Бугунги кунда
мафкуравий хавф-хатарлар аллақачон кибермаконга кўчиб ўтгани қайд этилди.
Шу муносабат билан ёшларимизда
интернетдан фойдаланиш маданиятини янада юксалтириш, улар
ёлғон маълумотлар қурбонига айланиши, дунёқараши салбий ғоялар таъсирида шаклланишини олдини олиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Фарзандларимизнинг
маънавий тарбияси ва мафкуравий иммунитетини кучайтириш, уларни ёт ғоялардан асраш ҳар биримизнинг вазифамизга айланиши шартлиги таъкидланди.
Шу боис мутасаддиларга
ёшларнинг мафкуравий хавфсизлигини таъминлаш, уларни дардига малҳам бўлиб, муаммосини ҳал қилиб, турли ғоявий хуружлардан асраш, зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш ишларини кучайтириш топширилди.
Илм-фан ва таълим йўналишидаги фойдали маҳаллий интернет ресурслари реестри шакллантирилиб, улардан
бепул интернет тармоғи орқали фойдаланиш йўлга қўйилади.
Нуронийларимиз иштирокида
“Аждодлар меросига муносиб авлод” ғояси остида ёшларни бирлаштириш бўйича янги тизим жорий этилади. Шунингдек, ёшларда ватанпарварлик ҳиссини ошириш мақсадида
“Мен буюк эл фарзандиман” умуммиллий ҳаракатини йўлга қўйиш бўйича ёшларнинг ташаббуси қўллаб-қувватланди.
Ёшлар маънавиятини юксалтиришда бадиий адабиётнинг роли жуда катта экани таъкидланди. Бундан қирқ йил олдин устоз шоир
Эркин Воҳидов ташкил этган “Ёшлик” журнали фаолиятини кучайтириб, уни
яна ёшларимиз севиб ўқийдиган журналга айлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Facebook|Instagram|X