Маълумки, изчил олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг давоми сифатида 2025 йилдан 1 январдан Ўзбекистон суд тизимига навбатдаги янгилик – тергов судьяси институти жорий этилди.
Муҳтарам Президентимиз 2024 йил 10 июнда «Тезкор қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзоладилар.
Самарқанд вилоят судида тергов судьяси институти жорий этилиши, Фармоннинг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар ўтказилди. Тадбирда вилоят, туман-шаҳар судлари судьялари, вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ масъуллари, адвокатлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси К.Толлибаев, Cудьялар олий кенгаши судьяси О.Мирзамахмудов, Судьялар олий мактаби директори ўринбосари Д.Исраилов иштирок этди.
Семинарни вилоят суди раиси О.Хайитов кириш сўзи билан очди ва семинарнинг мақсади ва аҳамияти ҳақида тушунча берди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Камолиддин Толлибаев тергов судьяси институтини жорий қилишдан кутилаётган натижалар, ташкилий масалалар, кадрлар сиёсати, эътибор қаратиш лозим бўлган масалалар ҳақида маъруза қилди.
Судьялар олий мактаби директори ўринбосари Д.Исраилов ва Cудьялар олий кенгаши судьяси О.Мирзамаҳмудов маърузалари ҳам қизиқарли маълумотлар ва тушунчаларга бой бўлди.
Таъкидландики, ривожланган давлатлар юрисдикциясида турли кўринишларда муваффақиятли қўлланилиб келинаётган мазкур амалиётлар миллий менталитетимизга мослаштириб ишлаб чиқилди.
Бу институт жуда кўп ортиқча ташвишларни олдини олади ва одил судловни таъминлашга катта ҳисса қўшади.
Семинар савол-жавобларга, фикр-мулоҳазаларга бой бўлди. Ҳар бир саволга батафсил жавоб берилди.
Telegram I Facebook