Фильтр публикаций


ЎЗБЕКИСТОН ПРОКУРАТУРАСИ ТАРИХИ МУЗЕЙИ БИЛАН ТАНИШУВ

23 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимлари Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейида бўлдилар. Бу саёҳат ҳамкасбларимизга прокуратура тизимининг ҳам шонли тарихи, ҳам собиқ мустабид тузумнинг қатағон сиёсати давридаги қонли ўтмиши билан яқиндан танишиш имконини берди.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube


МАҲАЛЛА ТИЗИМИ – ХАЛҚАРО ҲАМЖАМИЯТ ЭЪТИБОРИ ВА ЭЪТИРОФИДА

Маҳалла тизими
Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий меросига асосланган, маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб шаклидир. У нафақат ижтимоий бошқарувда самарали механизм сифатида намоён бўлади, балки фуқаролик жамиятини шакллантириш, жамоавий ҳамжиҳатлик ва масъулиятни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда маҳалла тизими халқаро ҳамжамият томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда ва унинг барқарор ривожланишни таъминлашдаги ўрни эътироф этилмоқда.


➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube


Болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш йўлида

20-21 декабрь кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида, жумладан, “Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди ва маъқулланди.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқотда белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|X


БМТнинг Қийноқларга қарши конвенциясини бажариш: Ўзбекистон тажрибаси

20 декабрь куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида “БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси 40 йиллиги: тарих, ҳозирги кун ва келажак” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси аъзоси Акмал Саидов иштирок этди ва сўзга чиқди.

➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube


Инсон ҳуқуқлари уйида: “Раҳбар ва ёшлар учрашуви”

20 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори академик Акмал Саидов Миллий марказнинг бир гуруҳ фаол ёшлари билан учрашди.
Инсон ҳуқуқлари уйида бўлиб ўтган ушбу учрашув мамлакатимизда 2024 йил – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” сарҳисоби ҳисобланувчи “Ёшлар форуми – 2024” доирасида ташкил этилаётган “Раҳбар ва ёшлар” туркумидаги очиқ мулоқотлардан бири бўлди. Ўзбекистон том маънода ёшлар мамлакатидир. Чунки юртимиз аҳолисининг асосий қисмини ёшлар ташкил этади ва бу – жуда катта имконият ҳамда салоҳиятдир. Шунинг учун кейинги йилларда Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсатига устувор йўналиш деб қаралмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Ёшлар – юртимиз истиқболи, ёруғ келажагимиз бунёдкори”.


➡️ Батафсил | Batafsil

📱www.nhrc.uz 📱Telegram 📱Facebook 📱Twitter 📱YouTube



Показано 7 последних публикаций.