келади. Кўп йиллар мобайнида “Ахборот” информацион дастурини, шунингдек, байрам тадбирларини олиб борган.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг
2016 йилнинг 23 декабрдаги фармойиши билан, Галина Мельниковага
“Ўзбекистон халқ артисти” унвони берилган. Бу куни таниқли сухандон таваллудининг 80 йиллигини нишонлаётган эди.
© Шуҳратбек САМО ФБ-профилидан
🌺
Телеграмда @tiligirrom: 👉🏼 https://t.me/+QgJFjtFQna96mMBO