Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар шу каналда!
Реклама: @TXREKLAMA

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Марғилонда темирйўл кесишмасида Nexia 3 поезд тагида қолди

Жабрланганлар хақида хозирча маьлумот йўқ

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


#РАСМИЙ
❗️"Анҳор" ва "Наврўз" боғлари ўрнида турар жой бинолари қурилмайди — Қурилиш вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда танқидларга сабаб бўлгандан кейин вазирлик муносабат берди.

Вазирлик пойтахтдаги ушбу икки боғ ҳудудида турар жой ва тижорат бинолари қурилиши ҳақида сўнгги пайтларда тарқалган хабарларни рад этди.

Боғларни бошқарувчи компания ҳам улар одатий иш режимида фаолият юритаётганини маълум қилди. Фақатгина боғ олдидаги "Анҳор" савдо марказининг эгалик ҳуқуқи бошқа компанияга ўтказилмоқда ва у ерда реконструкция ишларини олиб бориш режалаштирилмоқда. Аммо ушбу савдо маркази кадастр ҳужжатларига кўра, боғ ҳудуди ҳисобланмайди, у алоҳида бино.

Боғ ўрнида қурилиш қилиши мумкинлиги айтилган компания ҳам ўз расмий саҳифасида бу борада расмий изоҳ берди. Унга кўра, лойиҳани амалга ошириш ва ушбу ҳудудда қурилиш ишларини олиб бориш режалаштирилмаяпти. Интернетда тарқалган тасвирлар 2024 йилда компанияни тарк этган собиқ ходимнинг ички тақдимотидан олинган.


Батафсил 👉 @XABARLAR_24


Бутун дунёда USAID шов-шув, бизникилар жим.

АҚШ ҳукумати USAID америкаликларнинг миллионлаб доллар пулини зарарли лойиҳаларга ишлатгани ҳақида маълумотлар эълон қилди.

USAID Ўзбекистонда қарийб 30 йилдан бери фаолият юритади. Таълим, тиббиёт, иқтисодий сектор, фуқаролик жамиятини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширади.

Айрим фаоллар бу пулларни фақат давлат идоралари олганлигини иддао қилмоқда, улар-ку ҳукуматга ҳисоботини берар, лекин фуқаролик жамиятига ажратилган грантлар ҳақида нега очиқ манбаларда маълумот йўқ?

Ваҳоланки, уларни барча грант танловлари хусусий сектор ва фуқаролик жамияти вакиллари учун эълон қилинган.

USAID грантлари ҳисобига медиасаводхонликка ўқитилган, АҚШда малака оширган медиасаводхонлар бу мавзуда нега жим?

Шу ўринда депутатларимизга ҳам мурожаат: қўшни Қозоғистонда депутатлар аллақачон бу масалада адлия ва иқтисодиёт вазирликларини саволга тутибди.
Сизлар нега жимсизлар?

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Туркияда кучли қор бўронлари кузатилмоқда

Ноқулай об-ҳаво сабабли мамлакатнинг 81 вилоятидан 35 тасида, жумладан Истанбулда таълим жараёнлари вақтинчалик бекор қилинди. Бундан ташқари, аэропорт фаолияти тўхтатилди.

Расмийлар об-ҳаво ёмонлашгани сабабли фуқароларни эҳтиёт бўлишга ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирмоқда.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тезкор #огоҳлик

🔥 Метан балонга пропан қуйишни оқибати

Мошина ёниб балони портлаб кетгани айтилмоқда 😨

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, техника хавфсизлигига амал қилинг, Андижон

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌫️🤧
(No comment)

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қозоқ блогерлари солиққа тортилмоқда

Уларга қарздорлик ҳақида хабар юборилган.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


Ўзбекистонда ҳам 1 литр сув 1 литр бензиндан қиммат бўлиши мумкин

Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон 3 йилда сув танқислигининг сурункали босқичига ўтади.

Россия Фанлар Академиясининг IMEMO Марказий Осиё сектори мудири Станислав Притчиннинг “Иқлим ўзгаришлари ва Марказий Осиёда сув ресурсларидан фойдаланиш муаммолари” мавзусидаги давра суҳбатида билдирган фикрига кўра, турли баҳоларга кўра, 2028 йилга бориб, Марказий Осиё сув танқислигининг сурункали босқичига ўтади.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


❗️Тошкент ҳавосини яхшилаш учун тезкор чора-тадбирлар муҳокама қилинмоқда.

Икки кундан буён пойтахт хокимлигида бош прокурор штабининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда, унда турли вазирликлар ва илмий институтлар иштирок этмоқда. Улар Тошкент ҳавосининг ифлосланишини олдини олиш ва экологик вазиятни яхшилаш бўйича 50 га яқин таклифларни ишлаб чиқмоқда. Шунингдек, қарор ижросини назорат қилиш учун ҳар чоракда масъул тузилмалар билан давра суҳбати ўтказишга келишиб олинди.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


❗️Ўзбекистонга хитойликлар массавий келмоқда

Ўзбекистонга бир йилда 75 мингга яқин хитойлик турист келган


2024 йил давомида  Хитойдан Ўзбекистонга 74 304 нафар туристлар ташриф буюрган.

Статистика агентлиги берган дастлабки маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2023 йил билан солиштирилганда 31 834 нафарга ошган.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


⚡️Долларнинг расмий курси янгиланди

Марказий банк 21 февралдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 20,11 сўмга арзонлаб, 12 929,92 сўм этиб белгиланди. Евро курси тушди, рубль эса ошди.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


⚡️Тез орада ўзингизга кредит ажратишни тақиқлашингиз мумкин бўлади. Қонун Сенатда маъқулланди

Ҳужжатга кўра, жисмоний шахслар ўз номига кредит олишни вақтинчалик тўхтатиб тура олади ва бу амалиёт бепул бўлади.

Қонунда кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестри жорий этилиши, шунингдек, фуқаролар номига хабарисиз расмийлаштирилган кредитларнинг олдини олишга қаратилган механизмлар кўзда тутилган.

Мазкур чоралар киберфирибгарлик ҳолатларини камайтиришга йўналтирилган.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Келин қайнонасининг асл қизи бўлиб чиқди

У йўл четидан топиб олинган етим қиз эди.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳайдовчилар орасида кўп бериладиган савол: Светофорда яшил милтилловчи ишора ёнганидан кейин ёнувчи сариқ ишорада харакатни давом эттириш жаримага сабаб бўладими?

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра,
🚦светофорнинг доирали ишоралари қуйидаги маънони билдиради:

📍 яшил ишора ҳаракатланишга рухсат беради;

милтилловчи яшил ишора ҳам ҳаракатланишга рухсат беради ва унинг таъсир вақти тугаётганлиги ҳамда кўп ўтмай тақиқловчи ишора ёниши ҳақида ахборот беради;

яшил ишора ўчишига сонияларда қанча вақт қолганлиги ҳақида ахборот бериш учун рақамли табло қўлланилиши мумкин;

сариқ ишора ҳаракатни тақиқлайди, ушбу Қоидаларнинг 42-бандида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари ва ишоралар алмашуви ҳақида огоҳлантиради;

милтилловчи сариқ ишора ҳаракатланишга рухсат беради ва тартибга солинмаган чорраҳа ёки пиёдалар ўтиш жойи борлигидан хабардор қилади, хавф-хатар ҳақида огоҳлантиради;

қизил ишора, шунингдек милтилловчи қизил ишора ҳаракатланишни тақиқлайди;

қизил ва сариқ ишораларнинг бир вақтда ёниши ҳаракатланишни тақиқлайди ва кўп ўтмай яшил ишора ёниши ҳақида ахборот беради.


Батафсил 👉 @XABARLAR_24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мексикадаги қирғоқлардан бирида ноёб “қиёмат балиқлари” топилди.

9-феврал куни Калифорниянинг жанубий (Бажа) штатидаги Плая Эл-Куемаро пляжида ноодатий ҳодиса юз берди, деб ёзади People журнали бу ҳақда. Океанларни муҳофаза қилиш ташкилотига кўра, бу балиқлар жуда чуқурликда яшайди ва уларнинг юзасида пайдо бўлиши одатда касаллик, ориентация ёки яқинлашиб келаётган ўлим билан боғлиқ. Бу балиқнинг пайдо бўлиши фалокатларнинг хабарчиси бўлиши мумкинлиги ҳақида афсона ҳам бор, балиқ тубининг юзасида ўзгаришни сезади ва қирғоққа сузиб ўлимдан қочишга ҳаракат қилади.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


🇬🇧🇺🇿Буюк Британия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлади

Ўзбекистондаги мутахассисларининг халқаро савдо соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширишга келишиб олинди.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


#ДИҚҚАТ #РАСМАН

💥 🌸 Ўзбекистонликлар Наврўзда кетма-кет 5 кун дам олишади

* 21 март, жума
* 22 март, шанба
* 23 март, якшанба
* 24 март, душанба
* 25 март, сешанба

Группа кетма-кет 5 кун дам экан, бирор жойга сафарга борамизми?))

Яқинларга улашамиз.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


⚡️“Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарига кўра, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбарига нисбатан қўзғатилган жиноят иши унинг мазкур вазифага киришишдан олдинги фаолияти билан боғлиқ.

Олиб борилган тергов жараёнларида Фонд маблағларини ноўрин сарфлаш ва ўзлаштириш ҳолатлари аниқланмаган.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎗 Марҳума Ширин Абдуллаеванинг  расмини  Ўзбекистонлик ёш блогер кубик рубиклар орқали ажойиб тарзда чизди.

🎨 У блогер ижодлари орасида энг чиройли ва кўп маротаба олқишланган расм эканлигини айтиб, тез орада оила аъзоларига ушбу саньат асарини етказишини маьлум қилган.

🍋 Расм чизилган пост 1 кунда миллиондан ортиқ просмотрга эга бўлди.


Батафсил 👉 @XABARLAR_24


❗️Хотин-қизлар куни байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 март — Хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шунга кўра, байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

8 март, шанба – байрам куни, дам олиш куни;
9 март, якшанба – дам олиш куни;
10 март, душанба – қўшимча дам олиш куни.

Батафсил 👉 @XABARLAR_24

Показано 20 последних публикаций.