⚡️ #диққат_жиддий_ўзгаришлар
Давоми...
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида, шунингдек, транспорт воситалари ҳайдовчиларига қулайликлар яратувчи қуйидаги янгиликлар кўзда тутилган:
➖ ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқараётганда қўлларини ишлатмасдан мулоқот қилиш имконини берувчи минигарнитуралар ва бошқа техник қурилмалар орқали телефондан фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, транспорт воситасини бошқараётганда телефондан фойдаланиш ҳуқуқбузарлигини жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилгандаги кучайтирилган жавобгарлик чораси бекор қилинмоқда;
Ҳужжатда қайд этилишчича, бугунги кунда деярли барча замонавий транспорт қурилмалари техник алоқалар қурилмалари билан жиҳозланган бўлиб, улар қўллардан фойдаланмаган ҳолда телефонда мулоқот қилиш имконини беради. Кўпгина мамлакатларда, шу жумладан, АҚШ, Россия, Қозоғистон, Польша ва бошқа мамлакатларда bluetooth орқали, телефон орқали мулоқот қилишга рухсат берилган.
➖автомобиль салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда;
➖ ҳайдовчиларга, агарда уларнинг Ўзбекистон Республикасида берилган биометрик паспорти ёки ИД-картаси ёнида бўлса, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, тех. паспорт, суғурта полисини ёнида олиб юрмасдан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда;
Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўхтатилган жойда мустақил текширилади. Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.
➖ ҳаракат тезлигини ўлчашда тезликни ўлчайдиган махсус қурилмалар томонидан қайд этилган тезлик кўрсаткичларидан қурилмалар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган соатига 5 километрлик нуқсонни айириб ташлаш бўйича қоида жорий этилмоқда.
Мазкур ўзгаришлар юзасидан саволлар бўлса, ботга мурожаат қилишингиз мумкин.
T.me/Ozodlik_Radiosi_24