Ёлғиз аёлни..
Армонлар тўзгитар ширин хаелни,
Сув хам ўчиролмас бундай оловни
Босган изларингни кўзимга суртай,
Садоқати йўлдош ёлғиз аёлни.
Кўзларида қотган аламнинг ёши
Кундан кун кучаяр унинг бардоши
Ўзгаларга сирдош бўлса сирдоши
Кунлари тун бўлар ёлғиз аёлни.
Фарзанди ота деб , бағрини тилар
Алдайди келар деб, албатта келар...
Дастурхон бошиди инсофлар тилар
Оллох билгувчидир , ёлғиз аёлни.
Юрак йиғласа хам кулиб туради
Тақдир синовига кўуради
ниб туради
Кунда минг азобда ёниб туради
Хеч ким тушинолмас ёлғиз аёлни.
Дардингни олайин фаришта аёл
Кўз ёшин яширган саришта аёл
Номардга бош эгма тикла хаелни
Оллох суйгувчидир ёлғиз аёлни..
Барчиной йўлдашева