SAIDA_AZIZ IJODI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Ижод ва илҳом Аллоҳдан!
Кўчиришда Муаллиф розилигини олишни унутманг!
Журналист,
сценарист,
психолог Саида ҚОРАБОЕВА
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi_bot
Реклама хизмати 👇:
https://t.me/+_YBJjOJnAvg
Инстаграмда: saidakarabaeva

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


***

​​Бир куни уст-боши юпун бир одам дўконга кириб сотувчидан сўради:
— Сизда цемент учун суртма дори (мазь) борми?
Сотувчи бу саволдан кулиб юборди ва масхара оҳангида унга шундай деди:
– Ҳа, бизда тош учун ҳам, темир учун ҳам суртма дори бор. Сизга қанақси керак, четдан келадиган тозасими ёки ўзимиздан чиқадиганими?
– Четдан келадиган тозасидан берақолинг,- деди ҳалиги одам.
Сотувчи:
– Айтиб қўяй, униси қиммат туради,- деди кулиб.

Шунда ҳалиги одам қўлини кўтариб, сотувчига кўрсатди ва шундай деди:
— Цемент ташиб, қўлим ёрилиб кетган. Бу қўлим билан қизалоғимни эркалаб, юзини силай олмаяпман. Агар шу қиммат дорингиз қўлимдаги нарсани кетказса, беринг, пулини тўлайман.

Бу гапдан кейин сотувчи сергак тортди. Аввало олдинроқ қилган муомаласидан, кейин фарзандларини охирги марта қачон эркалаб ўйнатганини эслолмаганидан қаттиқ уялди.
Интернет саҳифаларидан

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Бизнинг каналимизда фақат қисса ё ҳикоя ўқимайсиз, фойдали маълумотлардан ҳам бохабар бўласиз😉

А, лаббай😉😉😊

(Чиқиб кетишга шошилмангларда😜)

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#фойдали

Айниқса шу нарса йил бошида роса керак бўлади-да. Кўпчилик даромад солиғини қайтариш учун сарғайиб солиқ идораларида сарсон бўлар эди. Энди уйдан чиқмаган ҳолда "Солиқ" мобиль иловаси билан буни қилса бўлар экан.

Хуллас, бу видеони олиб қўйинглар. Керак бўлиб қолиши мумкин.

Фарзанди олий таълимда, хусусий боғча ва мактабларда таълим олаётганлар учун фойдали, менимча😊

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Bor opajon mening erimga 4 bolali 4ta nabirali bir ayol yopishib olgan necha martalab janjal qildim do'stona gapirdim befoyda 5mahal namoz uqiydiyu zino qilaveradi erim bilan men esa namozlarimda insof surayman hozir shunchaki borliqqa tashlab quyganman uqiyapman sevimli ishim bor Alhamdulillah "NASTARIN HIDI" asaringizdagi Sabriya Ibrohimovnani suzlaridan uzimga kerakli motivatsityani olib mazza qilib yashayapman boringizga shukur. sizni Olloh yulida yaxshi kuraman😘😘😘😘💋


Ўзбекларда кўпроқ эркаклар чалинган бу синдромга. Ўзи нима истаётгани, мақсади нима экани, аёлини севадими ё шунчаки кўникиб қолганми - аниқ билмайди ва хиёнат қилади. Ўзбек аёли эса турмушга чиққач нафақат жисми, балки ўй-хаёллари, орзуларини ҳам эрига тегишли деб билади ва хаёлини ҳам бузмайди.
Тўғри, ёппасига эмас, кўпчилик эркаклар ва кўпчилик аёллар.


Репост из: SAIDA_AZIZ IJODI
#ҳикмат

Мусо алайҳиссалом Аллоҳга:

- Эй Роббим! Сенга шукр қилишимнинг ўзи Сен берган яна бир ўзгача неъматки, у ҳам бир шукрни тақозо қилади. (Шундай экан, Сенга қандай қилиб ҳаққи билан шукр қила оламан?), дедилар.

Аллоҳ таоло шундай деди:

- Ҳар бир неъматнинг мендан эканлигини билган вақтинг, Мен ҳам шу билганингни шукр сифатида қабул қиламан.

Имом Ғаззолий  "Иҳёу улумиддин"

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Репост из: SAIDA_AZIZ IJODI
#мушоҳада

ВАҚТ ОРТГА ҚАЙТСА,..

Одам боласи замонлар ўтиб, қилганларини таҳлил элагидан ўтказишни бошлайди. Баъзан шундай бўладики, тақдир уни барвақтроқ пишириб қўяди. У учун олдинлари муҳим бўлган нарсалар энди аҳамиятини йўқотади. Гоҳида чиқарган қарорларимизга замон ўтиб пушаймон қиламиз.
Аммо тўкилган сутга ачиниш нима фойда беради?!
Яхши биламизки, вақт ортга қайтмайди. Агар борди-ю ортга қайтганида ҳам биз олдинги хатоларимизни, нотўғри қарорларимизни ўчириш учун, ҳаётимизни заҳарлаган ҳолатларни йўқ қилиш учун янгидан ҳаракат қилган бўлар эдик.
Машҳур бир ёзувчи аёлдан: “Вақт қайтиб келганида яна олдингидек яшармидингиз?”, деб сўрашганда у шундай жавоб қилган экан:
"1. Агар вақт ортга қайтганида ҳомиладорлик пайтларимни шикоят билан ўтказмас, уни илоҳий бир мўъжиза деб билган бўлар эдим. Ўзимни ҳам ана шу мўъжизанинг бир бўлаги деб хаёл қилиб, ўзимни бошқа бир руҳни ҳаётга келишига сабабчилигимдан шодланардим.
2. Соч турмагимни бузади, деб ёзда машинамнинг ойнасини беркитмас эдим.
3. Уйимга дугоналаримни чорлаб, мебелларимнинг эскирганига, жойнамозларимнинг пати тўкилганига қарамай улар билан суҳбат қилар эдим.
4. Менга ҳадя қилинган қимматбаҳо нарсаларни сақлаб қўймасдан ишлатардим.
5. Фарзандларим билан биргаликда ўтлоқларда думалар, кийимларимнинг кир бўлишига парво қилмасдим.
6. Телевизор ёки жамоатчилик олдида менга тегишли бўлмаган ҳикояларга йиғлаш ва кулишни камайтириб ўз воқелигим билан яшар, воқелигим кўзёшлари ва кулгулари билан умр кечирар эдим.
7. Ўғлим қучоғимга талпинганида уни ҳайдамас, унга “Бор уёққа, ишим бор”, демас эдим.
8. Севган кишиларимга туйғуларим билан жавоб берар, ёмонлик қилган кишиларимга узримни изҳор қилардим.
9. Агар менга яна умр берилганида уни кўрар, уни яшар, унинг ҳар лаҳзасидан завқланардим.
Ҳаёт бу бирламчи нарсаларни англаш, муҳим ва энг муҳим нарсаларни ажрата олишдир. Умрингни беҳудага сарф қилма. Кичкина ишларга эътибор берма. Энг катта ғаминг ўйнаб юрган ўғлингнинг кийимини кир қилиши бўлмасин. Ташвишинг уйингдаги жиҳозлар оддий бўлганида кишиларнинг гапириши бўлмасин. Ҳаёт бу ташқи кўринишдан иборат эмас.
Фарзандингга ўйнаш учун вақт бер. Уни кийимларини кир қилганида ёки сочлари тўзғиганида уришмасдан, унга танбеҳ бермасдан ҳуррият майдонини бер унга. Ҳаётни зўрма-зўракиликсиз оддий яшанг".
Ҳаётимизни Аллоҳ буюрганидек яхшиликлар улашиб, борлигмиздан, инсонлигимиздан завқланиб яшаш лозим. Сабабларни тутиб, рози бўлиб, шукр қилиб яшамоқ муҳимдир. Бундаги шиоримиз:
“Албатта менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир!”, ояти бўлсин.
Абдулқодир Полвонов
@Saida_Aziz_Ijodi


Репост из: SAIDA_AZIZ IJODI
#Фейсбукдан

ЎША КУНИ...

Ўша куни (2023 йил, 3 сентябрь) якшанба тонгида, соат тахминан 5.30 ларда бир стакан илиқ сув ичдим-да, нонуштани дала ҳовлида қиламан дея, егуликни ноутбуким билан бирга машина ўриндиғига ташлаган ҳам эдим, юрагим мижиб оғрий бошлади. “Ўтиб кетар” деган илинжда бироз кутдим, бўлмади, уйга кирдим, оғриқ кучайгандан кучайиб бораверди, хотинни уйғотиб, ўзимни каровотга ташладим.
– Манимча, юрак! Инфаркка ўхшайди, болларингни уйғот!..
– Вой!..
Сўнг кардиолог қадрдонимиз – Адҳам акага сим қоқдим.
– Ака, инфарк бўляпман, нима қилиш керак?!..
– Ваҳима қилманг, сизда инфарк нима қилади? – Ҳазилга олди ака.
– Ака, ҳазилам, ваҳимаям эмас, тез айтинг, шундай пайт биринчи ёрдам қандай бўлади?!
– Улуғбек, аввало, тинчланинг, инфарк эмас бу!..
– Ака, яна қайтараман, мен у-бу нарса ўқиб тураман, бу – аниқ инфарк! Айтинг, нима қилай!?..
– Уйда нитроглицерин борми?
– Йўқ!
– Карволол-чи?
– Бор.
– Томизиб ичинг.
– “Литическиий укол” борми?
– Бор.
– Ёнбошга олинг!
– Хўп, ака! – Мен шартта телефонни ўчирдим. Бу орада оғриқ ҳадди аълосига етиб, бутун баданимда совуқ тер оқарди.
– Терни арт! Совқотяпман!.. – дедим болаларни етаклаб кирган хотинга!
– Келин, сиз “скорий” чақиринг!.. Тез!!!..
– Қизим, карволол опкелилар! “Литический” қилинглар!.. Ўғлим, бошқа сочиқ бер аянгга!.. Терни арт, совқотяпман!!!..
Бу ишларнинг ҳаммаси қилинди. 15 минутлар (менга шундай туюлди) ўтиб, мени ўз чангалида тутиб турган кучли оғриқ бироз бўшашгандек бўлдию, камина васиятни бошлаб юборди. Қарангки, “васият” кўп эмас экан. Бор-йўғи учта қисқа жумлага сиғди. Бор-йўғи учта:
1. Мендан рози бўлинглар!.. Мен розиман!..
2. Уй укамда бутунлай қолсин! Тегманглар!.. Сизларда яшашга уй бор... (Чунки битта укам бизнес қиламан дея уй ва машинасини ишига тикиб юбориб, оиласи билан менинг бўш уйимда яшарди).
3. Компьютеримда “Тўрткўча” деган янги роман бор, шуни чоп қилдиринглар!..
Бўлди!..
Ва хотиржамлик. Мен ана шу лаҳзаларда ажиб бир хотиржамлик ва исмсиз бир ҳаяжонни туйиб, калима келтириб ётдим. (Илойим, мана шу хотиржамликдан айирмасин!)
Қаранг, дунё билан алоқамиз шундай қисқа экан – бор-йўғи учта жумлага жой бўлгулик. Кези келса, бу яна қисқариши мумкин...
Шундай ҳолимиз бор-у, кунда кўнгил оғритамиз, мансабу мартаба, обрў талашамиз, ҳатто баъзан урушлар қилиб, дунёларни бузамиз, одамлар тақдирини ҳал қилмоқчи бўламиз...
Узлатга кетиш керак, кўнгил узлатига!.. Бу дунёда ҳамманинг узлатлик ҳоли бор, истисносиз ҳамманинг!... Зеро, одамийзоднинг яхшилаб ўйлаб оладиган гаплари анча йиғилиб қолган...
29.02.2024

УЛУҒБЕК ҲАМДАМ

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кайфият

Аёлга тош отиш мумкинми, деса,
Эрлар ёппасига тебратади бош.

Аёлга тош отинг қурбингиз етса,
Фақат,...қимматбаҳо бўлсин ўша тош.

✍ Иқбол Мирзо

😊😊😊

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#нимадир

​​Яратувчи сизга сиз истаган инсонларни бермайди.У сизга зарур инсонларни беради.

Улар сизга оғриқ келтирадилар, севадилар, ўргатадилар, сизни синдирадилар.

Булар ҳаммаси сиз бўлишингиз керак бўлган инсонга айланишингиз учундир. Албатта Аллоҳ фақат сизнинг ривожингизни ўйлайди. Ҳар бир вазиятдан фақат яхши тарафини изланг.


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#янги_кун_муборак

⸺ Баракали умрнинг сири нимада? ⸺ деб сўрашибди Луқмони Ҳакимдан.

Ҳаким:
⸺ Бугун қўлимиздан келадиган ишларни эртага қолдирмасликда, ⸺ деб жавоб берибди.

🌷🌷🌷🌷

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Янги ҳафтанинг янги соатлари муборак бўлсин, Яхшилар!

Бугунимиз ўзгача бўлишини тилаб қоламан!

Баракага тўла кун бўлсин: вақтда ҳам, даромадда ҳам, муҳаббатда ҳам🥳❤

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ТУНЧИРОҚ
«Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берур».

© Талоқ сураси 7-оят


Роббимнинг Каломига ишонинг! Бугунги заҳматлар, эртага роҳатларга айланажак, ИнШаАллоҳ!

Осуда кечалар ҳамроҳингиз бўлсин!


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Мана шу шеърни жуда яхши кўраман! Ҳар гал ўқиганимда титраб кетаман, кўзим ёшланади.

Буюк Роббим ҳеч биримизни шунчаки яратмаган. Ҳар биримиз, Буюк Мусаввирнинг алоҳида санъат асаримиз!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Сен мени шунчаки яратганинг йўқ

Сен мени шунчаки яратганинг йўқ,
Шунчаки яшашни мен одат қилдим.
Шунданми ҳушусиз, ҳузусиз, қуруқ,
Шунчаки жўнгина ибодат қилдим.

Саодат асбоби Каломингда жам,
Йўлга раҳнамою, кўнгилга малҳам,
Қуръон ўқисамда, ҳар он ўқисам,
Бўғзимдан ўтказмай тиловат қилдим.

Расулинг сўзига қулоғим тутдим,
Лекин қалб қулоғин қаттиқ бекитдим,
Асли кимлигимни анча унутдим,
Шайтон даъватини ижобат қилдим.

Дардларга дармоним истиғфор, аммо
Қуруқ оҳ-воҳларни бўлар деб даво,
Хасдек ҳасратимни этиб муаммо,
Учраган ҳар касга шикоят қилдим.

Риё либосини кийиб танимга,
Мақтовлар ёғдириб ўзим шаънимга,
Зарра амал қилмай ўрганганимга,
Сайраб ўзгаларни ҳидоят қилдим...

Шунча хато билан қараб кечамга,
Гуноҳлар юкидан ботганча ғамга,
Кўзларим чирт юмиб, боқиб оламга,
Ўзимни анчайин хижолат қилдим!

Сен мени шунчаки яратганинг йўқ,
Шунчаки яшашни мен одат қилдим...

©Ўткирбек Муҳаммадсобир

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Анна Каренина синдроми

Лев Толстой романи қаҳрамони номи билан аталувчи ушбу психологик бузилиш ички зиддиятлар туфайли муносабатларда уйғунлик топа олмаслик ва охир-оқибат ҳалокатга олиб борувчи руҳий ҳодисадир. Севги муносабатларида кескин ва ўзига зарар етказувчи хатти-ҳаракатларга мойил бўлиш ушбу синдромнинг белгиси ҳисобланади.

---------------
Хуршид Абдурашид саҳифасидан

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Азизлар, қай бирини биринчи ўқишни истайсиз? Жавобларга қараймиз... Қайси асар кўп овоз йиғса, ёзилади, ИнШаАллоҳ!
Опрос
  •   1."НАСТАРИН ҲИДИ 2"
  •   2. "ҚИРҚ ИККИ МИНГ ДАҚИҚА"
  •   3 МУТЛАҚО ЯНГИ АСАР
256 голосов


Келинойиииии...
-Н..нимаа бўлди тинчликми?
-М..мен,мен аслидаа сизни аввал кўрганман тўйда.Ўша пайтда сизга кўнгил берган эканман.
Илҳомни дугонамни тўйида кўрганим ёдимга тушди.
-Нималар деяпсиз? Кўзларим катталашди.
-Сени севгандим Муҳлис дея энди сенсираб ёнимга кела бошлади.Қўрқиб кетдимда орқага юрдим.
-Ҳозир ўзингизда эмассиз,бемани гаплар гапирманг ва,в..ва менга й..яқинлашманг.
-Сени севгандим деяпман кейин сени тополмадим.
-Бемани гаплар айтяпсиз дея куч тўплаб ошхонадан жон ҳолатда чиқиб нима қилишни билмай уйни бир айланиб кўчага чиқиш ҳаёли билан эшикка югурдим ва шошганимдан қаршимдаги инсонни кўрмай унга урулдим.
-Тинчликми? Муҳлисаа нима бўлди?


"НАСТАРИН ҲИДИ" ҚИССАСИНИНГ ДАВОМИНИ ТО БИРИНЧИ ФАСЛ ЯКУНИГА ҚАДАР ЎҚИШНИ ИСТАГАНЛАРНИ ЁПИҚ КАНАЛГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ.

ЁПИҚ КАНАЛ ЎЗ НОМИ БИЛАН ЁПИҚ ВА ТЎЛОВИ БОР.

АСОСИЙ КАНАЛДА ЭСА ҲАР КУНИ УЧ ҚИСМДАН БЕРИБ БОРИЛАДИ. БУ ТАКЛИФ ТЕЗ ЎҚИБ ТУГАТИШНИ ИСТАГАНЛАР УЧУН.

МУРОЖААТ УЧУН:
@Saida_Aziz_admin га МУРОЖААТ ҚИЛИНГ.


#КЕЧКИ_МУТОЛАА

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида ҚОРАБОЕВА)

#61

КУНДАЛИКДАН
2006 йил... май

Оғир, жуда оғир бўларкан! Бўғзингни куйдириб юбораркан ичингдан отилолмаган фарёд... камига иддао қилиб турса-я... “Хоҳласам яна уйланаман, хоҳласам юраман! Сен ҳеч нарса қилолмайсан!”

Тўғри, ҳеч нарса қилолмадим! Сабаби, қизларимнинг ҳаёти ўзимникдан устун эди. Уларни отасиз вояга етказишга ҳаққим йўқ эди. Шу боис хиёнатни кечирдим! Тўғрироғи, кўмдим... қалбимнинг тубига бу аламни, азобни кўмдим. Бироқ қандай яшайман, билмайман!

Қайнонам эримга росса дакки берибди. Тавба қилгандек бўлди... Аммо икки кун ўтмай, ўзга рақамга яна хабар йўлланганини кўриб қолдим. Бу ҳам ўша аёл...

Бир пайтлар "Оила психологияси"дан дарс берган Зуҳра устозимиз: “Турли аёллар билан кўнгилхушлик қиладиган эркак хавфли эмас. Аммо биттаси билан доим “юради”ган эркак хавфли бўлади. У ўшанга боғланиб қолади. Ахийри... нимадир бўлади”, деган эди.

Муҳайё! Келинлигимнинг илк ойларидан буён ҳалигача ҳаётимда учинчи одам бўлиб яшаб келаяпти.

Бу воқеага ҳам бир ой бўлиб қолди. Ой якунидамиз. Бу орада Даврон ака билан неча бор урушиб, неча бор ярашдик ҳам. Бироқ ичимдаги исён ва гумон кўнглимни емирмоқда. Уйга келмаса, хаёлимга фақат ўша аёл келади. Шунинг учун ҳам тезроқ бўлак бўлиб, шаҳар марказидаги уйга кўчиб яшагим келаяпти....

2006 йил.... август
Эрим яна бу дафтарни топиб олибди. Мен онамникига кетганимда излаб топибди. Ўқиб, машинасининг юкхонасига яшириб қўйибди. Менга эса қўпол оҳангда гапирди. Хорижга кетганида амаллаб машина юкхонасини очиб, дафтарни олдим. Уни бир муддат онамникига қўйиб келаман, чоғи... Энди ёзмай тураман...

ДАВОМИ ЭРТАГА

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


#КЕЧКИ_МУТОЛАА

#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида ҚОРАБОЕВА)

#60

Ёки йиғида давом этиб, яна поезд йўлга борасиз. Балки бу гал Аллоҳ сизга ҳеч кимни юбормас ҳам...

Шабнам нигоҳини психологга қаратди.
- Бўлди, тушундим. Яна келаман! Сиз айтган вазифаларни бажариб, яна келаман!
- Албатта! Ҳали бир неча марта келасиз ёнимга... – кулимсиради Сабрия Иброҳимовна.


КУНДАЛИКДАН
2006 йил... май

Эрим важоҳат билан кириб келди. Менинг ҳиссиз ўтиришимни кўриб, сўроққа тутди. Кўзимда ёш ғилтиллаганча “Ростми?” деб сўрадим. “Ёлғон! Мени кўролмагани учун гапиряпти!” деди. “Шунчаки эр-хотинлик муносабатларидан туғилганмиди бу болалар!” дедим аламдан титраб ичкари уйда ухлаётан болаларни кўрсатиб. “Ҳамма гапга ҳам ишонаверма!” деди яна баланд оҳангда. “Мен... нега болаларим кўп касал бўлишади. Бири қўйиб, бирини касалхонага олиб боравераман, нима учун, деб ўйлардим. Билсам, эрим зинокор экан! Унинг касри болаларимга ураркан!”

Чидолмадим. Ичимда борини айтдим. У эса менга тикилиб қолди.

Ёзиш шу қадар қийин бўлаяпти. Лекин... ёзмасам бўлмайди. Болаларни ўртага қўйдим. Тан олмаётган Даврон ака, норасидаларим қўйилгач, хиёнатини тан олди. Ўша ҳолатдаги Сабриянинг аҳволи... Э, Худо, нега ўша кезда ер ёрилмади, мени ютмади? Нега осмон очилиб, мени тортиб олмадинг? Нега шамол келиб, мени қаерларгадир учириб кетмади... нега, нега, нега?

Эрим у билан ётиб юришини тан олганда, дунё бошимга ағдарилгандек бўлди! Нега ахир? Шундай қисматга лойиқмидим, Аллоҳим?! Қанчалик разил бу эр? Мени қон қақшатиб, бошқа аёлни бағрига босган экан. мени юзидан ўпишим малол келиб, ўзга аёлнинг қучоғида тонг оттирган экан. Алам қилди! Жуда алам қилди. Уч йилдан буён ширин гапига маҳтал қанча кунларим ўтди. У эса... бошқаси билан бўлиб, кейин ёнимизга, болалар ёнига келаркан. Номард! Зинокор экан менинг эрим! Ҳаромга юраркан менинг эрим! Нега, нима учун?

Камига “Бўлди, бошқа бормайман у аёлнинг ёнига”, деб туриб, “Лекин бу гаплар билан тилимни қисиб қўяман, деб ўйлама. Хоҳлаганимни қиламан!” деди кўзимга ўқрайиб қараркан. Шу одаммиди менинг топганим! Излаганим, йиллар бўйи кутганим... шумиди? Шунчалар разил ва виждонсизмиди... Бир оғиз “Кечир”, дейишга арзимайманми? “Кечир, эркакчиликда бўлади!” деса бўларди-ку... Лоақал шу алпозда ширин гап билан кўнглимни кўтармади. Фақат “Ўзинг ҳал қил”, деди холос.
Ё, Раб, бу не кўргулик.... Бахтни бутун тилардим. Ярим бердинг. Бироқ бу ёғи ҳам синиқ экан-ку...
Ҳам хиёнат, ҳам иддао қилди мани эрим. Шу одамни бахтли қиламан, деб келгандим шу уйга. Ярим кўнглини тўлдираман деб келгандим... Фарзандларим шу одамнинг зурриёдлари бўлади, дегандим. Ҳаммасидан, ҳар кимдан, ҳатто ўзимдан воз кечгандим. Орзуларимдан воз кечгандим, яқинларимдан узоқлашгандим.
Нега бошқа аёлнинг ётоғига кирди? Ахир ётоқда ҳам кўнглини олишга ҳаракат қилардим-ку... Нима сабаб бўлди? Шубҳаларим ўзини оқлади-я... Аллоҳим ҳақиқатни юзага чиқарди. Бир йил аввал “Ҳаётизда бошқа бир аёл борга ўхшайди-я”, деганимда “Йўқ”, деганди. Бир йил... атига бир йил ўтиб аён бўлди! Суйгани боракан, нега менга уйланди?
Шунақанги кетгим келди шу уйдан, шу одамдан... Фақат... икки боламни деб, қизларимни деб хиёнатга кўз юмишимга тўғри келди!
ДАВОМИ БОР

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

Показано 20 последних публикаций.