Жаҳон банки Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг йиллик ўсиш суръати кескин пасайиб, 1,6%ни ташкил қилишини прогноз қилди
Жаҳон банки коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган иқтисодий вазият бўйича ўзининг навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда 2020 йил иқтисодий ўсиш суръати кескин пасайиб, йиллик ҳисобда 1,6%ни ташкил этиши кутилмоқда. Саноат 2,1%, хизматлар 0,6 фоиз.
Ҳукуматнинг иқтисодий инқирозга қарши чоралар учун ажратган 1 млрд долларлик молиявий маблағи ҳамда солиқ, кредит тўловлари бўйича каникуллар берилиши бизнес ва аҳоли учун инқирознинг салбий таъсирини юмшатишга ёрдам беради. Бундан ташқари, олтин ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳам Ўзбекистонга инқирозни енгиб ўтишга ёрдам беради.
Давлат бюджети дефицити ЯИМга нисбатан 2020 йилда 5,6%га етади, 2021 йилда эса 4,7 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Кам таъминланган аҳоли даромадлари 50%гача тушиб кетади.
Иқтисодчилар қайд этишича, 2000 йилдан кейин бери биринчи маротаба бундай паст ўсиш суръати қайд этилади. Улар олтин ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб юқори бўлади ва шу орқали негатив таъсирларни бироз юмшатиш имконига эга бўлишимизга умид билдиришмоқда.
Kanalga ulanish👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFBSP4qzeA7o0XN5A