Бошқа аёллар ҳақида камроқ гапиринг! Эркаклар табиатан рақобатчи бўлишади ва ўзларини бошқалар билан солиштирилишини хушламайди. Шунинг учун бу мавзуга эҳтиёткорлик билан ёндашинг. Агар гапирсангиз ҳам, ҳазил ёки бефарқ оҳангда бўлсин. Бу жуфтингизда ортиқча стресс ёки норозилик уйғотмайди.
Ўзингизга ишонган ва ижобий бўлинг! Эркаклар аёлдан энергия олади. Агар сиз доимо тушкун, нолийдиган ёки ишончасиз бўлсангиз, жуфтингиз сиз билан вақт ўтказишни истамай қолиши мумкин. Ўз ҳаётингизга ишонч билан қаранг, яхши кайфиятда бўлинг – шунда эркак сиздан ижобий энергия олар ва доим сиз билан бирга бўлишни истайди.
Унинг муаммолари билан қизиқинг! Кўп эркаклар муаммоларини ошкор қилишни хушлашмайди. Лекин сиз улар билан самимий қизиқсангиз, тингласангиз, у сизга нафақат жуфти, балки ишончли ҳаёт шериги сифатида қарай бошлайди. Бу эса муносабатларни янада мустаҳкамлайди.
Қачон мулойим, қачон қатъий бўлиш кераклигини билиб олинг! Аёллар фақат юмшоқлик ёки фақат қаттиққўллик билан эмас, балки ўринли мослашувчанлик билан кучли бўлишади. Баъзан фикрингизни қатъий ифода этиш керак бўлса, баъзан мулойим ёки инжиқ бўлиш фойдали бўлиши мумкин. Асосийси – қачон ва қандай йўл тутишни ҳис қилиш.
Ҳеч нарса кутманг ва нолиманг!Муносабатлар – доимий сармоядир. Агар сиз фақат эркакдан ҳаракат кутиб, нолийверсангиз, муносабатлар сўнайди. Баъзан ташаббусни ўзингиз ҳам қўлга олинг, эътибор беринг, муносабатга завқ олиб киринг. Эркак сизга жавоб қайтариши аниқ.
Мақтов ва илиқ хотиралар – муҳаббатни мустаҳкамлайди Эркаклар ҳам мақтовга муҳтож. Қанчалик кучли бўлишмасин, улар ўз ютуқларини тан олишларини исташади. Шу сабабли, жуфтингизнинг ютуқларини эътироф этинг, уни қўллаб-қувватланг. Яхши хотираларни эслаб, ижобий суҳбатлар орқали муносабатингизга илиқлик олиб киринг.
Эркак ва аёл муносабатлари – доимий эътибор ва меҳр талаб қилади. Аёл қанчалик ўзини англаган, меҳрибон ва доно бўлса, эркак шунчалик у билан бирга бўлишни хоҳлайди. Энг муҳими – ўзингиз бўлинг ва ичингиздаги аёллик кучингиздан фойдаланинг!
Қайси усулни қўллаб келаяпсиз? Фикрингизни изоҳда қолдиринг!
PARIZODA KURAKHMEDOVA