"Oltin vodiy" gazetasi | RASMIY KANAL ️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


📰Zarafshon shahar "Oltin vodiy" gazetasi rasmiy kanali
📰Официальный канал газеты "Олтин водий" (Зарафшан)
Мурожаат учун ботимиз: @Oltin_Vodiy_Bot

📞573-14-20 журналисты
📞573-04-34 бухгалтерия (+курьер)

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Rossiyada noqonuniy bo‘lib turgan migrantlar 30-aprelgacha mamlakatni tark etishi kerak

Bu bo‘yicha Vladimir Putinning farmoni qabul qilindi.

Unga ko‘ra, ushbu mamlakatda noqonuniy bo‘lib turgan chet el fuqarolari 30-aprelga qadar Rossiyani tark etishi yoki huquqiy holatini tartibga solishi kerak bo‘ladi.

Talab qonuniy ravishda qolishni istagan xorijliklarga nisbatan qo‘llanilmaydi.

Mazkur farmon chiqqandan so’ng, O’zbekiston Migratsiya agentligi yanvar oyidan boshlab Rossiyada ishlab yurgan, ammo hujjatlarida kamchiligi bo‘lgan fuqarolarimizga amaliy yordam ko‘rsatishga tayyorligini ma'lum qildi.


@oltin_vodiyga_murojaat


1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади

⛈Қонунчиликка кўра, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш доирасида камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади.

⚡️2025-2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

➖2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.
Шунингдек, АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

➖камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

@oltin_vodiyga_murojaat


Нима бўлишидан қатъий назар, сиз қандай одамлар билан учрашишингиздан қатъий назар ва улар сизни қанчалик хафа қилишган бўлмасин, ҳеч қачон ўзлигингиздан воз кечманг.😚 Ҳамиша олдинга ҳаракат қилиш учун янги сабабларни топинг.😉 Ўзингизда яшаш ва табассум қилиш истагини йўқотманг.🥰 Инсонлар билан мулоқот қилинг, янги одамлар билан танишишдан қўрқманг, ўзингизни ҳар хил нарсаларда синаб кўришдан чарчаманг.😎
Ҳа, яна сизни қўллаб-қувватлайдиганларни қадрланг.🫰 🫶 Ҳаракат қилинг, илҳом олинг, кулинг.🤗 Кўзларингизда ёруғликни сақланг.🤓 Борлигингизча яхшисиз, унутманг😇


@oltin_vodiyga_murojaat


#Rasman

🇺🇿 2025 yilga "Atrof muhitni asrash va yashil iqtisodiyot" yili deb nom berildi



@oltin_vodiyga_murojaat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@oltin_vodiyga_murojaat


Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун ота-оналар жавоб беради

📎Таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

📝Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси «Оила кодекси»нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.


@oltin_vodiyga_murojaat


Китоб сизнинг руҳий машқингиз!

Ҳар куни танангизни соғлом қилиш учун спортзалга боришингиз мумкин. Лекин ақлингиз ва руҳингизчи? Китоб — ақл учун тренажёр, руҳ учун илҳом!
Дам олиш кунларидан фойдаланиб бир саҳифа ўқишни бошланг. Эртага сизнинг фикрлашингиз, билимигингиз ва сўзлашувингиздаги кучни кўрасиз!
____
Китоб — буюк сармоя, унинг даромади — билим ва даража!


@oltin_vodiyga_murojaat


Репост из: ZARAFSHON SHAHAR HOKIMLIGI MATBUOT XIZMATI
❄️❄️❄️❄️❄️❄️

🖌 ZARAFSHON SHAHAR HOKIMI NAZIRBEK RAHMANOVNING SHAHRIMIZ AHLIGA YANGI YIL TABRIGI

Aziz do‘stlar!


Shu kunlarda barchamiz hayotimizda o‘chmas iz qoldirgan 2024-yil bilan xayrlashib, ezgu qadamlar bilan kirib kelayotgan 2025-yilni ko‘tarinki kayfiyat va shod-u xurramlik bilan qarshi olmoqdamiz.

Batafsil…

Zarafshon shahar hokimligi
Axborot xizmati


Жавобини биринчи бўлиб топганга "беш" баҳо😁



@oltin_vodiyga_murojaat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қорбоболар энди дастурхонингизда⛄️


@oltin_vodiyga_murojaat


Бу ҳаётда ҳамма нарсанинг амал қилиш муддати ва ўз вақти соати бор...
Ҳатто умримизни қанчалигини билмаймизу, лекин унинг ҳам муддати борлигини биламиз..
Биз кўп нарсани билиб, билмаймиз,
Бизга ғамхўрлик қилаётганларга ўз вақтида ташаккур айтишни ҳам биламиз, бу қанчалар ёқимли...
Бугун атрофингизга қаранг, нақадар гўзаллик бор!
Бу оддий қараш эмас, ҳис билан қараш, мўъжизавий қараш..
Юлдуз борлигини, ой борлигини, қуёш борлигини, булут, дарахт, ўсимлик, одамлар борлигини ҳаммамиз биламиз, аммо ҳар янги кунни янгидек, инсонларни биринчи марта кўраётгандек, атрофни яна бир бор кўриб турганимиз мўъжиза эканлигини англасак биз ҳақиқий яшаш чиройли ва мазмунли эканини ҳис қиламиз


@oltin_vodiyga_murojaat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ота_оналарга

📌Ҳурматли ота-оналар!
Эсингизда бўлсин: фарзандингизнинг ҳаёти ва саломатлиги сизнинг қўлингизда!



@oltin_vodiyga_murojaat


#КУН_ҲИКМАТИ

Тартиб сенинг муқаддас мақсадинг бўлсин. Сен бу мақсад йўлида астойдил хизмат қил. Чунки тартиб ҳамма нарсанинг мажмуасидир. Табиатнинг мавжудлиги асосида ҳам тартиб ётади.


✍️ Пифагор

@oltin_vodiyga_murojaat


Репост из: ZARAFSHON SHAHAR HOKIMLIGI MATBUOT XIZMATI
ZARAFSHON SHAHRIDA SUN’IY QOPLAMALI ZAMONAVIY SPORT MAYDONI BARPO ETILDI

📍28-dekabr kuni ushbu maydonning ochilish marosimida shahar hokimi Nazirbek Rahmanov, shahar prokurori Shavkat Shernazarov, shahar IIB boshlig‘i Sardor Latipov, shahar DSI boshlig‘i Rashid Baxranov, nuroniylar, mahalla faollari, sport maktabining sportchilari, shuningdek O‘zbekiston Yu 17 Terma jamoasi a’zosi J.Mamatkulov, O‘zbekiston Prof futbol ligasi ishtirokchisi Sh.Nasimovlar ishtirok etdi.

🏆Marosimni shahar hokimi o‘zining samimiy tilaklarini bildirgan holda ochib berdi. Shundan so‘ng shahar hokimi va sektorlar ramziy ma’nodagi to‘pga imzo qo‘yishdi.

⚽️Ushbu to‘p sport maktabining muzeyida saqlanadi. Ushbu marosimni “Uch avlod uchrashuvi” bo‘ldi deb ham aytish mumkin. Sababi, marosimda yoshlar va faxriylar futbol o‘ynadi. Sektor rahbarlari esa jarayonga guvoh bo‘ldi.

🟡Jarayonda shahar hokimligi tomonidan futbolchilarga futbol to’plari berildi. Shuningdek, sportchilar tomonidan sektor rahbarlariga ularning ismlari yozilgan futbolka tuhfa qilindi.

🏆Eslatib o‘tamiz, ushbu sport maydoni sport maktabi hududida Tashabbusli byudjet loyihasi asosida 850 mln.so‘m mablag‘ evaziga barpo etildi.

👍👍👍👍👍👍👍👍

Kanalimizni kuzatib boring


2024-2025-ўқув йилидан бошлаб мактабларда қайси ўқув-педагогик ҳужжатлар электрон шаклда юритилиши маълум бўлди

✅педагогик кенгаш баённомалари;

✅ўқувчилар ҳаракатига оид буйруқлар;

✅электрон синф журнали;

✅ўқувчининг электрон баҳолар табели;

✅қолдирилган ва ўрни тўлдирилган дарсларни ҳисобга олиш реестри;

✅мактаб битирувчиларга берилган шаҳодатноманинг ҳисобот реестри.

✅Педагогик кенгаш баённомалари, ўқувчилар ҳаракатига оид буйруқлар, қолдирилган ва ўрни тўлдирилган дарсларни ҳисобга олиш реестри, мактаб битирувчиларга берилган шаҳодатноманинг ҳисобот реестри ва электрон синф журнали қатъий ҳисобда турувчи ҳужжатлар ҳисобланади.

➖Мактаб ҳужжатларининг тўғри юритилиши ва сақланиши бўйича жавобгарлик мактаб директори зиммасига юклатилади. Шунингдек, директорнинг буйруғи билан мактаб ҳужжатларини бевосита юритиш учун масъул шахслар тайинланади.


@oltin_vodiyga_murojaat


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#xulosa_sizdan

⚡️Singildan xabar olish – mehr va g‘amxo‘rlikning namunasi.


@oltin_vodiyga_murojaat



Показано 17 последних публикаций.