СИЗНИНГ АДВОКАТИНГИЗ ("J S MUROTOV" АБ)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Добро пожаловать на телеграмм канал Сизнинг адвокатингиз!
Вопросы Адвокату, предложения
@jsmurotov_bot
Савол юбориш учун бу ерга босинг
@jsmurotov_bot
"J S MUROTOV" АДВОКАТЛИК БЮРОСИ.
2020 йил 8 январдаги TN 001670 сонли адвокатлик лицензияси.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Агар сотувчи олдиндан ҳақи тўланган товарни топшириш мажбуриятини бажармаса, қандай ҳуқуқуқий оқибатга олиб келади?

✅ Жавоб: Бу ҳолатда ФКнинг 420-моддасига асосан олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, олдиндан тўланган сумма учун ушбу Кодекснинг 327-моддасига мувофиқ, товарни топшириши лозим бўлган кундан бошлаб товар сотиб олувчига топширилган ёки унга олдиндан тўлаган суммаси қайтариб берилган кунгача фоизлар тўлашни суд тартибида талаб қилиши мумкин. Бунда шартномада сотувчининг олдиндан тўланган сумма учун фоизларни бу сумма сотиб олувчидан олинган кундан бошлаб тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин.

Каналга
уланиш👇👇
Сизнинг адвокатингиз


❗️Агар сотиб олувчи олди-сотди шартномасига мувофиқ топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, қандай ҳуқуқуқий оқибатга олиб келади ?

✅ Жавоб: Бундай ҳолатда сотувчи ФКнинг 419-моддасига асосан товар ҳақини ва ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашни талаб қилишга ҳақли.

Каналга уланиш👇👇
Сизнинг адвокатингиз


#Шартнома_тузишда_мухим

❗️Маҳсулот етказиб бериш шартномаси ва олди-сотди шартномасининг 3 та асосий фарқлари.

✅ Маҳсулот етказиб бериш шартномасида етказиб берувчи тадбиркорлик субъекти бўлиши лозим олди-сотди шартномасида бундай шарт мавжуд эмас.

✅ Маҳсулот етказиб бериш шартномасида харидор товарни тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топширади, олди-сотди шартномасида эса оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиши мумкин.

✅ Маҳсулот етказиб бериш шартномасида сотувчи ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотади, олди-сотди шартномасида бундай шарт мавжуд эмас.

Каналга уланиш👇👇
Сизнинг адвокатингиз


#Шартнома_тузишда_мухим

3. Агар олди-сотди шартномаси топширилиши лозим бўлган товар миқдорини аниқлаш имконини бермаса, шартнома тузилмаган ҳисобланади.

Хулоса: Шартномада топшириладиган товар миқдорини кўрсатиш шарт.

Каналга уланиш👇👇
Сизнинг адвокатингиз


#Шартнома_тузишда_мухим

2. Эътибор қаратиш жоизки белгиланган муддат бузилган тақдирда сотиб олувчида шартноманинг бажарилишига қизиқиш йўқолиши шартномадан аниқ билиниб турса, олди-сотди шартномаси уни қатъий белгиланган муддатда бажариш шарти билан тузилган ҳисобланади. Сотувчи бундай шартномани унда белгиланган муддатдан олдин ёки бу муддат тугагандан сўнг сотиб олувчининг розилигисиз бажаришга ҳақли эмас (ФКнинг 389-моддаси).

Хулоса: Агарда шартномадаги мажбуриятни муддатидан олдин бажариш режалаштирилган бўлса, шартномада мажбурият муддатидан олдин бажарилиши мумкинлигини назарда тутувчи қоидани киритиш тавсия этилади.

Каналга уланиш👇👇
Сизнинг адвокатингиз


#Шартнома_тузишда_мухим

1. Сотувчининг товарни сотиб олувчига топшириш мажбуриятини бажариш муддати олди-сотди шартномасида белгиланади, агар шартнома бу муддатни аниқлаш имконини бермаса ФКнинг 242-моддасига асосан кредитор талаб қилган пайтдан эътиборан 7 кунлик муддат ичида бажариши шарт.

Хулоса: товарни сотиб олувчига топшириш мажбуриятини бажариш муддатини шартномада аниқ кўрсатиш мақсадга мувофиқ акс ҳолда уни кредитор талаб қилган кундан кейин 7 кунлик муддат ичида бажаришингиз шарт бўлади.

Каналга уланиш👇👇
Сизнинг адвокатингиз


Ўз Google’и, ўзининг ChatGPT’си бор – хитойликлар яратаётган сунъий интеллект дастурлари ҳақида

Сунъий интеллект учун кураш бошланди. Ривожланган давлатлар уни турли вариантларда тақдим этяпти. Ғарб давлатларининг ютуқлари билан тенгма-тенг Хитой ҳам сунъий интеллект борасида катта ишлар олиб боряпти. Бу мамлакатда ChatGPT ишламайди, Хитойнинг ўз "ChatGPT"си бор.

Каналга уланиш👇👇
Сизнинг адвокатингиз


👉 ПЕРЕЧЕНЬ 👈
товаров (работ, услуг), изъятых из оборота или ограниченных в обороте при реализации в электронной коммерции.

Каналга уланиш👇👇
Сизнинг адвокатингиз


❗️Электрон тижорат иштирокчилари, шунингдек ахборот воситачилари:

✅ сақланаётган маълумотларнинг мазмунини ўзгартириш;
✅ маълумотларни учинчи шахсларга бериш ҳуқуқига эга эмас, қонун ҳужжатларида ёки тузилган шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Каналга уланиш👇👇
Сизнинг адвокатингиз




❗️Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузилган шартнома ёзма шаклда тузилган ва тарафлар томонидан имзоланган, шу жумладан тарафларнинг муҳрлари билан тасдиқланган шартномага тенглаштирилади.

Каналга уланиш👇👇
Сизнинг адвокатингиз


❗️Мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилади. Яқинда уларга қатор қонунбузарликларни содир этганларга нисбатан жазо қўллаш ваколати берилганди.

Мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилади. Бу ҳақда 5 февраль куни Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳаларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан ўтказган йиғилишида маълум қилди.

Каналга уланиш👇👇
Сизнинг адвокатингиз




В настоящее время на территории Узбекистана:

🔹минимальный размер оплаты труда — 1 050 000 сумов в месяц;

🔹базовая расчетная величина — 340 000 сумов в месяц;

🔹базовая величина исчисления пенсии — 372 000 сумов в месяц;

🔹минимальный размер пенсии по возрасту — 725 000 сумов в месяц;

🔹минимальный размер пенсий по инвалидности, в том числе пенсии по инвалидности при неполном стаже работы, — 800 000 сумов в месяц;

🔹размер пособия по инвалидности, выплачиваемого нетрудоспособным гражданам, и пособия лицам с инвалидностью с детства — 800 000 сумов в месяц;

🔹размер пенсий по возрасту получающих пенсии в размере от установленного минимального размера пенсии по возрасту (725 000) до 800 000 сумов — 800 000 сумов в месяц;

🔹размер пособия престарелым гражданам, не имеющим необходимого стажа работы, — 621 000 сумов в месяц;

🔹минимальный размер пенсии по возрасту при неполном стаже работы с учетом доплаты — 621 000 сумов в месяц.

Подписаться на канал👇👇
Сизнинг адвокатингиз




❗️Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ва уларда қурилган биноларга “амнистия” қонуни. Энг муҳим қоидалар қандай бўлади?

✅ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси янги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. У 126 мингдан ортиқ фуқаронинг ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ёки уларда қурилган биноларини легаллаштиришни назарда тутади.

Қонун лойиҳасининг муҳокамаси давом этмоқда.

Каналга уланиш👇👇
Сизнинг адвокатингиз


❗️ С 1 апреля в Узбекистане могут запретить оплату наличными за:

- бензин
- аренду жилья, офисов и т.д.
- услуги строительных организаций

Каналга уланиш👇👇
Сизнинг адвокатингиз


✔️ 2024 йил 1 январдан бошлаб микромолия ташкилотлари тегишли лицензия олган ҳолда тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇
Сизнинг адвокатингиз


✅ Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказишдан олдин Жамоатчилик кенгаши муҳокамасидан ўтказиш тартиби жорий этилди.

Каналга уланиш👇👇
Сизнинг адвокатингиз


2024 йил 1 январдан бошлаб:

✅ иқтисодий судлар томонидан солиқ органлари иштирокида кўрилаётган ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилди.

✅ солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилди.

✅ аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилади

Каналга уланиш👇👇
Сизнинг адвокатингиз

Показано 20 последних публикаций.