#дорилар
Тромбопол, кардиомагнил ёки тромбо АСС: фарқи нимада?
📍Бу дориларнинг таъсир қилувчи моддаси ягона-Ацетилсалицил кислотаси, яъни Аспирин хисобланади. Аспиринни антиагрегант таъсири(қон суюлтирувчи) борлиги учун томирларда тромб хосил бўлишини олдини олиш мақсадида кўрсатмалар билан тавсия қилинади.
❗️Лекин бу дорининг ошқозонга ножўя таъсири бор: ошқозонни шиллиқ қаватини кислотадан химояловчи вазифасини сусайтиради, шу сабабли хлорид кислота ошқозон деворига агрессив таъсир кўрсатиши мумкин. Ошқозон шу сабаб оғриши мумкин.
📍Шунинг учун фармкомпаниялар томонидан аспиринни ошқозон шиллиқ қаватига ножўя таъсирини камайтирувчи шакллари ишлаб чиқилган:
• Тромбопол ва Тромбо АСС - аспирин ошқозонда кислота таъсирида эримайдиган, лекин ичакда эрувчи махсус қобиқ билан қопланган. Бу орқали аспиринни ошқозон шиллиқ қаватига ножўя таъсири камайтирилади.
• Кардиомагнил - бу аспирин+магний гидроксиддан ташкил топган. Магний гидроксид ошқозондаги хлорид кислотани нейтраллайди ва шу орқали кислотани шиллиқ қаватга таъсири камаяди.
❗️Унутмаслик керакки, аспиринни қайси шаклда бўлишидан қатьий назар овқатдан сўнг қабул қилиш зарур!
Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━ @Tez_tibbiyyordam_103