#РУҲИЯТ
УНУТМА!
Унутма, ўтмишинг асло унутма!
Хиёнат қилгандан оқибат кутма!
Алдов-туҳматларга учиб алданма,
Отанг қотилига онангни берма!
Ўнг юзингга урса, чап юзинг тут деб,
Шайтон малайлари сўзга берар зеб.
Ноҳақликка зарра қилмагин тоқат,
Иймондан эмасдир бундай қабоҳат.
Гар сен мўмин эрсанг, бошингни кўтар,
Бу зулмат кунлар ҳам бир куни ўтар.
Шайтон фитна қилса, қаҳрингни кўрсат,
Нафсингни енгишга бермагин фурсат.
Ночорликда қолсанг, ғазабингни ют,
Зулматдан сўнг чиқар қуёшингни кут.
Унутма, инсоннинг шаъни мукаррам,
Зулмга бош эгма, зулмат босса ҳам.
Аллоҳнинг атоси ила кут ёрдам,
Охиратни изла, сабр ила ҳар дам.
Аммо, золимлардан марҳамат кутма,
Дунёлик насибанг асло унутма.
Кимки унутгайдир Ҳаққнинг Каломин,
Унутилар буткул ўзи ҳам, омийн.
Барча кутувчидир, кутинглар-чи, бас,
Аллоҳнинг Каломи ҳеч ёлғон эмас.
Вақт келиб билурсиз ким топгай нажот,
Кимга насиб этар мангулик ҳаёт.
Кимга йўлбошчидир Қуръоний оят,
Ҳар икки оламда топгай ҳидоят.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil
УНУТМА!
Унутма, ўтмишинг асло унутма!
Хиёнат қилгандан оқибат кутма!
Алдов-туҳматларга учиб алданма,
Отанг қотилига онангни берма!
Ўнг юзингга урса, чап юзинг тут деб,
Шайтон малайлари сўзга берар зеб.
Ноҳақликка зарра қилмагин тоқат,
Иймондан эмасдир бундай қабоҳат.
Гар сен мўмин эрсанг, бошингни кўтар,
Бу зулмат кунлар ҳам бир куни ўтар.
Шайтон фитна қилса, қаҳрингни кўрсат,
Нафсингни енгишга бермагин фурсат.
Ночорликда қолсанг, ғазабингни ют,
Зулматдан сўнг чиқар қуёшингни кут.
Унутма, инсоннинг шаъни мукаррам,
Зулмга бош эгма, зулмат босса ҳам.
Аллоҳнинг атоси ила кут ёрдам,
Охиратни изла, сабр ила ҳар дам.
Аммо, золимлардан марҳамат кутма,
Дунёлик насибанг асло унутма.
Кимки унутгайдир Ҳаққнинг Каломин,
Унутилар буткул ўзи ҳам, омийн.
Барча кутувчидир, кутинглар-чи, бас,
Аллоҳнинг Каломи ҳеч ёлғон эмас.
Вақт келиб билурсиз ким топгай нажот,
Кимга насиб этар мангулик ҳаёт.
Кимга йўлбошчидир Қуръоний оят,
Ҳар икки оламда топгай ҳидоят.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil