Оналар Канали


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Канал сотилади: @Andijanskiy_boy

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


​​🌸 Бу кунга етказди шукр  қилайлик
🌸 Шукр - ла Аллоҳни зикр қилайлик.
🌸 Дунё омонатдур фикр  қилайлик,
🌸 Мўъмин - мусулмонлар  ЖУМА  МУБОРАК!!!


🍃Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу

🍃Саййид-ул айём Жума муборак бўлсин қадрдоним


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қай бир мусулмон банда биродари ҳаққига ғойибона (нима деб бўлса ҳам) дуо қилса, фаришта: «Сенга ҳам шундай бўлсин», ― деб туради».

🍃Дуоларда бизни ҳам эсга олинг.

🍃Аллоҳ доим асрасин сизни қадрдоним
.

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw


КЕЛИН ҚИЗИМГА

(Қайнона номидан)

Бугун бахтдан бошларим ҳам айланади,
Она сўзи қайнонага айланади.
Кечагина чопиб юрган ўғлим ажаб,
Келинчакка куёв бўлиб сайланади.

Ёр ёр билан уйим нурга тўлдиради,
Шунча чеккан азобларим ўлдиради.
Кўпаяди қаро кўзим қизим яна
Уйим ҳали набирага тўлдиради.

Она қизим, насиҳатим озроқ сизга,
Бахтдан кулиб юрсангиз бас доим бизга.
Ўғлим бироз дилни ғашлаб қўйса агар,
Тезда чора кўришнида қўйинг бизга.

Қайноналик қилиб агар қайнасам гоҳ,
Ота уйга борманг яна айтиб оҳ воҳ.
Эркалайман она бўлиб, баъзан сизга
Шуни билинг, айтдим сизни қилиб огоҳ.

Сингилларин эркаласа, ҳеч жаҳл қилманг,
Қошингизни чимириб сиз аразламанг.
Улар ҳамки сиз каби қалбим эркаси
Ака сингил орасини асло бузманг.

Чеҳрангиздан бахт ҳамиша кулиб турсин,
Душманларим кўришолмай роса куйсин.
Сўзласангиз эриб кетсин ёшу қари,
Жоним қизим ўгитларим ёдда турсин.

Шу қўрғонда қолиб кетсин бари гаплар,
Кўпаймасин миш-миш деган ғалат отлар.
Остонани махкам қилинг, чиқолмасин,
Қўшниларга эштилмасин уруш додлар.

Шу қўрғонга бор меҳрингиз беринг тинмай,
Сизла шодон яшар ўғлим ғамни билмай,
Бахтдан ўйнай, набиралар кўрганимда
Сизни қизим деганимга аттанг қилмай.

Яноқлардан оқсин фақат қувонч ёши,
Уйимизда порлаб турсин бахт қуёши.
Қўша қариб ёшга ёшлар қўшилса ҳам,
Сиз бўлинг ёлғиз ўғлимнинг  сирдоши.

© ИРОДАХОН ҚОСИМОВА

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw

10.2k 0 346 12 102

Ҳаёсиз аёлнинг чеҳраси ҳеч қачон гўзал бўлмайди.

Акага меҳр ота вафотидан кейин ошади.

Дўстларим кўп, бироқ уларнинг қай бири дўст еканини билмайман.

Севги инсонни ожиз қилиб қўяди, бироқ бу яхшиликка!

Кулфатлар яқинларни яқинлаштиради, ёки аксинча...

Сукут, сўзламоқдан мушкул!

Ишончсиз ишғол етолмайсан.

Қаҳр - ожизларнинг қуроли!

Билим - содиқ дўст.

Ёмонлик - ўзинг учун ўзинг чоғ қазишингдир,чунки у албатта қайтади.

Аёл қанчалик кам гап ва мулойим бўлса шунчалик ҳурматга лойиқ.

Бойлик ундан тўғри фойдаланилгандагина бахт келтиради.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw


Ёмон йўлга юрмайсан зинҳор,
Эзгу тилак қонингда бўлса,
Омадинг бор, доим бахтинг бор,
Ота онанг ёнингда бўлса.

Бировлардан бўлмайсан ҳеч кам,
Қалбингни ҳам эзмас алам, ғам,
Барака бор ишларингда ҳам,
Ота онанг ёнигда бўлса.

Бири ойинг, бири қуёшинг,
Оқмас сира кўзингда ёшинг,
Мағрурдирсан, эгилмас бошинг,
Ота онанг ёнингда бўлса.

Фарзандларинг юзида кулгу,
Босмас дилинг ғафлату уйқу,
Дўстинг ҳам шу, давлатинг ҳам шу,
Ота онанг ёнингда бўлса.

Дуолари бўлиб ижобат,
Кунларингда шодлик ҳаловат,
Тарк этмайди сени бахт, омад,
Ота онанг ёнингда бўлса.

Бўлма нодон, бўлма нотавон,
Қадрига ет иккисин ҳар он,
Дилингда ҳеч бўлмайди армон,
Ота онанг ёнигда бўлса.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw


УЧ ХИЛ АЁЛЛАР
УЧ ХИЛ ЭРКАКЛАР


Умар ибн Ҳаттоб розиаллоҳу анҳу айтади:

Аёллар уч турли бўлади:

1. Ёқимли, хушнуд қилувчи, юмшоқ, меҳрибон, кўп фарзанд кўрадиган эрига муҳаббатли, қийин ҳолатларда эрига ёрдамчи бўладиган, эрига қийинчилик туғдирмайдиган. (буни ўқиб ҳамма оҳҳо дейиши мумкин, Умар ҳам шуни айтяпти) бундайлар жуда оздир. (лекин оз бўлса ҳам бор)

2. Камтарин, фарзанд туғиб берувчи. Бундан бошқа нарсаси йўқ.

3. Қўпол, жаҳлдор, эрининг бўйнига юк муаммо, бундай хотинни Аллоҳ кимга хохласа ўшанга жўнатади. Агар ундан халос қилишни хохласа, халос қилади.

✅ Эркаклар ҳам уч турга бўлинади.

1. Ахлоқли, покиза, ақлли, вазиятлардан (Аллоҳга суяниб) ўз кучи билан чиқишга ҳаракат қилади, бир ишда иккиланса, шубҳада қолса, (муаммога кирмасидан олдин, илм аҳли билан) маслаҳат қилади.

2. Ахлоқли, покиза, (аммо вазиятдан чиқишда, масалани ҳал қилишда) ўз фикрига эга эмас. Бир муаммога учраса (муаммога учрагандан кейин) ишини (илм аҳли билан) маслаҳат қилишга боради.

3. Шошқалоқ, (муаммони ҳал қилишда) ўз фикри йўқ. (муаммода) унга маслаҳат берувчи инсон ҳам йўқ. (яъни ўзи билмайди, билувчидан ҳам бориб сўрамайди)

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Янги кун муборак бўлсин!
Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин. Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни файзли ва хайрли ишларга бой килсин!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw


Ғамсиз хаёт кимда бор,
Кимда тўкис бахт бор.
Яшаркан инсон зоти,
Юрак тилган дарди бор.

Туш кўргандек умр ҳам,
Ўтиб кетар кун сайин.
Гох бу хаёт дегани,
Кимга аччиқ ё қийин.

Суйганинг ҳам бир куни,
Умрбод ташлаб кетар.
Дўст деб билганинг гохо,
Ортингдан тошлар отар.

Хаёт йўли текис эмас,
Бир йиқилиб бир турасан.
Пешонангда не бўлса,
Қайга қочма кўрасан.

Ғамсиз хаёт кимда бор,
Кимда тўкис бахт бор.
Қанча бўлма сарсона,
Дунёда бир каминг бор.

© Юсупова Зулфия

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw


Ҳаёт – неъмат. Яратганга шукр қилиш керак.
Ҳаёт – мактаб. Сабоқларин ўқиш керак.
Ҳаёт – бозор. Ҳикматларин олиш керак.
Ҳаёт – савол. Жавобини излаш керак.
Ҳаёт – синов. Чидаш учун бардош керак.
Ҳаёт – саҳро. Ундан булоқ излаш керак.
Ҳаёт – дарё. Унда равон сузиш керак.
Ҳаёт – қоғоз. Унда ижод қилиш керак.
Ҳаёт – тупроқ. Унга сайқал бериш керак.
Ҳаёт – шамол. Ҳар он қадрин билиш керак.
Ҳаёт – олов. Ҳар дам фаол бўлиш керак.
Ҳаёт – жарлик. Оҳудайин сакраш керак.
Ҳаёт – зулмат. Бу ҳолатдан чиқиш керак.
Ҳаёт – тоқат. Сабр билан кутиш керак.
Ҳаёт – умид. Дилга доим ишонч керак.
Ҳаёт – ниҳол. Меҳр ила қараш керак.
Ҳаёт – осмон. Бахт юлдузин топиш керак.
Ҳаёт – шодлик. Дўст-ёр ила яйраш керак.
Ҳаёт – қайғу. Доим тайёр туриш керак.
Ҳаёт – ситам. Аламларга чидаш керак.
Ҳаёт – турфа. Оқ-қорани фарқлаш керак.
Ҳаёт – ўрнак. Унга назар ташлаш керак.
Ҳаёт – таҳлил. Ҳар нарсани ўлчаш керак.
Ҳаёт – шиддат. Ғафлатлардан қочиш керак.
Ҳаёт – ғоя. Ривож учун ўйлаш керак.
Ҳаёт – мозий. Ўзлигингни англаш керак.
Ҳаёт – Ватан. Жонни фидо қилиш керак.
Ҳаёт – амал. Унда меҳнат қилиш керак.
Ҳаёт – аждод. Доим ёдда тутиш керак.
Ҳаёт – авлод. Келажакни асраш керак.
Ҳаёт – бу сен. Теран мақсад қўйиш керак.
Ҳаёт – имкон. Яшаш мағзин чақиш керак.
Ҳаёт – виждон. Поклик ила яшаш керак.
Ҳаёт – иймон. Оллоҳ фарзин узиш керак.
Ҳаёт – фоний. Эзгу амал қилиш керак.
Ҳаёт – ўлим. Бу тенгликни англаш керак.

© ФАХРИДДИН ХУРРАМОВ

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw

17.3k 0 446 11 85

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍃Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw


Оналарни асра

Онам десанг, болам деган,
Сен суянган тоғим, деган.
Фарзанд учун жонин берган ,
Оналарни асра Аллоҳим.

Улар меҳрла бешик тебратган,
Неча-неча бедор ўтказган тунлар.
Йўлин пойлаб, фарзандин кутган,
Оналарни асра Аллоҳим.

Бошингда кўтаргин онангни дўстим,
У борки оиланг бут, кўнглинг хотиржам.
Қўлдан келса кийдир меҳрдан пўстин,
Оналарни асра Аллоҳим.

Улар-ку тухфа этган, дунёга бизни,
Хаётда тўғри йўл кўрсатган улар.
Онамни танидим, таниб улгурмай ўзни,
Оналарни асра Аллоҳим.

Онажон қарздорман сендан бир умр,
Адо этолмасман оқ сутинг ҳаққин .
Онажон умринга қўшилсин умр,
Оналарни асра Аллоҳим.

© Қодиров Шахзоджон

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw


Иродали инсонларга хос 12 хислат

1. Нолиш билан вақт ўтказмайди. Иродаси мустаҳкам инсон ҳеч қачон қўлини қовуштириб, соатлаб арзи ҳол қилмайди. Чунки улар масъулиятни ҳис қилишади ва ҳаётларида ўзлари бош роль ижрочиси эканлигини англашади.

2. Ўзига-ўзи ҳукрмон. Бошқаларнинг ишларини назорат қилишмайди ва уларни атрофдагилар бошқаришига йўл қўймайди. Айниқса, иш борасида ҳис-ҳаяжонини ташқарига чиқаришмайди, ақл билан йўл тутишади.

3. Ўзгаришлардан ўзини олиб қочмайди. Чунки матонатлилар ўзгаришлардан қўрқмайди. Ўзгаришлар иложсиз ишдек туюлмайди. Шунинг учун бошлаган ишларини омадли якунлашади.

4. Арзимас воқеалар учун куйинмайди. Улардан ҳеч қачон тиқилинч йўлда қолиб кетгани ёки бирор буюмини йўқотиб қўйгани ҳақидаги шикоятни эшитмайсиз. Диққатларини бир жойга тўплаб, вазиятнинг ечимини излашади.

5. Ҳаммага ёқишга уринмайди. Сабаби у билади, ҳамманинг кўнглини бирдек олиб бўлмайди. Ва кимдир уни рад қилишидан қўқрмайди. Уларга салбий муносабатда бўлганларга ҳам яхши гапиришда давом этиб, хушмуомалалик билан илтимосларини амалга оширади.

6. Таввакал қилишдан чўчимайди. Тўғри, улар шошқалоқлик билан ўйламасдан қадам ташлашмайди, аммо керак пайтда таввакал қилишни ҳам билишади. Чунки аввало ақл тарозисида ҳаммасини тортиб кўришади-да.

7. Ҳассасини бир марта йўқотади. Яъни хатоларидан хулоса чиқариб, иккинчи бор бунга йўл қўйишмайди.

8. Ўзгаларнинг ютуғига ҳасад қилмайди. Ва атрофдагиларни чин дилдан қутлашади. Билишадики, кимки меҳнат қилса, унга омад кулиб боқади.

9. Омадсизликка дуч келса, ортга қайтмайди. ҳар қандай мағлубиятдан киши ўзига нимадир олиши, дунёқараши ўсиши мумкинлигини билишади.

10. Катта натижаларни кутишмайди. Сабаби вақт ва кучини аниқ марра сари сарфлаб, натижани олдиндан чамалашади.

Манба: Руҳиятдан

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому Алайкум

ХАЙРЛИ ТОНГ🌤


🌸….. Сиз дунё учун кимдирсиз, лекин кимлар учундир бутун дунёсиз...

🌸…..Бугун душанба тонги, ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин....

🌸.....Бугунги қиладиган ишларингизни Аллох хайрли қилсин, юзингиздан табассум аримасин....

🌸..... Кун давомида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.....

🌸 Кунингиз файзли ва баракотли ўтсин..... 🤲🏻

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw

12.7k 0 279 21 47

​​ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН

Ёр бўлсин Аллоҳнинг пари, ҳурлари,
Умрингиз маъно -ю, мазмунга тўлсин,
Йўлингиз ёритсин иймон нурлари,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.

Қуръонни қўймасдан икки қўлидан,
Иймонга жой бериб қалбин қўъридан,
Ҳеч кимса озмасин Аллоҳ йўлидан,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.

Саждага эгилган бошлар ҳурмати,
Миннатсиз берилган ошлар ҳурмати,
Мазлумлар кўзида ёшлар ҳурмати,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.

Кўксида метиндек сабр, саботлар,
Ҳақ сўзни айтгувчи бўлсада мотлар,
Эзгу амал ила яшаган зотлар,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.

Юзимиз ёритиб ҳар лаҳза иймон,
Қалбимиз тўридан жой олиб қуръон,
Борайлик Ҳақ тамон, нур, Каъба тамон,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.

Беш кунлик дунё бу, эслайлик гоҳ, гоҳ,
Эзгу ишларимиз бизларга паноҳ,
Қўлласин доимо Расули Аллоҳ,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин.

© ХУРШИД КАРИМ

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ва Роҳматуллоҳи

ва Барокатуҳ

..ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ..
▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔
..БЎЛСИН МУБОРАК..

▔▔▔▔▔▔▔▔▔
...Муборак Ҳайитга етказди Аллоҳ.

...Кимгадир армон бўлди бу кунни кўрмоқ,

...Яратганга шукр айлаб сўрайлик паноҳ.

Келгуси Ҳайитга ҳам етказсин Аллоҳ!


Сизни ва барча оила аьзоларингизни бугунги муборак "ИЙД ҚУРБОН" хайит байрами билан муборакбод этамиз!!!

Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сураймиз!!!

Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо булсин!!!
Тинчлигимизга куз тегмасин илохим!!!

Байрамни оила аьзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли утказишингизни тилаб қоламиз Азизларим!!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw

102.5k 0 4.6k 5 54

АРАФА МУБОРАК

Нурларга тўлишди кўк, осмон,
Қувончга тўлишди кенг жаҳон,
Ҳамманинг уйида паловхон,
Арафа муборак азизлар.

Мунаввар тонгларда зар ёғар,
Осмондан барокат,дур ёғар,
Кексалар юзидан нур ёғар,
Арафа муборак азизлар.

Куйлайди ҳофиз-у, бахшилар,
Ҳаётнинг ҳуснига нақшилар,
Дунёга зеб берган яхшилар,
Арафа муборак азизлар.

Оналар болам деб куюнган,
Қалблари меҳрга тўйинган,
Эртага ҳайит деб суюнган,
Арафа муборак азизлар.

Қувончга ёр бўлсин умрлар,
Ҳар дилда ҳаловат,ҳузрлар,
Аллоҳга беадад шукурлар,
Арафа муборак азизлар.

© Хуршид Карим

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw


🇸🇦АРАФА КУНИ РЕЖАСИ🇸🇦

(«Яҳшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир» Улашинг! Ажрингизни олинг!)

🇸🇦1. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!

🇸🇦2. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг...

🇸🇦3. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!

🇸🇦4. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар уҳламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , уҳламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг!

🇸🇦5. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг!

🇸🇦6. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса:

«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг.

🇸🇦7. Пешин намозины ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг!

🇸🇦8.Арафа ҳутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг!

🇸🇦9. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг!

🇸🇦10. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг!

🇸🇦11. «Эй, Роббим шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг!

🇸🇦12. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!

🇸🇦13. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!!
Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw


🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
✨ДИЛГА ЯҚИНЛАРИМ✨

🤲🌹🍀«АРАФА» КУНИ МУБОРАК!🌹🤲🍀

🤲🌙Қутлуғ «ЗУЛҲИЖЖА» ойининг улуғ «АРАФА» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

🍀Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
🍀Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
🍀Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
🍀Тавба сохибига, АРАФА муборак...


Азиз қадрдонлар бугунги арафа тонгги барчамизга барокатли келсин. Ўйлаган барча эзгу ниятларимизга эришишлик нисиб қилсин.

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw

42.4k 0 2.1k 10 41

Иймонингиз сустлик қилиб дунёликка учдингиз,
Оллох демай кимлар билан бирга шароб ичдингиз,
Ёрингизни кўзин бойлаб бегонани қучдингиз,
Яратгандан қўрқмайсизми хиёнаткор аёллар,

Ўз ёрингиз уйда туриб ўзгасини кўзлайсиз,
Ўйнаш билан учрашмоққа бахоналар излайсиз,
Махшар куни хали буни битта битта сўзлайсиз,
Яратгандан қўрқмайсизми хиёнаткор аёллар.

Асил ёрдан ўйнашингиз сизга азиз булдими,
Болангиз хам кўзингизга кўринмайин қолдими,
Хиёнатга қўл ургандан кейин кўнгил тўлдими,
Яратгандан қўрқмайсизми хиёнаткор аёллар.

Ўзим айтиб ишонмайман айтаётган сўзимга,
Ишонмайин қолдим хатто кўриб турган кўзимга,
Қилмишингиз ўйлаб хатто бегонаман ўзимга,
Яратгандан қўрқмайсизми хиёнаткор аёллар.

Оро берган кўзларингиз суймаганни суйдирар,
Бегонага боққан кўзга билсангиз нил қуйдирар,
Додингизга қулоқ тутмай жаханнамда куйдирар,
Яратгандан қўрқмайсизми хиёнаткор аёллар.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw


​​​​​​"Вақт ҳамма нарсани ўзгартиради" дейишади. Бу нотўғри ибора.
Вақт ҳеч кимни ва ҳеч нарсани ўзгартирмайди.


👆Ўн йил аввалги ичувчи, ўзини ўзи тарбиялаб, ичкиликдан воз кечмас экан, у ичувчилигича қолаверади.

👆Ўн йил аввалги хасис, бахил инсон ўз хулқини ўзи тарбияламаса, ўн йилдан кейин хам хасад ўтида ёнаверади.

👆Ўн йил аввалги дангаса ўзи шижоат қилмас экан, ўн йилдан сўнг хам дангасалигича қолаверади.

Вақт хеч кимни ўзгартирмайди....
Инсон ўзини фақат ўзи ўзгартира олади!


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw

15.7k 0 163 15 72

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌱Хамиша саждага эгилиб бошлар,
🌱Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
🌱Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
🌱Тақводор диндошим ЖУМА МУБОРАК!!!


🍃Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу

🍃Саййид-ул айём Жума муборак бўлсин қадрдоним

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қай бир мусулмон банда биродари ҳаққига ғойибона (нима деб бўлса ҳам) дуо қилса, фаришта: «Сенга ҳам шундай бўлсин», ― деб туради».

🍃Дуоларда бизни ҳам эсга олинг.

🍃Аллоҳ доим асрасин сизни қадрдоним
.

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw

28.9k 0 1.2k 4 59
Показано 20 последних публикаций.