Тез ёрдам | 103


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


⚡️ Ушбу саҳифа тиббиётга кенг қизиқувчилар ва барча тиббиёт ходимлари учун!
Фойдали тиббий билимлар ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари бериб борилади.
Алоқа учун: @Tibbiybilimdon
❗Админларга эслатма: https://t.me/Tezyordam_103/847

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


☝️Битта тоифага тайёргарлик нархи 150минг сўм. Аммо сизнинг танловингиз билан чегирмада қанча бўлишини белгилаймиз. Чегирма нархи қанча бўлсин, танланг👇 (1та тоифа оғзаки саволларига тайёргарлик)
Опрос
  •   100 минг сўм
  •   90 минг сўм
  •   79 минг сўм
  •   77 минг сўм
38 голосов


⚡️100 дан ошиқ ҳамширалар тоифа имтиҳонларига биз билан тайёргарлик кўришни исташган..

Демак чегирма берамиз!😊

Сизчи, чегирмани кутяпсизми?! 🔥


🔝Юқоридаги хабардан билдикки, кўпчилик янги қабулга чегирма беришимизни кутаётган экан. ❓Сиз қайси йўналишга тайёрланмоқчисиз? (дипломиздаги йўналишга қараб)
Опрос
  •   Ҳамширалик иши.
  •   Даволаш иши. (фелдшерлик)
  •   Бошқа йўналиш.
178 голосов


“Малака тоифасига тайёрлов” дастуримиз ҳақида келган илиқ фикрлар.😊

Бу дастурга қўшилиш истагилар анчадан бери ёзишади, яқинда янги қабул очмоқчимиз ва чекланган кишига чегирмалар ҳам тайёрлаяпмиз!🔥

@Malakali_hamshiralar каналида эса ёпиқ тайёрлов дастуримиздан олинган маълумотлар, тоифага тайёрлов саволларига жавоблар ва ҳамширалар учун фойдали маълумотларни ҳар куни кам кам, БЕПУЛ бериб бораяпмиз.

⚡️Янги тайёрлов гуруҳига қатнашмоқчилар бўлса ❤️ мана бунақа лайкдан босиб қўйингчи, билволайлик!👇😊


🧬С–реактив оқсил (СРО) - жигарда синтезланади ва яллиғланиш жараёни бўлмаганда деярли барча соғлом одамлар қонида паст миқдорда (тахминан 1 мг/л ёки 1 мкг/мл) учрайди.

Бу оқсил илк бор 1930 йилда кашф этилган ва пневмококкларнинг C–полисахариди билан боғланиш қобилияти туфайли шундай номланган.

CРО асосан яллиғланиш жараёни ва тўқима шикастланишига жавоб сифатида ишлаб чиқарилади. Унинг синтезини интерлейкин-6 (IL-6), ўсимта некроз фактори (TNF), интерлейкин-1 (IL-1) кабилар рағбатлантиради:

📈СРО қондаги даражаси яллиғланиш ёки тўқима шикастланишидан кейин 6 соат ичида ошади.

Бактериал инфекцияларда СРО даражаси вирусли инфекцияларга нисбатан кўпроқ ошади. Вирусли инфекциялар, айрим системали ревматик ва сурункали касалликларда СРО қонда 10-30мг/л;

- Бактериал инфекциялар, ревматоид артритнинг фаол босқичи, ўткир миокард инфаркти, жарроҳликдан кейинги даврда СРО ошиши 40–100 мг/л орасида;

Cепсис, куйишлар ва ҳаётга хавфли инфекцияларда СРО 100-300 мг/л ва ундан ошиб кетади.

👉 @Tezyordam_103 (c)


​​🫁 Бронхообтурацион синдром.

Келиб чиқиши: Нафас йўлларида ёт моддалар, қусуқ массалари, балғам, шиш, ўсмалар, гематома ёки овоз бойламларининг спазми сабаб ўтказувчанликнинг бузилиши сабаб бўлади.

🩺 Бемор шикояти: Нафас қисиши, йўтал, кўпинча оғриқли.

📃Анамнез: Обструктив бронхитларнинг қўзиш даври, трахеит, чўзилган бронхиал астма хуружи, сув электролит баланси бузилишидан балғам реологияси ёмонлашуви кабилар.

💉Тактика. Юқори нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклашга қаратилган чора-тадбирлардан иборат бўлади.
✓ Ёт моддалар агар овоз боғламигача бўлганда қул билан, тана ҳолатини ўзгартириш йўли билан ёки Геймлих усули билан чикариб ташланади.
✓ Овоз боғламидан пастга утиб кетган ёт моддаларни чикариш бир мунча қийинроқ, чунки овоз боғламининг механик қитиқланиши ларингоспазмни чақириши мумкин. Бунда санацион бронхоскопия усули қўлланади.
✓ Ларингоспазм авж олиб борганда конико ёки трахеотомия муолажаси утказиш билан нафас йўллари ўтказувчанлиги тикланади.
✓ Ўткир нафас етишмовчилигини
даволашнинг радикал усули бу - трахея интубацияси орқали кисдород билан ИВЛ ва кейинчалик санацион ва даволовчи бронхоскопия ўтказилади.

👉 @Tezyordam_103

**Суратда бронхоскоп.


Ҳаво йўлини очиш

Tongue — тил
Blocked airway — нафас йўлини ёпилиши
Open airway — нафас йўлини очилиши

👉 @Tezyordam_103


👀@Malakali_hamshiralar каналимизга аъзо бўлдингизми, чунки…

⚡️ 19:30 да ҳамширалик иши йўналиши тоифа саволларидан бири бўлган “Диффуз токсик буқоқ (Базедов касаллиги) билан касалланган беморлар реабилитацияси.” ҳақида аудио жавоб бўлади.

Қўшилиш ҳозирча текин😊👇

👉 @Malakali_Hamshiralar
👉 @Malakali_Hamshiralar
👉 @Malakali_Hamshiralar


🍁Буйрак яллиғланиш касаллиги
(Пиелит, пиелонефрит)


🗣️ Шикоятлари: бел соҳасида оғриқ, бадан титраши, кўнгил айниш, қайт қилиш, юқори иситма.

📜 Анамнез: ангина, фурункул, яллиғланган жарохат ва шу каби яллиғланиш ўчоғи бор беморда инфекцияни гематоген йўл билан ёки сийдик пуфагидан кўтарилувчи йўл билан буйракка бориши.

🩺 Кўрик: бемор аҳволи яллиғланиш жараёнини даражасига боғлиқ. Умумий ҳолсизлик, тахикардия, тана ҳарорати кўтарилган. Пальпацияда касал томонда оғриқ ва қорин қисм мушаклари таранглашган. Буйрак ўлчами катталашган, зич, пальпацияда оғриқли. Сийдик хиралашган, пиурия (йирингли) кузатилади. Тез-тез сийиш, лекин диурез камайган.

💉 Тактика:
1. Анальгин 50%—2,0 в/м.
2. Димедрол 1%—1,0 в/м.
🚑 Урологик стационарга госпитализация.

👉 @Tezyordam_103
...


Репост из: Aziz Jo‘rayev | Jo’rayevjon
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Baraka topishsin shu rolikni ishlaganlar.

Oldimga qo’ygan eng katta maqsadlarimdan biri mana shu - tibbiy savodxonlikni rivojlantirish.

Bu uchun 3yildan beri kichik kichik qadamlar tashlamoqdamiz.

@Jorayevjon


“Малака тоифасига тайёрлов” дастуримиз ҳақида келган илиқ фикрлар.😊

Бу дастурга қўшилиш истагилар бўлса ҳали анча кутишларига тўғри келади.

Аммо биз @malakali_hamshiralar kanalini ҳам ташкил қилдик ва бу каналда ҳам тоифага тайёрлов саволларига жавоблар ва ҳамширалар учун фойдали маълумотларни ҳар куни кам кам, БЕПУЛ бериб бормоқчимиз.

⚡️Яна бир янгилик, яқин кунларда малака тоифасига тушадиган тестларни ҳам тўлиқ жавобларини тайёрламоқдамиз. Бу ҳақда кейинроқ тўхталамиз Худо хоҳласа.


Репост из: Малака тоифа тайёрлов (3ой)
💉Инексия турлари.

Оддий маълумотку деманг, айримлар фарқлай олмаслиги мумкин. Билганингиз такрор, билмаганларга янгилик..

Юқоридаги саволларга берилган аудио жавоблар учун расмни илова қиламиз.


📌 Ётоқ яралар кўп учрайдиган соҳалар.

Билармидингиз🔥

👉 @Tezyordam_103


​​⚡️ Гипертоник КРИЗ нима ва биринчи ёрдам?

Гипертоник криз – артериал қон босимнинг қиска бир неча дақиқа ёки соат ичида кескин кўтарилиб церебрал, коронар ва вегетатив симптомлар билан кечувчи ўткир патологик ҳолат.

📌 Гипертоник криз белгиларининг ривожланиши ҳар бир беморда индивидуал бўлиб , криз ходати одатда АҚБ 160/100 ёки 180/120 мм сим. уст. дан ошган пайтларда рўй бериши мумкин.
📌 Гипертоник кризни иикита типи бор.
1. Гиперкнетик типи - Артериал гипертонияни бошлангиғ босқичларида ривожланиб ўткир бошланиб, АБ тўсатдан кўтарилиши, пульсни кескин ошиши кузатилади одатда ГК асоратларсиз ўтади.
2. Гипокнетик типи - Артериал гипертонияни кечки босқичларида ривожланиб ўткир бошланиб, АБнинг кескин кўтарилиб бориши бир неча кунгача бўлиши мумкин натижада юрак кон томир ва нерв системасидаги потологик ўзгаришлар билан тугайди.
🩺 Гипертоник кризнинг асосий клиник белгилари:
Кучли бош оғриқ, бош айланиши, қулоқнинг битиб қолиши ёки шовқин, кўз олдида учқунлар пайдо бўлиши, кўришнинг пасайиб кетиши, юз ва тананинг бир томонида увишиш пайдо бўлиши, қўл ва оёқларда холсизлик, ўтиб кетувчи афазия, координация ва мувозанат бузилиши, тутқаноқ хуружлари, нафас етишмовчилиги, аритмия, тахикардия, кўнгил айниш ва қусиш, қўрқув ва хавотир, кайд килиш, оёқ-қўлнинг совуқ қотиши оғир холларда парезлар бўлиши мумкин.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам “Тез ёрдам” чақириш керак бўлади☝️
👨‍👩‍👦‍👦 Тез ёрдам келунича беморга қариндошлари ёрдам беришни бошлаши керак!
Беморни текис жойга ётқизиб тинчлантириш мақсадида карвалол 30 томчи бериш мумкин.
Беморда қандай дорилар ичаётганлигини аниқлаш ва шу дориларда бериш керак, оёқларини илиқ сувга қуйиш. Имкони бўлса АҚБ ни ва пульсни ўлчаб туриш керак.

🆘 Тез тиббий ёрдам тактикаси! (ТЁ стандарт формуляри асосида).

Асосий эътибор АБ ни тез туширишга қаратилган чора тадбирлардан бошланади. Эслатма. АҚБ ни “нормал ишчи босим”гача тушириш асло мумкин эмас яъни қилинган муолажалар 1 соатда 25-30мм.с.у гача тушиши керак акс ҳолда ўткир коронар ва церебрал ишемия ривожланиши ёки кучайиши мумкин.

Гипертоник криз тахикардия билан намоён бўлса, бета-адреноблокатор анаприлин(Пропранолол) 40 мг дан ичишга берилади (тил остига хам мумкин). Нормакардия каптоприл 25 мг дозада тил остига ёки нифедипин 10 мг дозада тил остига ва , эналаприл 10мг ичишга берилади. ГК стенокардия билан келганда нитроглицерин 1 таб тил остига ташланади оғриқ камаймаса 3-5 дақиқадан сўнг дори яна 1 таб берилади.(3 таб.дан кўп берилмайди). Агар огриклар яна кучайса наркотик аналгетиклар морфин 1% ли 1 мл + 0,9% ли 10 мл натрий хлор эритмасида в/и га секинлик билан юборилади. Фуросемид 2-4 мл в/и, жуда секинлик билан Магний сульфат 25%-5 мл в/и ва 5 мл м/о. Бемор жуда қўзгалувчан бўлса ёки туқанок хуруж қилса сибазон 0.5%-2мл в/и килинади.

☝️ Гипертоник кризда қилинган муолажалар яхши натижа бермаганда асоратлар хавфини олдини олиш учун албатта госпитализация қииш зурур!

👉 @Tezyordam_103


Бензиндан заҳарланиш

🗣️ Шикоятлари: мастлик ҳисси, бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниш, қайт қилиш, қўл бармоқларини тремори (титраши), сарғимтир нам йўтал.

📜 Анамнез: юқори концентрацияли бензин буғларидан нафас олиш (ингаляцияси).

🩺 Кўрик: тери қопламалари оқарган, нам, кўз склераси сарғайган. Брадикардия, гипотония, гипотермия, гиперсаливация. Оғиздан бензин ҳиди келиши. Нафас сусайган, ўпкада нам хириллашлар. Оғир заҳарланишда — психомотор қўзғалиш, коллапс, титроқлар, тиришишлар, юрак ритмини бузилиши.

💉 Тактика:
1. Оксигенотерапия.
2. Ошқозонни ювиш — агар бензин ичга кетган бўлса.
3. Кофеин 10%—2,0 п/к ёки кордиамин 2,0 п/к.
4. Юрак ритмини бузилишида — коргликон 0,06%—1,0 ёки строфантин 0,025%—1,0 в/в.
5. Трахея интубацияси ва ИВЛ — кўрсатмага асосан.
🚑 Токсикология бўлимига госпитализация.

👉 @Tezyordam_103


☝️⚡️Билганингиз такрор, билмаганлар билиб олса деган нийятда видео қилдик.

Маъқул кўрсангиз, кириб қўллаб қувватланг, ўз фикрингизни ёзинг!




Стабил стенокардия

Белгилари (симптомлари): кўкрак қафаси юқори қисми ёки чап тарафи, чап қўл, чап курак, бўйинни чап қисмига ирридация берадиган хуружсимон, босимли, сиқувчи оғриқ. Давомийлиги бир неча сониядан 5 дақиқагача, нитроглицерин ижобий таъсир кўрсатади. Хуруж вақтида ўлиб қолиш қўрқув ҳисси. 
ЭКГ: ўзгаришлар бўлмаслиги мумкин ёки хуруж вақтида Т тишни симметриклиги манфий бўлиши мумкин.

Муолажа: 
1. Беморга тинчлик яратиб бериш.
2. ЭКГ, қон босими текшируви.
3. Нитроглицерин тил остига хар 3 дақиқада. 
4. Анальгин 50%—2,0 в/в.
5. Дроперидол 0,25%—2,0 в/в.
6. Трамал 2,0 в/в.
7. Аспирин 0,25 таб чайнаш.
8. Жамоат жойида ва кўчада бўлса госпитализация қилиш.
9. Госпитализациядан бош тортганда – ҳар қандай даволаш профилактика муассасасига олиб бориш.

👉 @Tezyordam_103
...

Показано 18 последних публикаций.