ODINAXON_MUHAMMAD


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Ассаламу алайкум, Хурматли Муслималар! Ушбу каналда @salsabiiluz мижозлари соғлиғига оид барча саволларга табобат ва тиббиёт асосида БИИЗНИЛЛАХ илмий жавоб берилади. Аллох барчамизга манфаатли килсин.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


ШАРЪИЙ ҚЎШИЛИШДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО


Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангиз ўз аҳлига (жуфти ҳалолига) қўшилмоқчи бўлса:


‎بِسْمِ اللهِ، اللَّهُمَّ جَنِّبْنَا الشَّيْطَانَ وَجَنِّبِ الشَّيْطَانَ مَا رَزَقْتَنَا

«Бисмиллаҳи, Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтанаа», деса, албатта, агар бундан уларга фарзанд тақдир қилинган бўлса, унга шайтон ҳеч қачон зарар етказа олмайди», дедилар».
(Бухорий ва Муслим ривояти).

Маъноси: «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни йироқ қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсанг (фарзанд)дан четда қилгин».

📖 Ушбу ҳадисдаги дуо шарҳида уламолар қуйидаги фойдаларни эслатиб ўтадилар:

⭕️ Аллоҳ номи билан бошланадиган барча ишларда барака бўлур.

⭕️ Агар ушбу дуодан сўнг Аллоҳ таоло инсонларни фарзанд билан ризқлантирса, шу дуо орқали гўдаклари шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ топади.

⭕️ Шу дуо сабаб шайтон бу бола устидан ҳукмронлик қила олмайди.

⭕️ Бу дуо ёрдамида бола турли руҳий касалликлардан паноҳ топади.

⭕️ Яна, чақалоқ туғилганда баданида учраши мумкин бўлган турли нуқсонлар ёки жин тегишидан мазкур дуонинг баракотидан фориғ бўлади.

⭕️ Умри якунида бу бола тавҳидда – иймон калимаси билан дунёдан ўтишига сабаб бўлади.

https://t.me/doniyorqori

https://t.me/Salsabiil_shifa


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
https://t.me/doniyorqori


АНБИЁЛАР ТИЛИДАН ЗУРРИЁТ СЎРАБ ҚИЛИНГАН ДУОЛАРИ.


⭕️«Шу чоғда Закариё Роббига дуо қилиб: «Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ҳадя эт. Албатта, Сен дуони эшитувчисан», деди» (Оли Имрон сураси, 38-оят).

Ушбу дуо Закариё алайҳиссаломнинг тилларидандир. Бу доудан кейин Аллоҳ таоло у зотга Яҳё алайҳисссалом(уғил)ни ато этди.

⭕️«Роббим, менга солиҳлардан ато эт», деди» (Соффаат сураси, 100 оят).
Бу дуони эса Иброҳим алайҳиссалом солиҳ зурриёт сўраб қилганлар. Дуолари истижобат бўлиб, Аллоҳ таоло у зотга Исмоил алайҳиссалом(уғил)ни ато этган. Валлоҳу аълам

https://t.me/Salsabiil_shifa


ЗИКР АХЛИДАН СУРАНГ!
24.01.2014


САВОЛ?
Ҳазрат! Аллоҳ Сиздан рози бўлсин. Қимматли вақтингизни олаётганим учун узр. Мен бир дуо эшитдим "Кимки ҳомиладор хотинининг қорнига қўлини қўйиб:"Бисмиллаҳил Аҳад Ас Сомадуллазий лам ялид ва лам юлад-Аллоҳумма инний саммайту ма фии ҳазал батни Муҳаммадин би исми Муҳаммад С.А.В" деса, ўғил фарзанд кўради"-дейилибди. Ва буни айтган киши ҳадис дебди. Ҳазрат ҳақиқатда ҳам шу маънода ҳадис борми ёки бу уламоларнинг тажрибасими ёки умуман йўқ нарсами?

ЖАВОБ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу гап бор. Тажриба қилганлар ҳам бор.

https://t.me/Salsabiil_shifa


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЎҒИЛ ТУҒИШ ТАДБИРЛАРИ...


Роббимдан  умматга буюк хизматлар қиладиган, элга манзур ва зарур буладиган,  икки дунё фахримизга айланадиган, сувратию сийрати  гузал, забардаст фарзанд сураган  холда, Узи билдирган билимлар билангина сабабларни қилишга киришамиз!
Хотимасига гузал тарзда рози буламиз!


ТИББУ СИНОДА ЎҒИЛ
ТУҒИШ ТАДБИРИ.


⭕️ Эр хам хотин хам узларини қиздиришлари керак!
⭕️Аёл кишининг  уруғи хам қуюқ , кучли ва иссиқ булиши керак, шундагина эрликни тезроқ қабул қилади
⭕️Эрлик уруғи эса аёлникиданда кучлик булиши керак.(Эр уруғини синаб куриши керак, уруғи суюқ экан даволанишга хали эхтиёж бор)
⭕️Бир муддат жинсий алоқадан сақланиш керак, бироқ ундан бутунлай юз угириш ярамайди, бундай қилиш уруғни бузади.
⭕️Куп сув ичмаслик, балки оз-оздан ичиб, қиздирадиган кучли овқатлардан истеъмол қилиш керак булади.

✍️ХАЗРАТИ  ИБН СИНО

Энди эса бизнинг тажрибамиздан утган тавсиялар ила уғилга харакат тадбири.

⭕️Ўғилга харакат 2-3ой олдиндан бошланади
(Соғлом фарзандга харакат унданда олдинроқ)

⭕️Эркак кишига қувватни оширувчи, балғамни хайдовчи , қиздирувчи махсулотлар тавсия этилади.

Масалан шу тартибда:

1️⃣Қуйидагилар ичиш тавсия этилади:

⭕️Кистал Хиндий 2тадан 3махал ёки 3тадан 2махал
⭕️Прастат плюс свисс 1махал 1та кундузи овқатдан кейин
⭕️Шилажит ёки азорик ичилиш тартибига кура тавсия этилади
⭕️Витамин Е

2️⃣Харакат ойида аёл киши хайз курган кунидан бошлаб , эркак киши Кистал Хиндийли свеча хар куни ректально кечқурун ухлашдан олдин қуйиши тавсия этилади.

3️⃣Табиати иссиқ ва таркиби калий ва натрийга бой булган таомлар истемолига эътибор қаратилади.

4️⃣ Эркак уруғи сифати ва  сонини ошириш учун шортик зонага зулук олишнинг фойдаси жууууда катта.
Бу спермадаги балғам куплиги сабаб ёпишқоқлик даражаси камайиб уруғлар манзилига чарчамасдан, ярим йулда қолиб кетмасдан соғлом  етиб олишига, хамда заифларини жонланишига ва қувватли булишига сабаб булади

5️⃣Туғри қилинган 1марталик хижома хам 30%лик фаол спермани  70%гача кутарилишига ёрдам бергани жуууда куп тажрибаларда кузатилган.

Аёл киши тарафидан буладиган харакат.

1️⃣Бачадон қиздирилади, яллиғланиш бартараф қилинади.
⭕️Бунинг учун Кистал Хиндийли свеча камида 1ой давомида қуйилади. Уғил куришга мулжалланган махсус свеча хам яхши натижа беради.

2️⃣Қуйидагиларни ичиш тавсия этилади.
⭕️Кистал Хиндий 2тадан 3махал
⭕️Таркибида инозитоли ва Витамин В9(фол.кислота)и бор булган комплекс(энг зури            ёки мамми+иназитол бн)
⭕️Витамин Е
⭕️Омега-3

3️⃣Тухумдонлар устидан хижома қилиш орқали уларнинг фаолиятини рағбатлантирилади.

4️⃣Табиати иссиқ ва таркиби калий ва натрийга (кальций ва магнийга бойи  қизга) бой булган таомлар истеъмоли тавсия этилади.

5️⃣Хайзнинг  биринчи кунидан санаб, овуляция куни кутилади ва фақатгина овуляция кунлари алоқа қилинади (унгача уруғ кучини ошириш мақсадида алоқадан сақланиб туриш тавсия этилади).

⭕️Овуляцияни аниқлаш учун хайзни биринчи кунидан бошлаб саналганда,  14-15-16-кунига туғри келади, буни янаям аниқроғини билиш учун дорихоналардан овуляция тестини олишингиз мумкин ва 13-14-15-16-17(айримларда эртароқ, айримларда сал кечроқ юз беради овуляция жараёни) кунлари сийдикда худди хомиладорлик тести каби қулланилади. Икки чизиқ пайдо булса, демак овуляция кунингиз! Демак алоқа қилинади.

⭕️Алоқадан олдин хеч қандай интим гелллар ишлатилмайди, 1литр илиқдан иссиқроқ сувга ярим чой қошиқ ош судаси солиб яхшилаб аралаштириб сунг қинни яхшилаб ювиб олиш тавсия этилади

🤍 Ўғилга харакат чоғида икки тарафнинг кайфияти юқори булиши ва туғри холат(поза)жуда мухим.

Сабаб ўғил хромасомали сепрматазоидлар чаққон бўлади. Улар тухум ҳужайрагача бўлган масофани тез босиб ўтадилар.  Қиз хромасомали сперматазоидлар гарчи ўғилларга нисбатан кам ҳаракатли бўлсалар-да, анча чидамли ва яшовчан булади.

Шу сабаб  ўғил хохловчилар ўғил уруғини манзилга тезроқ етиб боришини таъминловчи сабабларга ахамият қаратишлари  керак булади.

✍️ODINAXON_MUHAMMAD

https://t.me/Salsabiil_shifa

584 0 53 1 20

СЕПКИЛГА ДАВО ИЗЛАЁТГАНЛАР УЧУН!


🔘Долчин (корица) сиркага қушиб қайнатиб сепкил ва доғларга суртилса, 15кунда фойда қилади.

🔘Товушқон қони 5кун 3махал  сепкилга суртилса, сепкил кетади.

🔘Арпа унини атала қилиб 10кун давомида  сепкилга суртиб боғланса, сепкилдан фориғ булинади.

🔘Аччиқ бодом талқонини сиркада 1сутка ивитиб, сепкилли юз ювилса фойда қилади.

🔘Мошни янчиб , уни атала қилиб суртилса , доғ ва сепкиллар кетади.

✍️Хожи Мингназар Рустам уғли
https://t.me/Salsabiil_shifa

1.5k 0 39 13 17

СОЧ ВА СОҚОЛНИ ТАБИИЙ ҚОРАЙТИРИШ БУЙИЧА ИБН СИНО ТАВСИЯЛАРИ...


Кучайтирувчи иссиқлик хусусиятига эга хамма ёғлар муй мизожини туғма хароратга мувофиқ сақлайди ва натижада муйга утадиган озиқ бузилмайди.

⭕️ҚУСТ (Кистал Хиндий) ЁҒИ ХАМ ШУНДАЙ ТАЪСИР КУРСАТАДИ, БУ ЖУДА КУЧЛИДИР.

⭕️БОН ДАРАХТИ ЁҒИ, СЕДАНА ЁҒИ ХАММА НАРСАДАН КУЧЛИРОҚДИР.


Р.S.
Тажриба ва кузатувларимизда
Қора седанани давомли ичиш мобайнида  сочлар илдиздан қорайиб чиқишига,
Кистал Хиндийни давомли ичиш мобайнида юздаги сепкиллар очариб йуқолишига куп бора дуч келганмиз!

✍️ODINAXON_MUHAMMAD
https://t.me/Salsabiil_shifa


ЗАЙТУН ЁҒИ ТОШЛАРГА ҚАРШИ!


Зайтун ёғи буйрак , ут қопи, қовуқдаги тошларни тушириш хусусиятига эга.

30соатлик руза тутилиб, 60гр зайтун ёғига 3та лимонни сиқиб, аралаштириб, бирдан ичилади. Тошлар тушади. 3марта такрорлаш лозим!

✍️Хожи Мингназар Рустам уғли

100гр лимон суви
100гр зайтун ёғи
3бош эзилган саримсоқ
50гр петрушка барглари сиқилган суви аралаштирилади ва хар куни кечқурун қоришмадан 50гр ичилади.

✍️Др.Ойдин Солих,


https://t.me/Salsabiil_shifa


Тавсия этилаётган махсулотларни
https://t.me/salsabiiluz
дуконидан олишингиз мумкин!

Онлайн ёки офлайн қабулга ёзилиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин!

+998(71)212-17-15
+998(95)029-77-00


Комментлагаям Аллох қодир қилганча жавоб бердик, савол сохибалари эшитиб олила , манфаатли булсин🌸






Бу мавзу уйлаганимдек купчиликка қизиқми ёки ...
Опрос
  •   Ха, қизиқ албатта
  •   Менда бу муаммо йуқлиги сабаб унча қизиқмас
37 голосов




Assalomu aleykum. Maniyam savolimga jovob berin iltimos. TTG normadan past bolsa, bu eitiroks ichvotganim sabab bo'lishi mumkinmi? Eutiroksni tohtatishim kerakmi?

https://t.me/Salsabiil_shifa


ЙУТАЛНИНГ СИНАЛГАН ДАВОСИ!


1️⃣-усул
3-4 дона анжир меваси 200гр  сут билан бирга паст оловда сутнинг ранги туқаргунга қадар  қайнаттилади, димланади, ичилади

2️⃣-усул.
3дона анжир қоқиси ювилиб 200гр сутга 30дақиқага буктириб қуйилади , сунг паст оловда  қайнатилади, димланади,  ичилади.

Р.S
Ухлашдан олдин ёки кун давомида овқатдан 1соат олдин ёки 1ярим соат кейин 3махал ичилади

https://t.me/Salsabiil_shifa


Қиёмат куни сизни энг кўп маҳзун қиладиган ҳолат;
Қаттиқ севишингизга қарамай ота-онангиз, ҳатто болангизга биттагина яхшилигингизни беролмайсиз..

Бунинг қаршисида эса ёмон кўриб, ғийбат қилган одамингизга ана шу яхшиликларни мажбуран бериб юборасиз..

Абу Умар Одилқул Бухорий

https://t.me/Salsabiil_shifa


Тил ҳозиргина творог маҳсулотини истеъмол қилган (айрим пайтларда бу холат сариқ караш билан аралаш холда) каби кўринса, бу организмда молочница ­ачитқи инфекцияси борлигининг белгиси. Кўпинча бу ҳолат антибиотик қабул қилиш ортидан юзага келади.

Сабаби тил бактерия ва инфекцияларнинг табиий яшаш жойи ҳисобланади. Аммо уларнинг мувозанати бузилиб, бактериялар анибиотиклар ёрдамида йўқ қилинса, ачитқилар кўпайиши мумкин.

Шу туфайли молочница касаллиги таъм бузилиши ёки оғриқ билан кечиши кузатилади.


✍️ODINAXON_MUHAMMAD

https://t.me/Salsabiil_shifa


Тилда тиш изларининг пайдо бўлиши бир қанча омилларга боғлиқ. Эҳтимол, бу глоссит (тилдаги яллиғланиш)дир . Ва ёки ошқозон-ичак тизимидаги муаммолар, хронический колит, гастрит, язва ёки камқонлик, гипотиреоз, авитаминоз бўлиши ҳам мумкин.

Санаб ўтилган ҳолатларда тил одатдагидан шишади ва шунинг ҳисобига тишлар тилга тегиб, тилда тиш излари пайдо булиб қолади.

Кучли стресс юз берганида, пастки жағ мушакларининг қисқариши секинлашади ва бу ҳам тишларнинг тилга тегиб қолишини келтириб чиқаради.

Яъни тил шиши невроз билан боғлиқ булса, тинчланиш билан  тилдаги ўзгаришлар барҳам топади.

✍️ODINAXON_MUHAMMAD

https://t.me/Salsabiil_shifa


#Тил_соғлиғимиз_ойнаси

2️⃣ТИЛ СОХИБАСИ.
Бу мижозимиз хам бир гаплашган инсонни узига мафтун қилувчи одоб сохибасилар.

Ут қопларидаги 8та тош , тинимсиз хуруж ва оғриқлар сабаб, жонларидан утиб кетганки,  операция столига ётишга қарар қилганлар, аммо операция столига ётганлару, дархол бу нотуғрилигини билдирган Роббим.(Қочиб кеттим шифохонадан дегандилар)

Мурожаатлари сабаб Бисмиллах, дея муолажаларни бошладик, 2-3кундаёқ оғриқлар қолди, 2ойдан сунг УЗИ қилдирганларида 6та тош эриб йуқ булганини билиб, қолган 2таси кичрайгани хушхабарлари билан бизни хам хурсанд қилдилар.

Улар билан хам куришмаганимизга анча булиб кетган эди(соғлиқлари яхшилиги сабабидан)

Оғзимдаги тахир маза, тилимнинг шу холати, ичимдаги оғриқлар 1кундаёқ қайтиб келди,  тишим оғриғи сабаб кучли антибиотик қабул қилганимдан сунг... дея яна қабулга келдилар.

Такрор ва такрор айтамиз синтетик антибиотиклардан  воз кечинг деб. (Зарарли микробиоталарни йуқ қилиш баробарида фойдалиларини хам қириш хусусияти бор унда, шу сабаб АНТИ-ҚАРШИ, БИО-ХАЁТ номи берилган). Кучсиз организм унинг зарбасига дош беролмайди.

❗️Тиш йирингида энг зур даво бу ЗУЛУК хисобланади,  боооор йирингни бир мартадаёқ тортиб олади. Антибиотикка, милкни кесишга, зубнойга қайта-қайта қатнаб жонингизни оғритишга хожат қолмайди.

❗️Тиш оғриғида оғриқни босувчи сифатида хам,  табиий анти(фақатгина зарарли)биотик урнида хам КИСТАЛ ХИНДИЙга етадигани йуқ.

Ёки Берёзка тингчеси. Хар  қандай антибиотик тавсия этилган холатда ундан фойдалансангиз булади. Каттаю кичикка хатто чақалоқларга хам дозаси туғирланган холатда бемалол тавсия этилади.

Бемориммзга комил шифо тилаган холда, керакли тавсияларни  бериб  кузатдик🌸

✍ODINAXON_MUHAMMAD

https://t.me/Salsabiil_shifa

Показано 20 последних публикаций.