“Ишонч” савдодан Қўрғонтепа аҳолисига мустақиллик арафасидаги байрам совғаси
Фарғона водийсида биринчилардан бўлиб муддатли тўловни йўлга қўйган “Ишонч” савдо компанияси мана 10 йилдирки бу соҳада етакчилик қилиб келмоқда. Компания ўзининг 10 йиллик тажрибаси асосида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани аҳолисига байрам совғаси сифатида ўзининг 17-филиалини ишга туширди.
Савдо марказида маиший техникалар, электроника маҳсулотлари, мебеллар, уй-рўзғор буюмлари, спорт техникалари, гиламлар, сантехника маҳсулотлари, қурилиш моллари каби 7000 хилдан ортиқ маҳсулотлар бўлиб, уларни аҳоли муддатли тўлов шарти асосида харид қилиш имкониятига эга. Бундан ташқари харид қилинган маҳсулотларни етказиб бериш, ўрнатиш ва ўргатиш бепул амалга оширилиши ҳам мижозлар учун яхши қулайлик ҳисобланади.
Савдо маркази Қўрғонтепа тумани марказида, туман ҳокимлиги рўпарасида жойлашган бўлиб, жойлашув жиҳатидан ҳам туман аҳолиси учун қулай жой.
“Ишонч” савдо Қўрғонтепа филиалини ташкил қилиш билан бир қаторда 45та янги иш ўрни яратилиб Қўрғонтепа аҳолисини иш билан таъминлашга ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Бу ерда ишлаётганларнинг 32 нафари ёшлар бўлиб, уларнинг кўпчилигига “Ишонч” савдо биринчи иш жойи ҳисобланади.
2020 йил бошидан бугунга қадар 7та филиалда жами 300дан ортиқ янги ишчи ўринлари яратилган бўлиб, уларнинг 75 фоизини ёшлар ташкил этади.
Савдо марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:
Мижозлар гуруҳи
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
T.me/Ozodlik_Radiosi_24