"Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла" мезонлари асосида ишлар давом этмоқда
Шароф Рашидов туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Лола Мамаюнусова ва
"Яхтанлик" махалласи еттилик томонидан тадбиркорлик орқали ўзини-ўзи банд қилган ва тадбиркорлигини кенгайтириш истаги бўлган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.
Урганиш давомида махаллада томорқадан самарали фойдаланиб, ўзини банд қилган фуқаро Наргиза Солиева билан сухбат ўтказилган. Хотин-қизлар мебелчилик, иссикхона, паррандачилик, чорва, сутни қайта ишлаш каби соҳаларда шуғулланишга қаратилган имтиёзли кредитлар ажратиш масаласи алоҳида вазифа сифатида белгиланган.
Бу жараён, хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга, уларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга ёрдам беради.
✍️Шароф Рашидов туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
📲
shrashidov.jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг👇
|Telegram | Facebook | Instagra