QUR'ON VA SUNNAT

@quronvasunnat خوش می آید 25

Сиз бу гуруҳда қуръон ва суннатдан фойдали видео лавҳалар, дуолар, фойдали насихатларни кузатиб боришингиз мумкин.
👇
@quronvasunnatbot

Бизнинг расмий каналимиз
👇
http://Youtube.com/QURONVASUNNATTV
реклама учун мурожаат👇
@qvs_rk
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی


با ایجاد کننده تماس گیرفتن
ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
خانواده و کودکان
اضافه شده به شاخص
03.09.2017 13:03
19 Jul 2018, 04:30 (457 روز پیش)
Жоннинг ўз эгаси устидаги ҳақлари

(30-ҚИСМ)

#Инсоф #Илм

Мусулмон киши шаръий вазифаларни бажаришга ва ҳақларни ўз эгаларига адо этишга, шунингдек, одамларга манфаатли бўлган нарсалар билан ерни обод қилишга қувватли бўлиши учун Ислом унинг жисми имкони борича соғлом ва кучли бўлишига ҳарисдир
Аллоҳ таоло айтади: «(Эй мўминлар), улар (душманлар) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингиз»[1] (Анфол: 60).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кучли мўмин заиф мўминдан кўра яхши ва Аллоҳга суюмлидир ва ҳар бирида яхшилик бордир. Ўзингга фойдали бўлган нарсага қаттиқ интил, Аллоҳдан мадад сўра ва ожиз бўлма! Агар бирон (кўнгилсизлик) етса: «Агар ундай қилганимда бундай бўларди» дема, балки: «Аллоҳнинг тақдири шу экан, У Ўзи истаган ишини қилди», дегин! Чунки «агар сўзи» шайтоннинг ишига йўл очади» (Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши дедилар: «Заиф мўминнинг мисоли шамол ёткизиб-тургизадиган навниҳол ўсимликка ўхшайди. Кучли мўмин эса бамисоли шамол тебрата олмайдиган, сояси бир хил, мудом ҳосил берувчи хурмо дарахти кабидир» (Ибн Аби Шайба «Иймон»да (88) келтирган, Албоний: «Исноди саҳиҳ» деган).
Ато ибн Аби Рабоҳдан ривоят қилинади: Жобир ибн Абдуллоҳ билан Жобир ибн Умайр ал-Ансорий камон отишни машқ қилишаётган эди, улардан бири чарчаб ўтириб олди. Шунда иккинчиси деди: «Ялқовлигинг тутдими?! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Аллоҳнинг зикридан бўлмаган ҳар бир нарса бемаъни ва беҳуда иш бўлиб, фақат тўртта хислат бундан мустасно: киши (камон отиб,) икки нишон ўртасида юриши[2], отини машқ қилдириши, ўз аёли билан ҳазил-ҳузул қилиши ва сузишни ўрганиши» (Насоий «Ишратун-нисо»да ва Табароний ривоятлари, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 315).

Давомини ўқиш учун, «ссылка»га босинг...!
⬇️⬇️⬇️
Qur’on va sunnat
http://telegra.ph/Quron-va-sunnat-07-18-2

?Линкни босиб?« ?ИЛМ? » каналига обуна бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELi2eXZ_DVZGVOsxQ
Qur’on va sunnat
Гуноҳу маъсиятлар инсоннинг иймонига ҳам, жисми-жонига ҳам ёмон таъсир кўрсатади. Шундай экан, нафсни поклашга, уни тоатлар ва солиҳ амаллар билан қувватлантиришга, гуноҳу маъсиятлардан узоқлаштиришга аҳамият бериш ҳам нафснинг ўз соҳиби устидаги ҳақларидандир. Инсон руҳ ва жасаддан иборат, улардан ҳар бирининг ўз эгаси устида ҳақлари бор. У иймонини ҳам жисмини ҳам саломат ва кучли бўлишига аҳамият қаратиши лозим, шунда иймоний ҳамда жисмоний куч-қувват такомиллашади ва инсоннинг яратилишидан бўлган ғоя-мақсадни…