УМР ЙЎЛЛАРИ!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Биз босиб ўтаёткан умр йўллари, қачонлардир албатта ўз поёнига етади. Умр китоби ёпилади. Ўзингиздан яхши из қолдиринг. Ортингиздан яхши хотиралар билан эслаб юрсинлар.
КАМРОНБЕК ИСМОИЛОВ ижодлари. ❤

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Nodirbek Shomirzayev - Men hudoning mulkiman. Matn muallifi Kamronbek Ismoilov.

681 0 8 21 13

Рўзғорнинг камини тўлдирайин деб,
Дилдаги армонинг ўлдирайин деб,
Битмаган ишларни бўлдирайин деб,
Мусофир юртларда юрибман болам.

Писанд ҳам қилмайман совуқ, қорига,
Юрагим чидамас, кўнгил зорига,
Опангни берай деб, суйган ёрига,
Мусофир юртларда юрибман болам.

🎙 JUMANAZAR URALOV

🖋 KAMRONBEK ISMOILOV

BIZNING KANAL 👇👇


https://t.me/Sani_sevamanko

954 0 11 10 16



✍Kamronbek Ismoyilov

🎤Nodira Ikramhojayeva
.

https://t.me/Sani_sevamanko


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


O'lganim yo'q

✍Kamronbek Ismoilov

🎙Mohim


https://t.me/Sani_sevamanko


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сахро чорлар, денгизлар чорлар,
Ширин сухбат қуришолмасак.
Бахтлиларга менинг номимдан,
Салом айтинг кўришолмасак.


https://t.me/Sani_sevamanko


✍️𝐾𝐴𝑀𝑅𝑂𝑁𝐵𝐸𝐾 𝐼𝑆𝑀𝑂𝐼𝐿𝑂𝑉
🎙𝑀𝐴𝐺'𝑅𝑈𝑅


ЎЛГАНИМ ЙЎҚ!



Яшаяпман, сенсизликдан ўлганим йўқ,
Ёзда иссиқ, қишда совуқ қорим билан.
Эсласам гар, бор вужудим куйдирар чўғ,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.


Сен кетдингу, куя-куя юрак кўниб,
Ўттиз ёшда сочларимга қиров қўнди,
Севгини қўй, яшашдан ҳам умид сўниб,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.


Бўғзимда жон махкумманми тиқилишга,
Арзирмикан дунё асли сиқилишга,
Мажбурманми пойинга ё йиқилишга,
Курашмоққа ҳол қолмади орим билан.


Кўрмадим хеч, ишқ деганни нур зиёсин,
Тунлар тинглаб, куйган юрак дийдиёсин,
Ёзган қўшиқ, шеърларим ол сенга қолсин,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.


Борсам хар гал, шахри азим Қўқонимга,
Тиғ тилгандек оғриқ кирар товонимга,
Дардларимни билдирмай деб ёмонимга,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.


У сабабли элда машхур бўлганимни,
Кўрмасин деб кўзда ёшу кулганимни,
Аяшликка бир умрга севганимни,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.


Яшаяпман усизликдан ўлганим йўқ,
Ёзда иссиқ, қишда совуқ қорим билан.
Эсласам гар, бор вужудим куйдирар чўғ,
Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан.


(Дил мехроби нураб-нураб соғинчида, Курашмоққа ҳол қолмади, орим билан..)


📙-Камронбек Исмоилов. 2025.19.01.



t.me/Sani_sevamanko

3.9k 1 23 22 22

𝐉𝐚𝐥𝐨𝐥𝐢𝐝𝐝𝐢𝐧 𝐀𝐡𝐦𝐚𝐝𝐚𝐥𝐢𝐲𝐞𝐯 --𝐑𝐚'𝐧𝐨

1.1k 0 29 18 20

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram



1.5k 0 26 29 21

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Tez kunlarda Nodirbek Shomirzaev ijrosida MEN XUDONING mulkiman deb nomlangan yangi qo‘shiq. Matn muallifi:-Kamronbek Ismoilov.

https://t.me/Sani_sevamanko


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Берай десам дардларим,
Ўзимдан ҳам ортмайди.
Соғиндим деб боргани,
Оёқларим тортмайди.

(Тез кунларда шу қўшиқни чиқарамиз худо ҳоҳласа.)


https://t.me/Sani_sevamanko

3k 0 28 8 16

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аёлларни табриклаймиз,
Саккизинчи март билан.
Қиммат совға оберасиз,
Деган муҳим шарт билан.
Хеч ким четда қолмас асло,
Ўлганларам эсланади,
Ўн тўртинчи январь бугун,
Мени хеч ким эсламади.

Байрамийлар билан Эркаклар😁


https://t.me/Sani_sevamanko

3.5k 0 56 27 17

ЎН ТЎРТИНЧИ ЯНВАРЬГА!

(ҳазил шеър)


Аёлларни яхши сўз,
Ўраб тиллою зарга.
Етиб келдик эркаклар,
Ўн тўртинчи январьга.


Эрта тонгдан турволиб,
Личкаларга қараймиз.
Табрик жўнатган қизлар,
Сизга инсоф сўраймиз.


Ўша эски, туски гап,
Лағмон осган қулоққа.
Личка тўла гифлару,
Ранги бир хил пайпоққа.


Бир-биридан ажойиб,
Расимларни бўлмас еб.
Тортларга ҳам ёзилган.
Ўн тўртинчи январь деб.


Буюк севги исботин,
Қани энди кўрай ман.
Хотини йўқ бўйдоқлар,
Сизга сабир сўрайман.


Кўп ишонманг аслида,
Оро берган юзларга.
Интернетда топишган,
Бегим деган қизларга.


Безатилган ишқ ила,
Кўнгил бирдир Худоси.
Эркаклар ҳам аслида,
Ширин сўзни гадоси.


Не сўрасак нозланиб,
Қошингизни керманглар.
Бир бўсалик ҳолимиз,
Бизга азоб берманглар.


Ўтирибмиз термулиб,
Лағмон осиқ қулоққа.
Ёқаси кир кўйлагу,
Товони йўқ пайпоққа.


Ширин сўзли эҳ қизлар,
Дардимга дард қўшасиз.
Саккизинчи март яқин,
Ҳали қўлга тушасиз.


📙-Камронбек Исмоилов. 2025.14.01.



t.me/Sani_sevamanko

14.6k 4 205 79 19

БИЛИБ ҚЎЙ!



Қиз кўрдим деб биродар,
Балки кўнглинг тўлмайди.
Ўнта ўғлинг аслида,
Бир қизингча бўлмайди.


Кўз олдингда суриб ўй,
Кундан-кунга чўзар бўй,
Қирқ ўғлинг ҳам билиб қўй,
Бир қизингча бўлолмас.


Бемор бўлсангда агар,
Жони ачиб ким куяр,
Яқин, қондош, жон жигар,
Бир қизингча бўлолмас.


Ишдан келсангда хориб,
Қаршингда туриб олиб,
Чуғурлар кўнгил ёриб,
Бир қизингча бўлолмас.


Кўзинг тўлдирар ёшга,
Пешона, бурни қашқа,
Ўғлингни ўрни бошқа,
Бир қизингча бўлолмас.


Дард чекса дард туясан,
Юзин ўпиб суясан,
Кўпроқ кимга куясан,
Бир қизингча бўлолмас.


Бежизгамас суйишинг,
Ич-ичингдан куйишинг,
Она қизим дейишинг,
Бир қизингча бўлолмас.


Тўй қилсанг йиғлаб турар,
Кўриб кўнглинг бузилар,
Қирқ томиринг узилар,
Бир қизингча бўлолмас.


Остонадан мўлтираб,
Кетар сўнги бор қараб,
Рози-ризолик сўраб,
Бир қизингча бўлолмас.


Қиз кўрдим деб биродар,
Балки кўнглинг тўлмайди.
Ўнта ўғлинг аслида,
Бир қизингча бўлмайди.


Сўнги сўзимни ўқи,
Дилингга ҳуш ёқади.
Махшар куни қизларинг,
Бошингга тож тақади.


(Жаннатда шу қизларинг, Бошингга тож тақади..)


📙-Камронбек Исмоилов. 2025.12.01.



t.me/Sani_sevamanko

9.8k 2 167 53 42

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жанонима..

6.9k 1 40 34 26

ЭЙ ДЎСТ!



Ажратгандек қара жигар порамизни,
Эркак бўлиб, шунчаликка борамизми?
Ўзинг ўйла, қасам ичиб дўст бўлгандик,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.


Бошим узра айланганда чархнинг тоши,
Ҳаёлингни олган бўлса қалам қоши,
Кўринмасдан ўз дўстингнинг кўзда ёши,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.


Бир дастурхон атрофида турган эдик,
Қўл дуода, яхши ният қилган эдик,
Бир майизни, қирққа бўлиб еган эдик,
Нахот энди бир қиз бузса орамизни.


Қайда бўлсанг дўстим майли омон бўлгин,
Дуо қилай, омад бериб бахтга тўлгин,
Сўзим бўлмай, ўз танангга ўйлаб кўргин,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.


Бепарводек сенга дўстим боқмадимда,
Бегонадек кўриб қўлим қоқмадимда,
Ҳақиқатни айтиб сенга ёқмадимда,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.


Эр йигитни хиёнатлар ўлдираркан,
Юрагини ғам-ғуссага тўлдираркан,
Товонларга санчилгандек чақир тикон,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.


Билар эдинг, хар вақт сени томонлигим,
Сен туфайли шунча дардда омонлигим,
Кўрганмидинг ёки бирон ёмонлигим,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.



Ажратгандек қара жигар порамизни,
Эркак бўлиб, шунчаликка борамизми?
Ўзинг ўйла, қасам ичиб дўст бўлгандик,
Нахот энди, бир қиз бузса орамизни.



(Ўзинг ўйла, Аллоҳ учун дўст бўлгандик. Нахот энди бир қиз бузса орамизни..Шу юз билан қиёматга борамизми?)


📙-Камронбек Исмоилов. 2025.10.01.



t.me/Sani_sevamanko

6.3k 1 41 45 27

Ўзини фантазияси йўқ, фикрлаш доираси тор, кам китоб ўқиган ижодкоргина, бошқа ижодкорларни шеъридаги қофия ва мавзусидан, айёрона услубда фойдаланади. Гўёки, Асал аридан қолган Ширага ёпишган Пашша сингари.

(Камронбек Исмоилов)

Показано 20 последних публикаций.