Surxondaryo viloyati bojxona boshqarmasi |Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Ушбу канал Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва божхона соҳасидаги янгиликларни аҳолига етказиш ҳамда фуқаролар мурожаатлари учун ташкил қилинган.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций




⚡️Вагон остига беркитилган “Опий” фош бўлди

Гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасини олдини олиш ва унга чек қўйиш мақсадида божхона органлари томонидан доимий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2025 йил 9 январь куни соат 04:45 ларда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда, “Қудуқли” темир йўл бекатига қўшни давлатдан кириб келган темир йўл юк поезди белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, юк вагонларининг бирида хуфия жойга беркитилган 1 дона рангсиз целлофанда скоч билан ўралган ашё борлиги аниқланди. Шундан сўнг, ушбу ўрам экспертизадан ўтказилганда соф оғирлиги 135.3 грамм бўлган “Опий” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Репост из: MTRK ǀ Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ахborot 24 | Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan davlat idoralarida tadbirlar
#14jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#14_yanvar_Vatan_himoyachilari_kuni

Юртга меҳр энг ажиб туйғу,
Ватан - азиз, жасорат - мангу!


🔵 Telegram 🟣 Facebook 🔴 YouTube


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Ҳудудлардан хабарлар

Жиззах вилоятининг Зомин туманида инвестицион лойиҳа доирасида қурилаётган технопарк тўлиқ ишга тушиши натижасида 5 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади.

Самарқанддаги ишлаб чиқариш корхонаси томонидан 2024 йилда 62,9 млн. АҚШ долларига тенг товарлар Марказий Осиё ва Европа давлатларига экспорт қилинди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан “Чуқурсой” ва "Арқ-булоқ" ТИФ божхона постлари фаолияти таҳлил қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Сурхондарёда инвестициявий лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва уларни ўзлаштириш ҳолатлари мунтазам ўрганиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватанга хизмат – олий фазилат” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.


#vatan_himoyachilar_kuni

🇺🇿 Бугун мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" республикамизнинг барча ҳудудларида тантанали равишда нишонланмоқда.

✅ Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасига бириктирилган Термиз шаҳридаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам байрам тадбири бўлиб ўтди.

✔️Унда, ўқувчилар томонидан ватан ва ҳарбий ҳимояси ҳақида шеър, қўшиқ, рақс ва саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Тадбир сўнггида, фаоллиги билан юқори натижаларга эришаётган бир гуруҳ ўқувчи ва ўқитувчилар эътироф этилди.

🔵 Telegram 🟣 Facebook 🔴 YouTube


“Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди

🇺🇿 Бугун мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" республикамизнинг барча ҳудудларида тантанали равишда нишонланмоқда.

⏩ Жумладан, Термиз шаҳрида ҳам байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам мазкур тантаналарда фаол тарзда иштирок этишиб, "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гул қўйишди.

🔵 Telegram 🟣 Facebook 🔴 YouTube


Репост из: Surxondaryo viloyati hokimligi
Harbiylar va huquqni muhofaza qilish organlari xodimlaridan bir guruhi mukofotlandi

Prezident Farmoni bilan, davlat xavfsizligi va chegaralarimiz daxlsizligini ta’minlashdagi katta xizmatlari, jamiyatda tinchlik va barqarorlikni, xalqimiz osoyishtaligini saqlash, fuqarolarning huquq va erkinliklari, qonuniy manfaatlarini himoya qilish borasidagi ibratli faoliyati uchun harbiy xizmatchilar va huquqni muhofaza qilish organlari xodimlaridan bir guruhi mukofotlandi.

Xususan,

🏅"Sodiq xizmatlari uchun" medali bilan:
▪️Xo‘jamqulov Abdivaxid Musayevich - Surxondaryo viloyati Bojxona boshqarmasi bo‘lim boshlig‘i taqdirlandi.

👏 Davlatimizning yuksak mukofotlariga munosib ko‘rilgan vohadoshimizni viloyat hokimligi va jamoatchiligi nomidan samimiy qutlaymiz!

Surxondaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” 2025 йил 13 январдаги Фармони билан

мамлакатимиз мудофаа қудратини ошириш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини юксалтириш, профессионал миллий армияни шакллантириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашдаги катта хизматлари, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ибратли фаолияти, шарафли ва муқаддас бурчини бажаришда мардлик ва жасорат кўрсатгани, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун

Иргашов Бахтиёр Эркинович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси муҳим ишлар бўйича катта тезкор вакили «Жасорат» медали билан;

Хўжамқулов Абдивахид Мусаевич - Сурхондарё вилояти Божхона бошқармаси бўлим бошлиғи «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирландилар!

Мукофотлар муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун Сурхондарё телерадиоканалининг жонли эфирдаги "Мунаввар кун" мусиқий дам олиш дастурида "14 январь —Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари иштирок этишди.

🔵 Telegram 🟣 Facebook 🔴 YouTube


Божхона органлари томонидан жойларда хорижий инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш ва уларни ўзлаштирилишида зарур амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Х.Халбаев Термиз шаҳрида "Enter engineering" МЧЖ томонидан хорижий инвестиция асосида барпо этилаётган замонавий меҳмонхона лойиҳа билан яқиндан танишди.

Таъкидлаш жоизки, Туркия ва Германия билан ҳамкорликдаги қиймати 40 млн. АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳа доирасида 50 нафар фуқаролар иш билан таъминланиши режалаштирилмоқда.


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вазият:24I Сурхондарё вилояти божхоначиларининг Жарқўрғон туманида ўтказган ҳамкорликдаги тезкор тадбирида эса 2 нафар фуқаро 850 гр. “марихуана”ни 112 млн сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.

Показано 12 последних публикаций.