Репост из: O'zbekiston Kinoarboblari IU
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун, ўзбек дубляжи афсонаси Ойбарчин Бакирова туғилган кун.
У 1950 йил 27 июнь санасида марҳум актёр Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Aббос Бакиров оиласида дунёга келган.
Оилада икки қиз ва икки ўғилнинг бири бўлган.
Ойбарчин Бакирова санъаткорлар оиласида улғайгани учун ҳам ёшлигидан актриса бўлишни ният қилган.
У ўрта мактабни битиргач, Тошкент Театр ва рассомчилик санъати олийгоҳида таҳсил олган.
Aктриса ўз фаолиятини 1971 йили "Ўзбекфильм" киностудиясида бошлаган. Ойбарчин Бакирова барчамизга таниш бўлган "Тангалик болалар", "Aрмон", "Ўйин" ва "Фарзандим" каби ўнлаб фильмларда турли образларни яратган.
У томошабинларга нафақат киноактриса балки, дубляж соҳасидаги фаолияти билан ҳам жуда яхши таниш. Aктриса юздан ортиқ кино ва мултфильмларга овоз берган.
Ойбарчин Бакирова ўз фаолияти орқали 2000 йилда "Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти" унвони билан тақдирланган.
Халқ суйган дубляж фидойиси Ойбарчин Бакирова 2020 йилнинг 20 мартида вафот этди.
(Шеърни Ойбарчин Бакирова ўқиган).