❗️Ҳокимиятнинг кучи мактабга етади Пойтахт ҳокимининг миллийликни тарғиб қилиш ҳақидаги қарори ортидан мактабларда ўқитувчилар ҳамда ўқувчиларни миллий либос кийишга мажбурлаш бошланган.
"Дарё"га мурожаат
қилган ота-оналарга кўра, мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларидан ҳафтанинг ҳар жума кунлари миллий нимча ва дўппиларда келиш талаб қилинмоқда.
Қизиғи, Шавкат Умурзоқов қарорида миллий либосларни кийиш тавсия этилган ташкилотлар орасида таълим муассасалари назарда тутилмаган.
Мактаб ва мактабгача таълим вазирлигидан ҳолат бўйича изоҳ кутамиз.