ЎЗБЕК ТИЛИ ИККИНЧИ ДАРАЖАЛИМИ?Мен барча ўзбек (давлат) тили фани ўқитувчилари номидан ёзяпман. Биз давлат тилига нисбатан ҳурматсизликдан жудаям таъсирландик. Сабаби давлат тили фанига алоҳида миллий сертификат жорий қилинмаган. Шунинг учун ўзбек тили ва адабиёт фанидан ББА томонидан ўтказиладиган имтиҳонларда қатнашамиз. Қизиғи шундаки, баъзи она тили фани ўқитувчилари 2-3 маротаба топшириб етолмаган натижани қўлга киритиб, 20% устама ола бошладик.
Президентимизнинг тил байрамига бағишланган нутқида айнан давлат тили мавқеини ошириш мақсадида ўзбек тили фани ўқитувчиларининг миллий сертификатларига январ ойидан бошлаб 50% устама тўланишини таъкидланди. Вазирликлар эса она тилчиларига 50 % , ўзбек тилчиларига эса 20% устама тўланиши ҳақидаги қарорни берди. Ҳуқуқшунос Ҳушнудбекнинг таъкидлашича, ўзбек тили "иккинчи даражали" тил эмиш. Бу фан ўқитувчиларига нисбатан ҳурматсизликми ёки давлат тилига нисбатан ҳурматсизликми!?
Рус тили фани ўқитувчилари хоҳ рус синф, хоҳ ўзбек синфга кирсин, 50% устама. Қолган чет тилларига ҳам шундай ҳурмат. Лекин Ўзбекистонда яшаб туриб, ўз тилимизга бундай муносабат қанчалик тўғри? Ваҳолангки, Миллий сертификат низомида ўзбек (давлат) тилига ҳам тегишлилиги кўрсатилган бўлса, Президентимиз давлат тили нуфузини ошириш учун ўзбек тили фани ўқитувчиларига 50% устама деб таъкидлаб турган бўлса, мутассаддилар буни инобатга олмаса...
💬
Telegram |📱
Facebook |
🐦
Twitter |📱
Instagram | ▶️
YouTube