QuestQueen


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Мода и красота


Ming Bir Maslahat Ayollar uchun....
Hamkor kanllarimiz:
? @QuestKing
? @QuestMarket
? @Reklama_bering ?

Creator: @Quest_Queen

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Мода и красота
Статистика
Фильтр публикаций




😳ENG DAXSHAT TORTLARGA MARHAMAT

💑ENG ROMANTICHNIY TORTLAR

😍ENG ZAMONAVIY TORTLAR

🍰ENG DAXSHAT PIROJNIYLAR

🎂 BARCHASINI BIZDA O‘RGANING👇👇


Репост из: HAQIQAT
Наманганда аёл норасида гўдакни ҳожатхонага ташлаб қочди

#ЖИНОЯТ

😱Онани нима мажбур этди 😱 У ОНАМИ! ?
👇👇👇


https://telegram.me/joinchat/AAAAAD5N9bV0wcUTgEql0A


Репост из: @TkanalSubTitleBot
💆🏻KOSMETOLOGLARNING SIRI HISOBLANGAN, YOG'LI YUZ VA XUSUNBUZARLI YUZLAR UCHUN MO'LJANLANGAN "PENA"(sovunli krem) ENDILIKDA SOTUVDA😍


💁AGAR SIZNI:


♨️Yog'li yuzlar;
♨️Makiyajning uzoq turmasligi;
♨️Xusunbuzarlar;
♨️Qora nuqtalar qiynayotgan bo'lsa bularning yechimiga super ta'sir eta oladigan "SOVUNLI KREM" aynan siz uchun!



‼️"Pena"(Sovunli krem):

✅ Yog'li yuzlarni normallashtiradi;
✅ Xusunbuzarlardan qurutadi;
✅ Qora nuqtalardan xalos etadi;
✅ Eng asosiysi natijani 3-4 kunda olishingiz mum
kin!😍


✨Krem mutlaqo bezarar bo'lgani uchun xar qanday yoshdagi insonlar bemlol foydalanishi mu
mkin!✨




🍂Toshkent shahridagilar zakaz
uchun

🍂Viloyatdagilar zakaz
uchun








«Яна футболми?»

Унга ҳордиқ чиқаришга имкон беринг!



Хўрсинишларингиз ёрдам беради деб ўйлаяпсизми? Нега хафа бўласиз? Уйда оиласи ёнида футбол кўришнинг ёмон томони йўқ-ку. Сиз ҳам футболни бирга ўтириб кўринг, балки қизиқиб қолиб ундан ҳам баландроқ овозда «Го-о-ол!» деб бақирарсиз! Ёқмаса ёнида ўтирганча севимли машғулотингиз билан шуғулланишингиз мумкин. Айтайлик кашта тикиш, тўқиш ва ҳоказо. Шунда ҳар иккалангиз бир-бирингизга ҳалал бермаган ҳолда дам оласиз!


👸Dugonalaringiz bilan ham bo'lishing!👸
👉@QuestQueen
👉 @QuestSilver


💑ЭРИНГИЗ БИЛАН ТОТУВ ЯШАШНИНГ 7+1 СИРИ💏




Қўшни аёлнинг эри Туркияга оилавий дам олишга олиб кетганмиш. Қайнисинглингиз куни кеча куёв бола олиб берган яп-янги машинани миниб суюнчисини олиб кетди. Сиз эса бундай орзуларга берилишдан фойда йўқ эканини тушунасиз. Йўғ-э? Нега бефойда бўларкан? Ахир айтишади-ку яхши ният ярим давлат деб. Севгилингизни қўлидан ҳамма иш келишига ишонсангиз бас. У сиздан «қачон биз ҳам одамга ўхшаб яшаймиз», қабилидаги гапларни эмас, балки «менга бундан ҳам зўридан олиб берасиз, шунақами?» деган қатъий ишончни эшитсин.

«Нимангизга учибман?»

Турмуш ўртоғингизни бошқалар билан солиштиришни бас қилинг.


У билан яшаяпсизми, демак қайсидир жиҳати учун севиб қолгансиз. Ушбу севгининг сўниб қолмай ҳамиша ёниб туриши эса ўз қулингизда. Камчиликларга келсак...Беайб парвардигор. Камчилик сизда йўқми?

«Бу менинг вазифам эмас»

Оилада ким овқат пишириши-ю, ким пул топишининг нима фарқи бор?


Муҳими бу эмас, ҳар иккалангизнинг оила мустаҳкамлигига беминнат ҳиссангизни қўшаётганингиз. Эркак киши аёлига бундан-да яхшироқ муомалада бўлиши мумкин деб ҳисоблайсизми? Ўзингиз-чи, ҳар доимга ҳам у орзу қилган рафиқа талабига жавоб бера оласизми? Тан олинг жилла қурса умрингизда бир марта ёқмаган гапига жавобан гап қайтаргансиз, кайфияти йўқ пайтда саволларингиз билан жаҳлини чиқаргансиз.

«Сиз мени тушунмайсиз!»

Эркак киши сирли аёлларни ёқтиради деб ичимдагини топ қабилида иш тутманг


Нима истаётганингизни очиқчасига айтганингиз яхшироқ. Компьютер ёки телевизор қаршисидан кета олмаётган эрингизга араз қилгунча бир ўзингиз эплай олмаган ишингиз ҳақида гапириб ундан ёрдам беришини илтимос қилиб кўринг. Яъни аниқ-таниқ гап билан вазиятга ойдинлик киритинг. Масалан, овқат сузмоқчи эдим, реклама пайтида нонга чиқиб кела олмайсизми? Ичимдагини топади деб чучварани хом санаманг. Топиши мумкин, фақат... Ичингиздагини тилга кўчирганингиздан сўнг.

«Яна қаёққа?!»

Бир-бирингиздан дам олиб туринг


У яна дўстлари билан учрашгани кетади. Сиз эса ҳар доимгидек уйда ёлғиз. Шошманг, нега ёлғиз бўларкан? Сизда дугона йўқми? Модомики кечки вақтингиз телевизор қаршисида ўтган тақдирда ҳам нима бўпти? Қайтага шу вақт ичида ўзингизга ёқадиган бирорта фильмни кўриб оласиз. Дўстлари билан икки кунга балиқ овига кетмоқчи? Майли, бораверсин. «Қанақа балиқ ови эканини мен биламан» деб кўнглини совутманг. Ёруғ юз билан кузатганингиздан миннатдор бўлади, ишонаверинг. Қолаверса айрилиқ ҳиссиётларни ўткирлаштиради.

«Қачон қарама, сиз ҳақсиз!»

Баъзида баҳслашиб туриш ҳам фойдали


Эркак киши доим ҳақ. Эҳ, аёл бўлиш нақадар қийин-а. Нима қилишга ҳам ҳайронсиз. Ён босай десангиз ҳақлигингиз кундек равшан. Фикр билдиришга ҳаракат қилсангиз яна тортишиб қолишингиз мумкин. «Хўп» деб уникини маъқуллайверган тақдирингизда ичингизда ўзингиз ва унга нисбатан алам тўпланиб бораверади. Келинг баҳслашиб қўя қолинг. Фақат маданиятли тарзда. ҳақиқатга яқин фактларни келтирган ҳолда, аста, аёллик назокати ила...

«Xозир йиғлаб юбораман...»

Ортиқча кўз ёшга хожат йўқ!


Эрингиз қайсарлик қилса сиз кўз ёшга эрк беришга тушасиз. Ахир эркакларнинг аксарияти аёлларнинг кўз ёшига дош бера олмаслигини биласиз-ку! Бу усулни тез-тез қўллашдан нари бўлинг! Фақат айрим пайтлардагина иш бериши мумкинлигини ёддан чиқарманг.

«Мени севасизми?»

Севги изҳорига мажбурламанг


Бу сўзларни эшитиш қанчалар ёқимли бўларди-я. У бўлса ҳиссиз, қаранг, сўрасангиз жавоб бериш ўрнига телевизор кўриб ўтиришини...ҳафа бўлманг! Кўпгина эркаклар ширин сўз бобида нўноқ. Афсус, бу сўзлар туфайли аёлда бахт гормони ажралиб чиқишини билишмайди-да. Аммо дил изҳорини ҳадеб ишлатавериш ҳам унинг қадри йўқолишига олиб келади. ҳар куни «севаман» сўзини эшитаверсангиз, ундан ҳаяжонланиш ҳиссини туймаслигингиз аниқ.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✨ Oqshom obrazi👏

#Makiyajlar


👸Dugonalaringiz bilan ham bo'lishing!👸
👉@QuestQueen
👉 @QuestMarket


Репост из: QuestQueen
УЗИНИНГ, ФАРЗАНДЛАРИНИНГ ВА ЯКИНЛАРИНИНГ СОГЛИГИГА БЕФАРК БУЛМАГАН ИНСОНЛАРНИ ГУРУХИМИЗГА ТАКЛИФ ЭТАМАН!!!! https://t.me/joinchat/DGBuCEGvSfrm68sGkMmCdw


😰Таниқли актрисалардан бири 32 ёшида вафот этди😰



У кеча, 7 март куни ҳам ишга борган. Театрдан уйга қайтгач, тоби қочган.

Ўзбек миллий академик драма театрининг таниқли ёш актрисаларидан бири Ҳилола Тошмуҳаммедова бугун, 8 март куни 32 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақдаги хабарни Ўзбек миллий академик драма театридаги манбаларимиз тасдиқлади.

Актриса “Кўнгил”, “Тартюф”, “Алишер Навоий” каби спектаклларда бош ролларни ижро этган. Кўплаб фильмлардаги образлари билан томошабинларга яхши таниш бўлган.



У кеча, 7 март куни ҳам ишга борган. Театрдан уйга қайтгач, тоби қочган. Тез ёрдам машинасида уни Тошкент тиббиёт академиясига олиб кетишган. Шифокорлар унга қон босими ошиши ташҳисини қўйиб, босимни тушурувчи укол қилишган. Актрисанинг қон босими кескин тушиб кетган, шифокорлар эса уни 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига юборишган.

Навбатдаги шифохонада Ҳилола Тошмуҳаммедова жонлантириш бўлимига олинган. Бугун, 8 март куни соат 04:00 атрофида Ҳилола оламдан кўз юмган. Аср намозидан кейин актриса дафн этилди.



#ShokXabar


👸Dugonalaringiz bilan ham bo'lishing!👸


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😋 Mazzali tovuqli tushlik


#Tushlik




👸Dugonalaringiz bilan ham bo'lishing!👸
👉 @QuestQueen
👉 @QuestMarket


🤗ХОНИМЛАР, ЁШИНГИЗГА МОС СПОРТ ТУРИНИ ТАНЛАНГ!§c👸



Спорт билан шуғулланишда ўзингизга мосини танлашингизнинг аҳамияти катта. Масалан, ҳар бир ёш вакили учун мўлжалланган спорт турлари мавжуд.

20 ёшда аэробика ёки бошқа фаол турдаги спорт машғулотлари билан шуғулланиш тавсия қилинади.

30 ёшда аёл ўзини ёш ва навқирон ҳисобласа-да, танада содир бўлаётган ўзгаришлар сабаб ортиқча вазнни йўқотиш бироз қийин кечади. Аёл турли парҳезларга қанчалик риоя қилмасин, ортиқча бир неча килограмм ҳеч кетишга чоғланмайди. Бундайлар фаол турдаги спорт машғулотларини бажариши ёки тренажёр залида шуғулланиши лозим. Бу ҳам ортиқча вазнни йўқотишга ёрдам беради, мушакларни мустаҳкамлайди, асабларни тинчлантириб, сокинлаштиради. Тренажёр залида шуғулланишни истамайдиган аёллар учун эса аэробика, рақс, югуриш тавсия қилинади.

40 ёшда аёл аксарият вақтини ўтирган ҳолатда, жисмоний ҳаракатсиз ўтказади. Натижада мушаклар аста-секин ёғ қатламига айланиб боради. Қорнингизни кўрганларнинг хаёлига «ҳомиладормикан», деган фикр келади. Хуллас, ўзингизни тезда қўлга олингу мушакларни мустаҳкамлаб, ортиқча ёғлар билан кураш бошланг. Бунда эса сизга югуриш, юриш, аэробика ва ҳатто велосипед каби спорт машғулотлари ёрдамчи бўлади. «Шу ёшимда бир ками велосипед минишим қолувди», дейдиганларга эса йога машғулотларини тавсия этиш мумкин. Энг асосийси, ҳаракат, ҳаракат ва яна ҳаракат.

50 ёш ва ундан кейин спорт билан шуғулланиш шарт. Чунки бу ёшда аёлларнинг бўғин ва белида оғриқ пайдо бўла бошлайди. Оғриқни бартараф этиш ва бўғинларни ҳимоялаш учун эса сузиш ёки юриш каби машқлар ёрдам беради. Хитойликлар фикрича, секин-аста бажариладиган оддий жисмоний машқлар суякларни мустаҳкамлайди.

Дунё статистикасига кўра, аёлларнинг 70 фоизи спорт билан шуғулланишни вақтни яхши ўтказишнинг энг яхши йўли деб билишса, 50 фоизи мушакларини мустаҳкамлаб, озиш учун шуғулланишади. 30 фоизи эса янги дўстлар орттириш учун спорт билан шуғулланишар экан
.


#GozallikSirlari
#SalomatlikSirlari



§dDugonalaringiz bilan ham bo'lishing!👸


🏃‍♀️ВАРИКОЗГА ҚАРШИ 4 ЧОРА§d




1-РЕЦЕП
Т

Эзғиланган бир бўлак саримсоқпиёзни 2 ош қошиқ сарёғ билан аралаштиринг. ҳосил бўлган аралашмани оёқдаги муаммоли соҳага суртиб, устини целлофан билан ўранг. Бир соатдан сўнг малҳамни илиқ сувда ювиб оласиз. Тери қуруқлашиб кетмаслигиучун болалар кремидан суртишингиз мумкин
.

2-РЕЦЕП
Т

1 стакан ўсимлик ёки зайтун ёғига 50 грамм майдаланган ёнғоқни аралаштиринг. Аралашма 7-8 кун давомида қоронғу жойда сақланиши лозим. Тайёр бўлгач, 50 дақиқа давомида буғли ваннада қайнатиб оласиз. ҳосил бўлган аралашмани докадан ўтказиб, алоҳида идишга сузиб олинг. Ушбу малҳамни бир кунда 3-5 марта муаммоли соҳага суртиш мумкин
.

3-РЕЦЕП
Т

100 грамм қатиққа 1-2 ош қошиқ қуритилган шувоқ ўсимлиги аралаштирилади. ҳосил бўлган бўтқага озроқ сарёғ ҳам қўшилади. Таъсири ортиши учун аралашмани ярим соат музлатгичда ушланг. Сўнг фойдаланишингиз мумкин. Веналарнинг варикоз кенгайиши юзага келган соҳага аста аралашмадан суртиб, енгил уқалайсиз-да, юзасини иссиқ шарф билан ўраб қўясиз. Суртма тунда ишлатилгани кўпроқ фойда беради
.

4-РЕЦЕП
Т

Навбатдаги мазни тайёрлаш учун янги узилган каланхоэ ўсимлигининг барги керак бўлади. 3-4 та ўсимлик баргини майда тўғраб, 1 ош қошиқ вазелин билан буғли ваннада аралаштиринг. 5-7 дақиқадан сўнг оловдан олинг-да, совутинг. Мазь бир сутка музлатгичда туриши керак. Шундан сўнг варикоз кенгайиш ҳосил бўлган соҳалардаги оғриқларга қарши қўллаш мумкин бўлади
.


#SalomatlikSirlari




§eDugonalaringiz bilan ham bo'lishing!👸


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😍15 daqiqa vaqt sarflab yuzlarni oqartiramiz va xusunbuzarlardan xalos bo'lamiz!👏



#YuzParvarishi



👸Dugonalaringiz bilan ham bo'lishing!👸
👉 @QuestQueen
👉 @QuestMarket


💆ЮЗДАГИ ДОҒЛАРГА ҚАРШИ КУРАШАМИЗ!🤗



Юзингизнинг қайси қисмида доғ борлигига қараб, уларнинг сабаблари ва уларга қарши курашиш чоралари ҳақида гаплашамиз.

1 ва 2 — Овқат ҳазм қилиш системасидаги муаммолардан дарак.
Демак, сиз нотўғри овқатланаяпсиз. Ёғли таомларни камайтиринг-да, фойдали маҳсулотлар истеъмолини кўпайтиринг.

3 — Жигарингиз азият чекаяпти.
Спиртли ичимликлар, ёғли таомлар ва сут маҳсулотларининг таъсири бўлса керак-да бу. Ҳар куни енгил машқлар бажариб туринг. Шунда муаммонинг баратаф бўлиши осонлашади.

4 ва 5 — Кўз атрофдаги қора доғлар буйрагингизда муаммо борлигини кўрсатади.
Кўпроқ сув, суюқлик ичинг.

6 — Юрак, артериал қон босими ва витаминлар танқислиги бўйича текширувлардан ўтинг.
Аччиқ таомлардан воз кечинг, гўшт маҳсулотларини камроқ енг, кўпроқ тоза ҳаводан нафас олинг. Қонда холестерин миқдори ошиб кетмасин. Ёнғоқ, балиқ, зиғир уруғи Омега-3, Омега-6 билан тўйинтиради сизни. V пардоз билан ухлаш ва муддати ўтган косметика воситадан фойдаланиш ҳам айни шу нуқталардаги доғларга сабаб бўлади.

7 ва 8 — буйрак, яна ўша гап, кўпроқ сув ичинг.
Газланган ичимлик, қаҳва ва спиртли ичимликларни чекланг.

9 ва 10 — нафас олиш тизимида муаммо борга ўхшайди.
Тамаки чекмайсизми, аллергиядан безовта бўлмаяпсизми? Агар тери билан муаммолар бўлса, шакар, спиртли ичимликларни чеклаб, сабзавотлардан кўпроқ истеъмол қилинг.

11 ва 12 — гормонал ўзгаришлар ва стресснинг белгиси.
Кундалик режимга риоя этинг, 8 соатдан кам ухламанг, сув ичинг, кўкатлар истеъмол қилинг. Яна бу доғлар овуляция юз бераётган пайтда ҳам кўзга ташланиб қолади.

13 — ошқозонингиз безовталанаяпти.
Гиёҳли чойлар ичишни тавсия этамиз.

14 — организм бактериялар ҳужумига учраган бўлиши мумкин.
Йога машғулотлари билан шуғулланинг ва кўпроқ сув ичинг.


#YuzParvarishi


👸Dugonalaringiz bilan ham bo'lishing!👸


#Make_Up



👸Dugonalaringiz bilan ham bo'lishing!👸
👉 @QuestQueen
👉 @QuestMarket


#Make_Up



👸Dugonalaringiz bilan ham bo'lishing!👸
👉 @QuestQueen
👉 @QuestMarket


#Make_Up



👸Dugonalaringiz bilan ham bo'lishing!👸
👉 @QuestQueen
👉 @QuestMarket

Показано 20 последних публикаций.

15 342

подписчиков
Статистика канала