НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ ХАЛҚАРО КУЗАТУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Бугун ЕХҲТ ДИИҲБ халқаро кузатувчилари Хасбий Тронд ва Радош Балашлар Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров билан учрашди.
Учрашувда дастлаб Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров Навоий шаҳрининг имкониятлари, тарихи ва бугуни, шаҳарнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида маълумот берди.
Шунингдек, учрашув давомида халқаро кузатувчиларнинг Навоий шаҳридаги сайлов участкалари ва муҳим сиёсий жараён тайёргарлик ишлар билан боғлиқ саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.
Таъкидлаш жоизки, Навоий шаҳрида 56 та сайлов участкалари мавжуд. Участка сайлов комиссияларидаги жами 606 нафар аъзонинг 65 фоизга яқини хотин-қизларни ташкил қилади.
Суҳбат давомида халқаро кузатувчилар шаҳарда сайловга тайёргарлик жараёнларини юқори баҳолаб, Навоий шаҳрининг озодалиги, одамларининг меҳмондўстлигини алоҳида эътироф этишди.
Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:
@Navoiy_shahar_axborot_xizmat