OHANGARON XONOBOD JOME MASJIDI | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🔹 OHANGARON SHAHAR XONOBOD JOME MASJIDINING RASMIY KANALI
Diniy savollar yo'llash uchun⤵️
@SavollarMuslimUzBot
+998781503344

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


🌹🌹🌹🤩🤩🤩🤩🤩🤩🌹🌹🌹
                         ЯКШАНБА
             
📆2 Март    2025й,
                    2 Рамазон, 1446 

          
                    (Оҳангарон шаҳар)

  ≌≌≌≌≌🔹🌸🔹≌≌≌≌≌

🌆     ТОНГ -            05:38    🕰 Саҳарлик
           
🕌    БОМДОД
      🔢🔢    🕌

🌅     ҚУЁШ  -         06:56    
😊

🏞     ПЕШИН -           13:00
😊 

🌇     АСР -                  16:35
😊
                                     
🌇     ШОМ -                18:18
😊 Ифторлик    
                                     
🌃     ХУФТОН -          20:30
😊

  ≌≌≌≌≌🔹🌺🔹≌≌≌≌≌

📖"Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!"
Тоҳа сураси 132-оят

✨🌺🌺🌸🍃🕌🍃🌸🌺🌺✨

  📲Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👇👇👇
🚀Telegram | 🔵Facebook | 🎬YouTube


#Рамазон_кундалиги
📝 Рамазон ойини имкон қадар фойдали, савоб ва мазмунга тўла ўтказиш учун муҳим эслатмалар

• Кунларингизни пухта режалаштиринг, вақтни беҳуда сарфламаслигингизга эътибор беринг.
• Камроқ ухланг, кўпроқ ибодат қилинг.
• Ифторлик қилишни хурмодан бошлашни одат қилинг.
• Доимий зикрда бўлинг.
• Одатдагидан камроқ овқат ейишга ҳаракат қилинг.
• Кўп дуо қилинг, зеро Рамазон ойи – мағфират ойидир.
• Дуоларингизда доим ота-онангиз ва васийларингизни эсланг.
• Энг севган нарсаларингиздан садақа қилинг.
• Кечиримли бўлинг.
• Кўпроқ табассум қилинг.
• Одатларингизга эътиборли бўлинг: яхшиларида давомли бўлинг, ёмонларидан кечинг.
• Аллоҳни эслашда, ниятингиз ва қалбингизни поклашда қатъиятли бўлинг.
• Аллоҳга шукр қилинг ва атрофингиздагиларга миннатдорчилик билдиринг.
• Қалбингизга қулоқ солинг.
• Пайғамбарлар қиссаларидан ибрат олинг.
• Қуръонни бутун борлиғингиз билан ўқишда ва ёдлашда илғор бўлинг.

Ишонинг! Асл мўмин бўлиш қўлингиздан келади

https://t.me/Ohangaron_Xonobod_masjidi


Оҳангарон шаҳар Хонобод жоме масжидида таровеҳ намозидан фото лавҳалар




💛Рамазонда тўғри тановул қилишни ўрганамиз

🔶 Кунлик сув истеъмоли инсон учун 2 литрни ташкил қилади. Ифторликдан саҳарликкача шу сувни ичишга интилинг. Ифторликда бир пиёла сувга асал қўшиб истеъмол қилинг.

🔶 Саҳарлик пайтида газли ичимликлар, консерва, қаттиқ қовурилган таомларни тановул қилмаслик, аччиқ ва шўр маҳсулотлар ҳамда хоним каби хамирли таомларни чеклашга интилганингиз маъқул.

🔶 Саҳарлик дастурхони оқсил ва углеводларга бой таомлардан иборат бўлиши керак. Маълумки, гўшт маҳсулотлари 16 соат давомида ҳазм бўлади.

🔶 Қайнатилган тухум ва сут маҳсулотлари қоринни тўқ тутиш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам айрим инсонлар саҳарликда қаймоқ ейишни афзал билишади.

🔶 Хурмо тановули эса организмга қувват бағишлайди, сабаби бу мева таркибида углевод, клетчаткалар, калий ва магний моддалари бисёр.

🩺Шифокор Баҳриддин Зуҳриддинов

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

📲@Ohangaron_Xonobod_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҲОМИЛАДОР АЁЛ РЎЗА ТУТМАСА БЎЛАДИМИ?

🎤Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.


@Ohangaron_Xonobod_masjidi


#ИФТОРЛИК
🌙Рўзанинг 1-куни 1 - МАРТ

➡️Оғиз очиш
18:17

👉Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅  @Ohangaron_Xonobod_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Пешқадамлар" - "Асадуллоҳ"
11-сон

Нўъмонхон Яҳёхон,
Тошкент ислом институти талабаси
@Ohangaron_Xonobod_masjidi


РЎЗАНИНГ ДАРАЖАЛАРИ

Аҳли ҳақнинг наздида рўзанинг даражаси учтадир.
🔶 Биринчи даража омманинг рўзаси бўлиб, у қорин ва фаржнинг истак хоҳишларидан тийилишдир.

🔶 Иккинчи даража хосларнинг рўзаси бўлиб, у биринчи даражага зиёда ўлароқ кўз, қулоқ, тилни, оёқ, кўл ва бошқа аъзоларни ҳам гуноҳлардан тийишдир.

🔶 Учинчи даража хослардан ҳам хосларнинг рўзаси бўлиб, у аввалги икки даражага зиёда ўлароқ қалбни беҳуда қизиқишлардан, дунёвий фикрлардан ва Аллоҳ таолодан бошка нарсалардан тийишдан иборатдир.

"Мўминнинг қалаони" китобидан
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

📲@Ohangaron_Xonobod_masjidi


#xabar
🗣Учта вилоятга бош имом-хатиблар тайинланди

28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Сурхондарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеомулоқот йиғилиши бўлиб ўтди.

Муфтий ҳазратлари кириб келаётган қутлуғ Рамазон ойи билан барчани муборакбод этиб, бу ойни муносиб кутиб олиш, юқори савияда ўтказиш бўйича бир қатор муҳим вазифа ва топшириқларга тўхталиб ўтдилар.

🫥 Йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Сайфуддинов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилиб, Термиз шаҳридаги “Ҳаким Термизий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Термиз шаҳри бош имоми ва “Мангузар” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.

💬Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Олтинтепа” масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили вазифасини вақтинчалик бажариб келган Ёқубжон домла Мансуров бош имом-хатиб ўринбосари ва Самарқанд тумани “Хўжа Аҳрори Валий” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида қолдирилди.

💬Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили Жасурбек домла Раупов ҳам ўз ихтиёри билан лавозимидан озод этилиб, Зангиота туманидаги “Зангиота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Тошкент тумани бош имоми ва мазкур тумандаги “Ҳасанбой ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Дониёр домла Икромов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

🤲 Аллоҳ таолодан янги тайинланган бош имом-хатибларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ramazon
#muftiy_minbari

🌙 РАМАЗОН МЕҲР-МУРУВВАТ ОЙИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


@Ohangaron_Xonobod_masjidi

Показано 11 последних публикаций.