Самарқандда 5 киши ароқдан заҳарланиб вафот этди
Самарқанд шаҳрида 13 киши қўлбола ароқдан заҳарланиб вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновга кўра, 11 январ куни Самарқанд шаҳрида 5 киши вафот этган. Улар Самарқанд шаҳрининг Нурафшон маҳалласида яшовчи 63 ёшли А.М., 50 ёшли Ж.Б., Шукрона маҳалласида яшовчи 72 ёшли В.Б., 56 ёшли А.У. ҳамда Маданият маҳалласида яшовчи 39 ёшли О.Т. бўлган.
Марҳумларнинг 4 нафари ўз яшаш хонадонида, бири эса шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳумларнинг ўлими сабабини аниқлаш учун экспертиза тайинланган.
Натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар қилиниши билдирилган.
#ТАРҚАТИНГ
САМАРҚАНДЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!👇🏼
➥
https://t.me/+qsQUySt2I9A3YzIx