Севара Закирова


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Эксперт_шарҳи

Мен ОТМнинг иккинчи босқичида ўқийман. 3 нафар вояга етмаган фарзандим бор. Менга ва менга ўхшаганларга давлат хизматига ишга киришда қанақадир имтиёзлар борми?

Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, эксперт Муҳаммадамин Каримжонов ушбу мурожаатга батафсил жавоб беради.


⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

▫️
Республика бўйлаб давлат фуқаролик хизматчиларининг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

▫️“Эл-юрт умиди” жамғармасининг хорижда таълим олаётган стипендиатлари билан мулоқот ташкил этилди.

▫️Давлат ташкилотларидаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот бериб борилмоқда.

▫️Андижонда давлат идоралари ва ташкилотларидаги Одоб-ахлоқ комиссиялари фаолияти таҳлил қилинди.

▫️Намунали фаолият юритаётган яна бир давлат хизматчиси ҳақида маълумот берилди.

▫️Эксперт шарҳи:
Ходим иш йили давомида камида неча кун дам олиши (меҳнат таътилига чиқиши) лозим? Шу мурожаатимга батафсил жавоб бера оласизми?

▫️
Давлат хизмати бўйича Остона хаби билан ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда.

▫️Давлат фуқаролик хизматига ишга кириш истагида юрибсизми?Номзодлар учун ролик тақдим қилинди.

▫️Сенат раиси аёл-раҳбарлар учун ташкил этилган ўқув-семинар иштирокчилари билан мулоқот қилди.

▫️Халқаро ҳамкорлик: Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти ҳамда GIZнинг “Самарали давлат бошқаруви” лойиҳаси менежери ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони тақдим қилинди.

▫️Қонунчиликда янгилик: Олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси Махсус платформа орқали шакллантирилади.

▫️Вазирликлар ва идоралар, тижорат банкларининг тажрибали раҳбар ва мутахассислари "Раҳбар аёллар мактаби" дастури тингловчиларига маҳорат дарсларини ўтиб берди.

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 2025 йилнинг январь ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


⚡️Аниқ, тезкор маълумотларни, саволларингизга жавобни ишончли манбадан олинг!

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz орқали ўтказилаётган очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларингиз бўлса, @vacancy_argos_botга йўлланг.

Мурожаатлар Агентликнинг масъул вакиллари томонидан ўрганилиб, уларга қисқа муддатда жавоб қайтарилмоқда.

Мурожаатлар ботига ўтиш@vacancy_argos_bot


⚡️Айни дамда давлат ташкилотларидаги 672 та бўш иш ўрни учун очиқ танловлар жараёни давом этмоқда

Ушбу бўш иш ўринларининг 287 тасига иш стажи талаб қилинмайди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони тақдим қилинди


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к памятнику Исламу Каримову в столице.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Замонавий дунёдаги муаммолар ҳақидаги “Робот” фильми премьера қилинди

Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган фильм қаҳрамоннинг муҳаббат ва дарди орқали инсоннинг абадий изтироб ва қийинчиликлари ҳақида сўзлайди.

▫️Фильмни кўриш.


Туркманистон билан кўп қиррали шериклик кун тартибини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.


Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

▫️
Республика бўйлаб давлат фуқаролик хизматчиларининг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

▫️
“Раҳбар аёллар мактаби” махсус малака ошириш дастурининг янги мавсуми бошланди.

▫️Эслатма: Давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар мавжуд.

▫️Давлат дастури лойиҳаси муҳокамада: Давлат фуқаролик хизматидаги раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни мақсадли тайёрлаш тизими йўлга қўйилди.

▫️"Халқ хизматчиси" рукни доирасида намунали фаолият юритаётган давлат хизматчиси ҳақида маълумот берилди.

▫️Давлат хизматини ривожлантириш соҳасида Корея билан ҳамкорлик: HRM ва BPR модели синовдан ўтказилмоқда.

▫️
Давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.

▫️
Бош вазир ўринбосари “Раҳбар аёллар мактаби” дастури тингловчилари билан суҳбатлашди.

▫️Тўрақўрғон туман ҳокимлигида давлат хизматчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

▫️HR бўлинмалари раҳбарлари Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази фаолияти билан танишишди.

▫️"Ҳокимликка тайёрлаш мактаби" ва "Раҳбар аёллар мактаби" дастурлари тингловчиларидан иборат делегациямиз Туркияда стажировка ўтамоқда.

▫️
KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси стипендия дастурига салоҳиятли давлат хизматчилари жалб этилди.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони тақдим қилинди.

▫️Фарғонада давлат хизматидаги масъул ходимлар учун профилактик ўқув-семинар ташкил этилди.


Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятидаги "Амирсой" курорт мажмуасида Қирғизистон Президенти билан норасмий учрашув ўтказди


Фарғонада давлат хизматидаги масъул ходимлар учун профилактик ўқув-семинар ташкил этилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан ташкил этилган семинарда ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш, юридик хизмат ҳамда комплаенс назорат бўлимлари, туман (шаҳар) ҳокимликларининг ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбарлари масъуллари иштирок этди.

Семинарда давлат фуқаролик хизматидаги масъул бўлинмаларнинг коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини олдини олиш, давлат органлари ва ташкилотларида ишга қабул қилиш жараёнлари бўйича мавжуд камчиликлари таҳлил қилинди.

Йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш масалалари юзасидан услубий кўмак кўрсатилди, мутахассислар томонидан янги билим ва кўникмалар берилди.

Тадбир давомида фикр-мулоҳазалар алмашилди, олинган янги билимлар савол-жавоблар орқали мустаҳкамланди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони тақдим қилинди


Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ўтган йилнинг ўзида 100 мингдан зиёд хонадонга эга 2 минг 44 та кўп қаватли уй барпо этилди. Жон бошига уй-жой ҳажми 19 квадрат метрдан ошди (2020 йилда 16 квадрат метр бўлган).

Умуман, 2024 йили юртимизда 21,4 миллион квадрат метр турар жой ва 19,1 миллион квадрат метр нотурар объектлар, жами 40,5 миллион квадрат метр бино-иншоот қурилди.

Ўтган йилда қурилган 100 минг хонадон ҳисобига пудратчилар, бошқарув ва сервис, қурилиш материаллари, транспорт каби соҳаларда 350 минг одам ишли бўлди. Мебель, электротехника, тўқимачилик, қурилиш материаллари соҳаларида қўшимча 11 триллион сўмлик бозор пайдо бўлди.

Қурилишни рағбатлантириш учун 2024 йилда 17 триллион сўм ипотека кредити ажратилди, қурувчи ва девелоперларга айланма учун жами 3 триллион сўм маблағ берилди.

Шу боис давлатимиз раҳбари ҳокимлар уй-жой қурилишига фақат ижтимоий ёки қурилиш масаласи деб эмас, балки ҳудудини иқтисодий ривожланишида асосий “драйвер” сифатида қараши зарурлигини таъкидлади.


🟣#Брифинг

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2024 йилдаги фаолияти натижалари юзасидан

АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг шу мавзуда брифинги бошланди.

Жараённи ушбу ҳавола ҳамда Ўзбекистон телеканали орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Показано 15 последних публикаций.