✅ Жорий йилнинг 13-16 январь кунлари ЎзННТМА фаол аъзоси "Соғлом авлод учун" хайрия фонди Жиззах вилоят филиали тиббий ижтимоий ёрдам кўчма бригадаси Ш.Рашидов тумани "Нурафшон" "Ёйилма" ҳамда "Кағли МФЙ ва 24-оилавий поликлиникаларда кам таъминланган, кўп болали оилалар, "Д" назоратидаги беморлар, аёллар дафтаридаги хотин-қизлар, кексалар учун тиббий кўрик ташкил этилди.
♻️ Жами ҳисобда 332 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.
📌 🏥 Ўтказилган тиббий кўриклар жараёнида шифокорлар тавсиясига кўра 332 ўлчов бирлигидаги дори дармонлар, қуритилган сабзавотли аралашма, кузойнаклар, хомиладор ва эмизикли аёллар учун комплекс пренатал витаминлар бепул хайрия тарзида тарқатилди.
👥 Ётиб қолган бемор ва ногиронлардан маҳалла хотин-қизлар фаоли, патронаж ҳамшира иштирокида манзилли хабар олинди.
💠 Шунингдек, аҳоли ўртасида туғри овкатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш "Мавсумий касалликларни олдини олиш" туғрисида тушунчалар берилди.
https://t.me/JizzaxUzNNTMA/3389