📝Тийиқсиз нафс қулига айланган гўрков қўлида хўрланган қиз ноласи...
Болалигимда бувим дуо қилганида доим битта гап кўп қайтарарди: «Илоҳим, ортимда қолинглар!» Ўшанда бу сўзларнинг мағзини чақолмасдим. Аммо катта бўлганим сари битта даҳшатли ҳақиқатни англаб етдим. Фарзандлар биттагина бўлган отаси, биттагина бўлган онаси омонатини топширса кўника олар экан-у, аммо ота ёки она битта боласи вафот этса-ю яна тўққизта боласи бўлса-да кўника олмас экан. Шунинг учун ҳам ўнта бўлса ўрни бошқа деб бежиз айтишмаган. Улар ота омонат, она омонат деган ибораларни кўп такрорлашади-ю, аммо фарзанд омонат деган гапни ҳеч қачон тан олишмайди. Чунки ҳеч қайси ота-она фарзанд доғини кўришни истамайди.
Швециянинг Стокгольм шаҳрида истиқомат қилувчи Дидиер Буркхолтер ҳам айнан шундай оталардан эди. Унинг ҳам фарзандидан орзулари, умидлари катта эди. Келажагининг ғамини ер, бахти саодатини кўришдан умидвор эди. Аммо… Ўпкасини қўлтиқлаб келаётган шашқалоқ битта ҳайдовчи унинг нафақат қизини, қизига қўшиб ўзининг ҳам дунёсини остин-устун қилди. Фарзандидан айрилган битта у эканми деяпсизми? Йўқ, бу шўрлик, бу бояқиш, бу бахти қаро ота якка-ю ёлғиз қизини икки марта тупроққа қўйди. Тез орада диплом оламан деб турган, илмий иш устида ишлаб юрган ёшгина билимдон қизни автофалокатдан сўнг касалхонадан мозорга олиб кетилди. Қизини тупроққа қўйган отага қизидан хотиралари, буюмлари ёдгор бўлиб қолди. Бу ҳали ҳаммаси эмас экан. Шўрлик отанинг бошига кетма-кет кўргуликлар ёғила бошлади. Руҳий тушкунликка тушиб қолди. Томоғидан овқат ўтмас, қўли ишга бормас, кечалари ухлай олмас, ухлай олса, йиғлаб уйғонар ва қизининг хонасига кириб суратига тикилиб тонг оттирарди. Бир ой деганда хотинига ёрилди. Унинг кечалари йиғлаб уйғонишининг сабаби — қизи экан. Марҳума отасининг тушларига кириб, қўлларини чўзганча чинқираб йиғлар, мени қутқаринг ота, дея уввос солиб, нола қиларкан. Шундоғам бир сиқим бўлиб қолган она эридан ҳавотир олиб, дарҳол руҳшуносга олиб борди. Бироқ бир ойдан бери ҳар куни бир хил туш кўришининг сабабини руҳшунослар ҳам тополмади. Асабларини даволай олишмади. Фақат биттасигина ақлли фикр айтди: «Қизингизни зиёрат қилинг. Илтимос қилинг, руҳи сизни тинч қўйсин!». Ҳар тунги тушлардан, йиғилардан, азоблардан эзилиб кетган ота шундай қилди. Қизининг қабрини зиёрат этди. Шифокор айтганидек, қабр олдида тинч қўйишини сўраб илтимос қилди. Туриб кетаётганида эса… У зудлик билан қабристон қоровулини чақирди. Янги қабр бироз чўккандек эди.
Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва
🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!