NurNEWS.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


"Nurobod'' газетаси ДК таҳририяти.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Ишинг билан — эсда қолишга, меъёр билан — эҳтиёткорликка, феъл-атвор билан — улуғворликка, меҳнат билан — сабрга, қўрқув билан — тақводорликка, бойлик билан — дўстликка, сўз билан — ишончга, сукут билан — одобга, фикрлаш билан — адолатга, жасорат билан — мардликка, хатти-ҳаракат билан — ҳукмронликка,
шуҳрат билан устунликка эришасан.

Абу Райҳон Беруний

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Yangi yilni kasalxonada emas, oila davrasida o'tkazing! Pirotexnika qurboniga aylanmang!

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


Nurobod tumanida "Yosh kitobxon" tanlovining tuman bosqichi yakunlandi.

📚 Bugun Yoshlar markazida “Besh tashabbus olimpiadasi” doirasida “Yosh kitobxon” tanlovining tuman bosqichi o‘tkazildi.

10-14 yosh toifasida
1-o'rin Xalqabod MFY
Norpulatova Gulmera Mansur qizi;
2-o'rin Qo‘rg‘oncha MFY Keldiyerova Marvarid Jamoliddin qizi;
3-o'rin Tegirmonboshi MFY
Quvanova Nurhayot Baxrom qizi;

15-19 yosh toifasida
1-o'rin
Qo‘rg‘oncha MFY Muxtorova Mohinur Valisher qizi;
2-o'rin Oqsoy MFY Xolmonova Feruza Abdurahmon qizi;+

20-30 yosh toifasida
1-o'rin
Do‘stlik MFY Rasulova Ruxshona Abduraxmonova qizi;
2-o'rin Buloqboshi MFY Abduraximov Rustam To‘lqin o‘g‘lilariga nasib etdi.

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


Самарқанд халқаро аэропортида 52 та телефонлар ушлаб қолинди

Амалдаги қонунчиликка кўра жисмоний шахслар халқаро аэропортлар орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келишда йўловчи божхона декларациясига ёзган ҳолда 2 донагача телефонларни божсиз олиб киришлари мумкин.

“Абу-Даби-Самарқанд” авиарейси билан Самарқанд халқаро аэропортига учиб келган фуқаронинг багаж юклари божхоначилар томонидан замонавий «3D томограф» сканер қурилмаси орқали кўздан кечирилади.

Натижада сумкалар ичидан божсиз олиб кириш меъёридан ортиқча, йўловчи божхона декларациясига ёзиб кўрсатилмаган, қиймати 517 миллион сўмдан зиёд, жами 52 дона турли русмдаги телефонлар борлиги маълум бўлди.

Буни қарангки, ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари давомида фуқаро моддий манфаатлар эвазига бошқа шахсга тегишли бўлган телефонларни ҳам ўзи билан олиб келаётганлиги ойдинлашди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@Nurnews_uz


Кеча "Нуробод" ҳудудий бошқармасига қарашли "Нуробод" санаторий- профилакториясида 25-ноябр - халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни” муносабати билан ўтказилган “Зўравонликка қарши 16 кун” кампанияси доирасида “Хотин-қизлар ҳамда болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга фаоллик кўрсатинг!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида аёлларни жамиятдага бугунги эришаётган ютуқлари ҳамда улар учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, ушбу ислоҳатларни самаралари эътироф этилиши билан бирга, жамиятда учраб тураётган аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари тўғрисида қизғин мулоҳаза юритилди. Хотин-қизларимизнинг оиладаги ўрни ҳақида ҳам фикр мулоҳазалар айтилди.

Kanalga qo‘shiling:👇
👉 @Nurnews_uz


#Кун_Тарихи

Бугун 11 декабр. Чоршанба:

• 🇺🇳 Халқаро тоғлар куни

• 🌏 Халқаро Танго рақс байрами куни

• 🇧🇷 Бразилия - Муҳандислар куни

• 1931 йил Буюк Британия доминионларининг мақомини белгилаб берди

• 1946 йил БМТ ҳузурида УНИCEФ ташкил топди

• 1981 йил Big Ben соати совуқ туфайли 12: 27да тўхтаб қолди

• 1994 йил Биринчи Чечен уруши бошланди

Kanalga qo‘shiling:👇
👉 @Nurnews_uz


Nurobod tumani aholisi diqqatiga!

❄️ 🌨 Ob-havoning keskin o‘zgarishi tufayli kommunal sohalarda ko‘plab muammolar yuzaga kelishi mumkin. Shu munosabat bilan kuz-qish mavsumini betalofat o‘tkazish hamda vujudga kelgan muammolarni o‘z vaqtida bartaraf etish maqsadida, Nurobod tumani hokimligida uzluksiz navbatchilik Shtabi tashkil etildi.

✅ Hurmatli fuqarolar, o‘z murojaatlaringizni mutasaddi rahbarlardan tashkil topgan shtab a’zolariga yetkazishingiz mumkin.

📌 Shtabning asosiy vazifasi – aholidan kelib tushadigan murojaatlarni tezkor (operativ) ravishda bartaraf etish choralarini belgilash va amalga oshirishdan iborat.

📞 Murojaat uchun telefonlar:

🏢 Nurobod tumani markaziy Shtabi:
☎️ +998 66-633-14-41, +99855 701-30-16 (ichki 118)

🔥 “Nurobodtumangaz” gaz ta’minoti bo‘limi boshlig‘i Xushvaqov Shuxrat
📱 Tel: +998 99-945-80-39, +998 66-633-21-25

⚡️ Tuman Elektr tarmoqlari korxonasi rahbari Boboyorov Zafar
📱 Tel: +998 99-685-02-82, +998 95-324-44-49

🚰 “Samarqand suv ta’minoti” AJ Nurobod tuman filiali rahbari Axmedov Abror
📱 Tel: +998 93-720-43-11, +998 99-163-01-69

☀️ “Issiqlik manbai” DUK Nurobod tumani filiali rahbari Pulatov Mirjalol
📱 Tel: +998 99-776-89-86, +998 99-500-00-49

🏙 “Nur sifat kommunal xizmati” Boshqaruv servis kompaniyasi rahbari Qurbonov Ilhom
📱 Tel: +998 93-342-78-63, +998 93 224-43-00

🏫 Tuman Maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi boshlig‘i Karimov Latif
📱 Tel: +998 99-778-86-67, +998 93-348-79-97

🚑 Tuman Tibbiyot birlashmasi boshlig‘i Abiyev Abdulla
📱 Tel: +998 90-213-53-80, +998 93-851-14-14

🚒 Tuman Favqulodda vaziyatlar bo‘limi boshlig‘i Sultonov Shavkat
📱 Tel: +998 90-502-92-29

❄️ 🌨 Tuman Yo‘llardan foydalanish korxonasi davlat muassasasi direktori Raimshukurov Ma’ruf
📱 Tel: +998 94-357-30-60

💥 Ko‘mir yetkazib berishni ta’minlash uchun mas’ul: O‘zbekiston mahallalar uyushmasi Nurobod tumani bo‘limi Xamrayev Latif
📱 Tel: +998 93-238-41-33, +998 55-702-74-75

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


📊 Самарқанд вилояти экспортидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 2024 йилнинг 11 ойи давомида Самарқанд вилояти экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:

➡️🇷🇺Россия – 257,0 млн. АҚШ доллари.

➡️🇨🇳Хитой – 107,5 млн. АҚШ доллари.

➡️🇰🇿Қозоғистон – 98,0 млн. АҚШ доллари.

➡️🇦🇿Озарбайжон – 56,0 млн. АҚШ доллари.

➡️🇹🇷Туркия – 50,4 млн. АҚШ доллари.

➡️🇹🇯Тожикистон – 42,7 млн. АҚШ доллари.

➡️🇦🇫Афғонистон – 27,3 млн. АҚШ доллари.

➡️🇰🇬Қирғизистон – 23,0 млн. АҚШ доллари.

➡️🇮🇶Ироқ – 20,1 млн. АҚШ доллари;

➡️🇬🇪Грузия – 15,0 млн. АҚШ доллари.

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


Қалб тириклиги нафсни ўлдириш биландир. Доимо ҳимматли бўлки, ҳиммат ишларнинг қуввати ва манбасидир.

✍️ Абу Бакр Тамастоний

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


Талабалар учун поезд чипталарига ҳам 50 фоизлик чегирма эълон қилинди

Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилинди.

Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (СВ/ВИП класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларидан ташқари) 23 декабрдан 10 январга қадар амал қилади.

Чипталарни сотиб олиш учун талабалар паспорт билан темир йўл кассаларига ташриф буюриши ёки электрон тарзда чипта харид қилишда eticket.railway.uz сайтидан фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Uzbekistan Airways ҳам талабалар учун 50 фоизгача чегирма эълон қилганди.

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


📖 Гўзал тарбия

Алқисса, бир донишманд ўғлига насиҳат қилибди:

– Уч нарсанинг энг сарасини, энг афзалини ихтиёр эт: ширин таом, юмшоқ тўшак ва гўзал жой.

– Агар бунга қурбим етмасачи, камбағаллик йўл бермаса нима қиламан? – ажабланибди ўғли.

Шунда донишманд:
Фақат қорнинг очганида тамадди қил, ана шунда таом энг ширин бўлади. Астойдил халол меҳнат қил, шунда юмшоқ тўшакда ётгандай дам оласан. Одамлар билан хуш хулқда, яхши муомалада бўл, шунда уларнинг қалбидан жой оласан, у жой ер юзидаги энг гўзал ошондир, болам, – деб жавоб берган экан...

👤 Хулоса ўзингиздан...

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


🇬🇦Kattaqo'rg'on garnizoniga qarashli harbiy qismga biriktirilgan Samarqand viloyati Nurobod tumani 1-sektor hududidagi yoshlar o‘rtasida"KO'MONDON KUBOGI" uchun umumta'lim maktablari 10-11-sinf o‘quvchilari o‘rtasida “YURT POSBONLARI”harbiy sport musobaqalariga start berildi.
🇬🇦Musobaqa shartlariga ko‘ra har bir umumta'lim maktablardan 10 nafardan ishtirokchi ishtirok etib, “MOHIR MERGAN”, “HARBIYLASHTIRILGAN ESTAFETA”, “JABIRLANUVCHIGA TIBBIY YORDAM KO'RSATISH”, “SAHNALASHTIRILGAN BADIY CHIQISH” hamda “JADIDLAR BILIMDONI” kabi shartlar bo‘yicha bellashdilar.
🇬🇦Jamoalar Eng kuchli sportchi”, “Eng yaxshi mergan”va “Jadidlar"nominatsiyalar uchun kurash olib borishdi.
🇬🇦Yakuniy natijalarga ko‘ra:
1-o‘rinni 2-maktab jamoasi,
2-o‘rinni 10-maktab jamoasi,
3-o‘rinni 1-maktabning jamoalari egallashdi.
🇬🇦Musobaqada munosib ishtirok etib, g‘oliblikni qo‘lga kiritgan jamoa viloyat bosqichi yo‘llanmasini qo‘lga kiritdi.

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


Uzbekistan Airways талабалар учун 50 фоизгача чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлар эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилди (https://t.me/uzbekistanairways/5668).

Чегирма 2024 йил 23 декабрдан бошлаб 2025 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

Авиачипталарни компания сайтидан, авиакомпания агентларидан ҳамда Uzbekistan Airways Sales филиалидан харид қилиш мумкин. Бунинг учун давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


# бугун Мадҳиямиз куни

МАДҲИЯГА ЖЎР БЎЛАЙЛИК!

Бугун, 10 декабрь - Она Ватанимиз - жонажон Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган кун!
Бундан роппа роса 32 йил илгари, 1992 йилнинг тарихимиздаги шонли ва талотўп кунларидан бирида халқимизнинг Давлат сифатидаги рамзларидан бири Мадҳиямиз юқори ҳокимият Органи бўлган Олий Мажлиснинг Сессиясида шодумонлик ва фахр билан қабул қилинган эди.
Ўшандан бери ҳамиша энг ажойиб кунлар, тантаналарда мағрур ва масрур куйланадиган азиз қўшиғимиз ифтихор рамзи, ўзбекнинг ўз уруғини жаҳон кўз ўнгида қадагани нишонаси сифатида янграб келмоқда .
Билмадим, мен ҳар сафар, бу қўшиқ ижро қилинаётганда кўпчилик юртдошларимиз қатори беихтиёр ҳаяжонланаман, кўзимда ёш, қалбда қувонч билан Мадҳия ижросига овозимни чиқариб қўлимни юраким узра қўйиб жўр бўламан ...
Барчамизга ушбу байрам муборак бўлсин, замондошлар!
Мадҳияни, жаҳондаги ЭНГ улуғвор кўшиқлардан бирини баралла куйлаш, қадрлаш ҳаммамизга насиб этаверсин!

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


Репост из: Otabek Hasanov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Madhiya – Vatan ovozi!

10-dekabr – O‘zbekiston Respublikasi madhiyasi qabul qilingan kun.


@otabek_khasanov

Показано 15 последних публикаций.