Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг.
Мурожаат: @Samarqandiy
http://www.youtube.com/@FarhodNorbutayev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Судлар томонидан 2024 йилда 723 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинди

2024 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 77 995 нафар шахсга нисбатан 61 481 та жиноят иши кўриб чиқилди.

Судланган шахслар сони 61 502 нафарни ташкил этиб, шундан 20 659 нафар шахсга озодликдан махрум қилиш ва 39 763 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 1 080 нафар шахс шартли ҳукм қилинди. Судланган шахсларнинг 54 370 нафари эркак, 7 132 нафари аёл, 22 757 нафари ёшлар (шу жумладан 2 214 нафари вояга етмаган) ва 2 637 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.

7 956 нафар шахс озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинди, 33 151 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 11 581 нафарига тайинланган жазоси енгили билан алмаштирилди ва 14 991 нафар шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланди ёки қайта малакаланди.

124 нафар шахсга (ёшлар, аёллар ва бошқалар) кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

33 146 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниб, 11 581 нафар шахснинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.

Ҳисобот даврида кўрилган жиноят ишларнинг аксариятини

фирибгарлик,

транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш,

ўғрилик,

гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар,

ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш,

ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш,

қасддан баданга енгил шикаст етказиш,

безорилик,

қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш
,

гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш
билан боғлиқ жиноятлар ташкил этади.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир қоп пулим бўлса нима қилардим!

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Shovqin va keraksiz vaqt yoqotishdan qutuling

Kettik Travel – aeroportdagi dam olish zonalari va foydali aviachipta bronlari.
✨ Launj zonalar 40% gacha chegirma bilan – ichimliklar va osoyishtalik.
✨ Eng yaxshi takliflar orqali aviachiptalarni bron qiling.

Sayohatingizni uslubda va foyda bilan boshlang!
👍Saytga oting va batafsil bilib oling: kettik.travel

Saytga kirish

#reklama
kettik.travel


Энг катта куч - Сабр.
Энг катта хазина - Илм.
Энг гўзал иш - Узр сўраш…

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Ўзбекистонда ҳафта охиригача нисбатан совуқ ҳаво сақланиб туради. Айрим ҳудудларда ёмғир-қор ёғиши мумкин

Қорақалпоғистон, Навоий, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида 13 феврал куни айрим жойларда бироз қор ёғиши мумкин, 14-15 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Водийда 13-14 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 15 февралда ёғингарчилик кутилмайди.

Самарқанд, Қашқадарё ва Бухорода ёғингарчилик кутилмайди. 14 февралда Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Ҳарорта кечаси 5 даражагача совуқ, кундуз кунлари 8-13 даражагача иссиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3 даражагача илиқ бўлади.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОТА-ОНАМ СОВҚОТДИМИКАН...

Туғилади шу онда бир шеър,
Хотиржамлик бермайди ҳислар.
Аяжоним совқаттимикан,
Ўтиб кетса эди бу қишлар.

Олиб келай десам кўнмайди,
Совуқ эмас, дейди дадам ҳам.
Шаҳарларга ҳавас қилмайди,
Нетай менинг қалбимда алам.

Ўтираман иссиқ уйларда,
Ўғилларим кийимсиз ётар.
Тахмондаги тахлам кўрпага,
Куя тушган, чанг босиб ётар.

Яқинлашиб келади тонг ҳам,
Қайноқ сувни очаман секин.
Ўша онда, қорли ҳовлида,
Дадам нима қиляптийикин!

Телефоним жиринглаб қолар,
Аям дейди,  тинчмисан, болам.
Соғ бўлсанг бас, келиб ўтирма,
Эҳтиёт қил ўзингни ҳар дам.

Тиқилади бўғзимга недир,
Яна ютиб қўяман секин.
Кўчаси лой ўша қишлоқдан
УЛАР нега чиқмайдийикин?!

Дада келинг дегим келади,
Кўнмаслигин яхши биламан.
Бир кун иссиқ уйимни ташлаб,
Мен ҳам қишлоғимга бораман!

Абдужаббор ПЎЛАТОВ

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Ozonda mahsulotlaringizni sotishni boshlang

Ozon O’zbekistonda jadal rivojlanmoqda va yangi sotuvchilarni hamkorlikka taklif qiladi. Ozonda muvaffaqiyatli hamjamiyatga qo’shiling va 53,5 million xaridorga ega bo’lish imkoniyatidan foydalaning! Bepul o’qish va tahlil qilish vositalari maydonchaga tez moslashishga yordam beradi. Bepul ro’yxatdan o’ting va bugunoq o’z biznesingizni boshlang!

Registratsiya

#reklama
seller.ozon.ru


Тўрт йил ижара ҳақи вақтида тўланса, давлат объекти тадбиркорга хусусийлаштириб берилади

1 мартдан
6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади.

4 йил давомида ижара вақтида тўланса, бу жой тадбиркорга хусусийлаштириб берилади.

Ёшларни IT ва чет тилига ўқитиб, халқаро тан олинган сертификат берадиган тадбиркорлар биринчи йил ижара тўламаслиги белгиланди.

Бунинг ҳисобига бу йил ҳар бир вилоятда 5 тадан давлат объектини тадбиркорларга ижарага бериб, камида 100 минг ёшларни IT ва чет тилига ўқитиш зарурлиги таъкидланди.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Энди пенсия олиш учун мурожаат қилиш шарт эмас

Ўзбекистонда ёшга доир пенсияни мурожаатсиз тайинлаш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, пенсия олиш ёшига тўлган (эркаклар – 60 ёш, аёллар – 55 ёш) фуқароларга ёшга доир пенсияни белгилашда уларнинг алоҳида мурожаати талаб этилмайди. Фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ва бошқа маълумотлари вазирлик ҳамда идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида бир кун муддатда проактив шаклда тайинлаш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳасида фуқарода пенсия ёшига етганига қарамай меҳнат фаолиятини давом эттириш истаги бўлса, проактив шаклда тайинланадиган ёшга доир пенсияни рад этиш тартибини ҳам жорий этиш назарда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, фуқаролар пенсия ёшига тўлганидан сўнг пенсия тайинлашни сўраб яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига, Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига рўйхатдан ўтиб, сўровномани тўлдирган ҳолда мурожаат қилади.

Маълумот учун, ҳозирги пайтда ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 834 000 сўмни ташкил этади.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Yangi tayinlov

Samarqand viloyati hokimining tegishli qarori bilan Ixtiyarov Mirzo Rustamovich Samarqand viloyati hokimligi axborot xizmati rahbari, viloyat hokimining matbuot kotibi — axborot siyosati masalalari bo’yicha maslahatchisi lavozimiga tayinlandi.

M.Ixtiyarov tayinlovga qadar O‘zbekiston milliy teleradiokompaniyasi "Samarqand viloyati teleradiokanali" davlat muassasasi direktori vazifasini bajaruvchi  lavozimida faoliyat olib borgan.

Lavozimga tayinlov O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi xulosasiga ko’ra amalga oshirildi.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Сен кимга кераксан?

Ажойиб ва маънога бой шеър экан.

Яқинларга ҳам юборинг.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат

❗️Бекор қилинган ҳайдовчилик гувоҳномасини қандай қайтариб олиш мумкин?

Ҳайдовчилик гувоҳномаси (права) бекор қилинган ҳолда уни қайта тиклаш тартиби ҳақида видеода батафсил тушунтирилган, ҳуқуқий йўллар кўрсатилган. Гувоҳномани қайтариб олиш жараёнида қандай ҳужжатлар талаб қилиниши, ариза топшириш тартиби ва расмий органларга мурожаат қилиш ҳақида ҳам маълумот берилган.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тезкор

⚡️ОИТС касали билан 5 нафар шахсга яқинлик қилган 20 ёшли қиз ушланди

2005-йилда туғилган аёл ОИТСга қарши курашиш марказида рўйхатда туриб, огоҳлантирилишига қарамасдан 5 нафар шахс билан жинсий алоқа қилган.

Ҳуқуқбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 113-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилган.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

‼️Болаларга ширинлик кўринишидаги наркотиклар тарқатиляптими?

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Бир куни вафот этасиз. Ўша кун оилангиздаги инсонлардан бошқа барча инсонлар учун оддий кундек кун бўлади. Одамлар ўз ташвишлари, ўйлари ва хаёллари билан яна яшашда давом этадилар.

Орадан бир ой ўтгач эса оилангиздагилар ҳам бунга кўникишади, сиз йўқлигингиз энди оддий ҳолга айланади, яна ҳамма ўз ишлари, ташвишлари билан кун кечира бошлайди.

Шунинг учун жамият мен ҳақимда нима ўйлайди, одамлар нима дейди, қўшнилар, қуда-анданинг олдида нима деган одам бўлдим деган гапларни унутинг. Ўз ҳаётингиз билан яшанг, ҳаётимиздаги мақсад бўлган фарз амалларни бажариб хаётдан завқланиб яшанг.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тезкор

Олимлар қиёмат соати яқинлашганини айтишмоқда 😨

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Yuklanmoqda...

Yangi Clear Men. O'zingizga bo'lgan ishonch va qazg'oqdan himoya.

Batafsil

#reklama
instagram.com


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Viloyatdagi ta’lim muassasalari  faoliyati muhokama etildi

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Сурхондарёда супургилар дастагига яширилган 612 кг. "гашиш" гиёҳвандлик воситасини олиб киришга уриниш фош қилинди!

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини республикамизга олиб киришга бўлган навбатдаги уриниш бартараф этилди.

2025 йил 9 февраль куни Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Айритом” чегара божхона пости орқали республикамиз ҳудудидан транзит тарзида ўтиш учун кириб келган юк автотранспорт воситасини белгиланган технологик схема асосида божхона ва чегара назоратидан ўтказиш жараёнида мазкур автотранспорт воситасига ортилган 13,5 тонна оғирликдаги супурги ходимларнинг диққатини тортди.

Шундан сўнг мазкур автотранспорт воситаси “Айритом” чегара божхона постига туташ ҳудуддаги “Термиз” ташқи иқтисодий фоалият божхона пости тасарруфидаги божхона омборига келтирилиб, ундаги товарлар тўлиқ божхона кўригидан ўтказилди.

Аниқланишича, юк автотранспорт воситасига 180 та қопда супурги жўхориси ўсимлигидан тайёрланган 22 минг 500 дона хўжалик супургилари ортилган.

Мазкур супургиларни синчиклаб кўздан кечириш давомида, 2986 дона супургиларнинг дастаклари орасига айнан супурги рангига мос равишда – сариқ рангдаги скотч билан ўралган ўртача 25 см узунликдаги полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилгани фош бўлди.

Ушбу ўрамлар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичига ўртача 200 гр. оғирликдаги, ўткир ҳидли, тўқ жигаррангли гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатда 2986 дона супурги дастакларидан ажратиб олинган ўрамлардаги модда дастлабки тезкор анализ натижаларига кўра “гашиш” гиёҳвандлик воситаси бўлиб, уларнинг умумий оғирлиги 612 кг.ни ташкил қилмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур гиёҳвандлик воситасининг қора бозорлардаги нархи тахминан 16,5 млн АҚШ долларидан ошади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Показано 20 последних публикаций.