🇺🇿 Наманган Ҳақиқати


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


https://telegram.me/+Tgxzcn2lWjhX8Gst

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Olimjon Haydarov
Namanganda tadbirkorlar Jizzaxda ishlab chiqarilgan uskunani olishga majburlanmoqda(mi?).

Namanganda anonim xolda murojaat qilgan tadbirkorlarga koʻra, mahalliy hokimliklar(xususan Namangan shahrida) tomonidan tadbirkorlarga Jizzaxda ishlab chiqarilgan, Xitoy bilan qoʻshma korxona shaklida faoliyat olib borayotgan "QUYOSH ISSIQLIK ENERGIYASI" mchjga tegishli bosimsiz quyosh suv isitgichi(quyosh energiyasida ishlovchi vodonagrevatel) olishga majburlanmoqda.
Mahalliy hokimlik agar tadbirkorlar mana shu mahsulotdan olishmasa, elektr energiyasi yetkazib berish boʻyicha shartnoma imzolanmasligi bilan tahdid qilmoqda. Tadbirkorlar majbur olishmoqda.

Maqsad nima?
2 chaqaga gazni sotib yuborib, elektr yetkazib berolmay, odamlar norozi boʻlmasin deb hammani quyosh energiyasiga majburlab oʻtkazishmi?
Yo bu Jizzaxdagi Xitoy(85.9%) - Oʻzbek(14.1%) qoʻshma korxonasi ham oʻzimizni "qorakoʻzlar"ga tegishlimi?

Har ikki holatda ham, nega tadbirkorni majburlaysizlar?
Qoʻyinglar oʻziga ixtiyorni. Tanlov qilsin. Qachongacha tadbirkorlarni boshida tegirmon toshi yurgazasizlar a?

👉 @OlimjonHaydarov 👈


Репост из: Zafarbek Solijonov
Янги Наманган шаҳарчаси концепцияси учун "Studio Vertebra" (Туркия) компаниясига 100 минг АҚШ доллари ўтказиб берилиши ҳақида Наманган вилоят ҳокими фармойиши қабул қилинди.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Zafarbek Solijonov
Наманган вилоят ҳокими Абдураззоқов фармойиши билан созанда ва санъаткор Абдулҳошим Исмоиловнинг 70 йиллигига бағишланган концерт дастури учун халқнинг чўнтагидан 150 миллион сўм  маблағ ажратилган.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Репост из: Mufasa
Наманган вилояти ҳокимлиги ўтган йилнинг октябрь ойида «PHAROS AMBITION» МЧЖдан 210 млн сўмга «Усмоннома» китобининг икки қисмини харид қилган. Вилоят ҳокимлиги китобларни нима учун сотиб олгани ва ушбу китобларни кейинги тақдири номаълум.

Ўзбекистондаги жуда босма нашрлар давлатга боғланиб қолган, ажралиб чиқиб кета олмаяпти. Ижодини солиқ тўловчиларни бўйнига юклаяпти. Бозор иқтисодиёти деган тушунчалар бегона. Газеталарни обуначилари йўқ, аксарияти бюджет ташкилотларини пулига кўз тикиб, ихтиёрий-мажбурий обуна билан банд. Савол: «ижодор»лар қачонгача боқиманда бўлади? Ëки шундай бўлиши керак, фақат мен молиячи бўлганим учун миям буни қабул қилмаяптими?

@mufasa_mh


Репост из: Olimjon Haydarov
Наманганлик депутат ижтимоий тармоқда газ, свет(электр) билан боғлиқ муаммоларни олиб чиқаётганларни қамоқ билан "огоҳлантирди".

Наманган вилояти, Янги Наманган тумани(аввалроқ шу туман ҳокими тадбиркорни ҳақорат қилгани аудиоси тарқалганди)дан бўлган депутат, туман кенгаши котибият мудири Muzaffar Jamolitdinov ижтимоий тармоқда газ, свет (электр)билан боғлиқ муаммоларни ёзаётганларга қамоқ билан "таҳдид" қилди. Албатта у тўғридан тўғри таҳдид қилмади, лекин унинг ёзган постини ўқиган ҳар қандай ақли расо инсон постдан мақсадни тушунади.

Наманганда муаммолар билан мана шундай шуғулланиладими?

Шу депутатни ҳам халқ сайлаганда а, муаммойимизни олиб чиқиб, ҳал қилишга ёрдам беради деб.

Ҳолатни қаранг. Халқ муаммоларимизга ечиб берар, ёрдам берар деб биттасини депутат қилиб танлаяпти, кейин у депутат чиқиб, муаммони айтмаларинг, оғзингни очганни қаматаман деб дағдаға қиляпти.
Оббо шоввоз э.

👉 @OlimjonHaydarov 👈


Репост из: Olimjon Haydarov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Наманганда ҳоким тадбиркорни ҳақорат қилди.

Наманган вилояти Наманган шаҳри Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаев Президентга берган ваъдаси ортидан маҳалла биноси, болалар майдончаси, спорт майдончаси, маиший хизмат кўрсатиш дўконлари қуриб беришида кўп сарсонликлар сабаб Президент Администрациясига мурожаат қилган тадбиркор Анасхон Дедабаевни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган.

Жуда кўп ҳокимларни асл юзи аслида шу. Булар садоқатли бўлса, буйруқни бажарса бўлди, ишлайверади. Буни оғзидан чиққан сўкишларга илон пўст ташлаб юборади.

Айтишларича бу ҳоким вилоят ҳокими Ш.Абдураззақовни кадри экан. Бир неча марта ҳимоя қилган экан қовун туширганида. Бу сафар ҳам ҳимояси остига олармикан?
Кўрамиз.

Аввалроқ Администрация раҳбари Сардор Умрзоқов айнан мана шундай ҳокимларни бир нечтасини Президент қарорига асосан ишдан олганди.
Умид қиламиз, бу вазиятга ҳам эътибор қаратилади.

ака, мана шу тадбиркорни вазиятини назоратга олинса, яхши бўларди. Президентга берган ваъдасини бажараман деб қанча уринмасин, мана шу маҳаллий раҳбарлар томонидан доим қаршиликка учрамоқда.

Бу ёзув ҳозирча фақат ҳокимники(яна бор ҳокимники), шунингдек бошқа раҳбарларни ҳақоратлари ҳам бор.

👉 @OlimjonHaydarov 👈


Репост из: Olimjon Haydarov
Наманган вилояти Мингбулоқ туманидан бўлган фермер йигит Усмонов Сардорбекни Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг адолатли судьяси Э.Шамсутдинова суд қилиб, "жамоат жойида жинсий аъзосини намойишкорона кўрсатиб, кичик ҳожат қилгани"учун далилларни кўриб чиқиб, иқрорлик ҳолатини инобатга олиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси бўйича (ИИБ тайёрлаб берган тайёр айблов ўқиб берилган, катта эҳтимол билан) айбдор деб топиб, 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилган.

Бугун соат 17-октябрь, 18³⁰да суд ҳукми бўйича жазо муддати тугаши керак эди, лекин суд қарорида Сардорбек Усмонов жазо муддатини ўташи керак бўлган муассаса - Панелнида у ҳозир йўқ, қаерда эканини ҳеч ким билмайди.

Бу суд ҳукми ҳам тўғрилик билан олинмади, на адвокатига беришган, на яқинларига. Ҳозир бир виждонли киши ёрдамида олдик, яқинлари ва адвокатига ташлаб бердим.

Инсон ҳуқуқлари ҳақида 3 4 кун гапирмай туринглар, илтимос....

👉 @OlimjonHaydarov 👈


Репост из: Olimjon Haydarov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Илтимос мана шу видеони кўпроқ улашинглар.

Соқоли сабаб ИИБга чақириб соқоли олинган, кейинчалик Тошкентга олиб кетилган, 5 кундан буён қаерда экани номаълум, Наманганни Мингбулоғидан бўлган фермер, тадбиркор Усмонов Сардорбек Одилжонович қаерда?
Ўликми ё тирикми?
Нега яқинлари ва адвокатига у ҳақда маълумот берилмаяпти?

👉 @OlimjonHaydarov 👈


Репост из: Olimjon Haydarov
Наманганлик фермер Усмонов Сардорбекка 14-октябрь куни(12-октябрда ушланиб, Тошкентга олиб кетилган) Бектемир тумани адолатли судининг чиқарган ҳукми.

Ўқишдан аввал бирор нима ушлаб олишни маслаҳат бераман. Сабаби бундай баҳонага 3 ёшли бола ҳам ишонмаслиги аниқ.

Нимамиш "С.Усмонов Бектемир туманида жамоат жойида жинсий аъзосини намойишкорона кўрсатиб, енгил ҳожат чиқараётган"и учун маъмурий қамоқ чораси қўлланган.

Тасаввур қилинг Наманганлик фермер йигит, тақводор, намозхон, Қўйлиқ мостидан енгил ҳожат чиқаряпти.

Ҳа ақлсиз, мунофиқлар, уюштириб олиб келибсан, ҳеч бўлмаса "ИИБ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмади" деган айб қўймайсанми, бироз ишонарли чиқмайдими.

Шарафсизлар.

👉 @OlimjonHaydarov 👈


Репост из: Olimjon Haydarov
Жуда ёмон сигнал.

Наманганлик фермер Сардорбек масаласида 2-3 кундан бери ёзяпмиз( 1 - мақола,
2- мақола ).

Кўпчилик ўқигандир.

Сардорбекка қандайдир модда билан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилганди. Бугун соат 18⁰⁰да тугаши керак эди.
Панелнида.
Бугун яқинлари борса, "бу ерда йўқ, Сурхондарёга олиб кетишган, ўша ёққа боринглар" дейишибди.

Бутун бошли одам, паспортининг ортки қисмига "бу паспорт эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир" деб ёзиб қўйилган фуқаро 5 суткадан бери дом дараксиз йўқ. Бу билан на прокуратуранинг, на иибнинг на бошқасининг иши йўқ.

Куппа-кундуз куни номери аниқ, русуми аниқ машинада олиб кетишган, лекин ҳеч ким билмайди.
Бу жудаям, жудаям ёмон сигнал.

Бу масалага етакчи нашрлар, фаоллар(ўзларини энг фаол деб биладиган блогерлар, ҳуқуқшунослар, сиёсатчилар - умуман жамиятни барча фаол қатлами) тўхталмаётганидан шу нарса аниқки масала ДХХни қўлида, одатда DXX назоратидаги ишларга кўпчилик муносабат билдиришда эҳтиёткор бўлади. Буни тушунаман, ҳамма ўз тоқатидан келиб чиқиб ҳаракат қилади, бу мутлақ нормаль ҳолат.

Лекин бу вазиятда - эркин фикри ёки эътиқодий қараши(соқоли) учун 5 кундан бери бир инсонни на ўлиги на тириги ҳақида маълумот берилмаслиги бу жуда ёмон сигнал. Кимни тоқати етса, шу масалада жим турмайлик. Сардорбекни, оиласини умуман у яшайдиган қишлоқни ҳам билмайман, танимайман. Мингбулоқ туманига бормаганман ҳатто. Яъни масала шахсият эмас, вазият.
Эртага бу вазият сиз ва мени бошимдан ҳам ўтиши мумкин. Ҳозирдан ҳаракат қилиб, бу тизимга одамларни хоҳлаган вақтида ўғирлаб кетиб, хоҳлаган тажрибаларини ўтказишга йўл қўймаслик керак. У инсон ҳатто ватан хоини, давлат тўнтарувчиси бўлса ҳам унга қонунлар доирасида муносабатда бўлишлари шарт. Шу сабаб айни вазиятга эътиборсиз бўлмасликка чақираман.
Ҳеч кимни тег қилмадим, ҳаммани тоқати хар хил.
Ким-кимни маъқул кўрса тег қилсин, тоқати кўтарган ёзсин, тоқати етмаганлар дуо қилинглар.

Сардорбекка Аллоҳ нажот берсин. Бемор(инсульт) отасини бағрига тезроқ қайтсин. Уни шу куйга солаётганларни ҳам отаси бордир ахир...

Кузатувчиларим орасида DXX ходимлари ҳам борлигига шубҳам йўқ. Сардорбек қаерда, қай ҳолатда, қайси қилган ўта оғир жинояти учун 5 кун ҳаммадан яширяпсизлар, ёки аллақачон у дунёга равона бўлдими?
Сардорбек қаерда?

Бош Прокуратура нега бу вазиятда ҳеч бир чора ёки ҳаракат қилмаяпти?
Нега? Нега? Нега?

Sherzod Asadov ака, шахсан мен Ўзбекистонга Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev нинг сиёсатига ишониб қайтганман, худди мендек миллионлаб ўзбеклар айни сабаб билан ватанга қайтишган.
Лекин мана бундай 5 кунлаб йўқ бўлиб қолишлар одамларда ваҳима, давлат раҳбарига ишончсизлик уйғотади.

Сардорбекни қаерда экани, қандай сабаб билан ушлаб турилганига аниқлик киритишда ёрдам беринг.

Мутасаддиларни, фаолларни тег қилинглар, бу масалага эътибор қаратинглар, бефарқ бўлманглар.


Репост из: Olimjon Haydarov
Наманганлик фермер йигит Сардорбек қаерда эканлигини 4 кундан буён яқинлари аниқлай олишмаяпти. Сардорбек қаерда?

2 кун аввал Наманган вилояти Мингбулоқ туманида аввалига соқоли учун ИИБга чақирилиб, соқоли олдирилган, маълум вақтдан кейин эса номаълум шахслар томонидан номаълум томонга номаълум муддатга олиб кетилган фермер Сардорбек ҳақида ёзгандим.

Кеча уни қидириб оиласи ва адвокати Тошкентга боришибди.

Уларга Тошкент шаҳар ИИББ дан қуйидаги жавоб берилибди.

Хуллас Сардорбек вазирлик(ИИВ)дан келган топшириқ асосида 12-октябрь куни "суҳбатга жалб" қилинган. Шу куни Тошкентдан келган ходим у билан Мингбулоқ тумани ИИБ биносида "суҳбат қилган". 13-октябрь куни улар Тошкент шаҳри Бектемир тумани ИИБга келишган. Бу ерда Сардорбекка маъмурий иш материаллари тайёрланган.
14-октябрь куни, соат 18⁰⁰ да Сардорбек суд қилинган, 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилган.

Халқ тилида "панелни" дейиладиган вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жўнатилган.

Лекин Адвокатига на иш материаллари билан танишишга, на мижози билан кўришишга рухсат берилган. Хуллас Сардорбек билан кўриша олмайсанлар, сур Наманганга дейишган.
Унда қайси модда билан айбдор қилдинг, бер иш материалларини, суд баёни ёки қарорини деган сўровга ҳам рад жавобини олишган.

Бугун, 17-октябрь куни, кеч соат 18⁰⁰ да суд( ҳа, адолатли суд)ҳукми бўйича жазо муддати тугайди. Кеча ҳафсалалари пир бўлиб Тошкентдан Наманганга қайтган Сардорбекни яқинлари бугун эрталабдан яна "Панелни"га кетишган.

Ҳалигача Сардорбекни на тирик, на ўлик экани, қаерда ва қай ҳолда эканини ҳеч ким билмайди.

Битта ўқитувчи 500 000 сўм пул олса 20 та камера билан ваҳима қиладиган ИИВ, буни оламшумул жиноят деб ваҳимали мусиқалар билан эълон қиладиган Прокуратура негадир "мум" тишлаган.

Мана шундай воқеаларни кўриб "инсон қадри", "инсон азиз" деган лозунгларни кўрсам кулгим келади, йўқ кулги эмас, аламдан йиғлагим келади.

Наҳотки мустақилмиз деб кўкрагимизга муштлаймиз, 30 йилда инсонларни фундаментал эркин яшаш ҳуқуқларини таъминлайдиган жамият қура олмасак.

Кўп эмас, ўртамиёна қонунлар амал қиладиган давлатларда ҳам ҳуқуқ-тартибот органлари бундай ишларни қилмайди.
20 та одамни намойишкорона отиб ташлаганни ҳам бундай қилишмайди.

Мана шундай ишларни қиладиганларни оиласи, ака укаси, ота онаси, фарзандлари йўқми?
Агар Сардорбек айбсиз бўлса, унга шу зулмларни қилганларни, шу ишларга бош қўшга. барчани - хабар берган, буйруқ берган, бажарган, ҳукм қилганларни -Аллоҳ икки дунёсини хор қилсин, хор қилсин, хор қилсин. Аллоҳ бизга шу малъунларни хор бўлгани кўришлик насиб қилсин.

Суришга шароити борлар, сураверинглар, бундай тизим бизни ҳимоя қилмайди барибир. Эҳҳҳ..

👉 @OlimjonHaydarov 👈


Репост из: Olimjon Haydarov
Фермерлари хўрланаётган юрт.
Наманганда селекторга соқолини олмай келган 33 ёшли фермер дом дараксиз йўқолиб қолган.

Наманган вилояти Мингбулоқ туманидан мурожаат келди.

Унда айтилишича ҳокимга соқолини олмаслигини айтиб гап қайтарган фермер йигитни машинага солиб, олиб кетишган, 3 кундан буён хабар йўқ.

Воқеа қуйидагича бўлган.
Тахминан 40 кунча аввал Mingbuloq tumani hokimligi да қандайдир масалада, фермерлар иштирокида видеоселектор бўлган. Селекторда туман ҳокими Худойбердиев Нуршод Нурмаматович қатнашаётганлардан 2 фермерга, хусусан "Сидиқали ота" фермер хўжалиги номидан селекторда қатнашган 33 ёшли Усмонов Сардорбек Одилжоновичга "соқолинг фонни бузяпти, бориб олиб кел" деган. Сардорбек "соқол олинмайди" деб жавоб қайтарган.

2-3 кундан кейин Сардорбекни туман ИИБга чақириб, соқолни ол дейишган, у қаршилик кўрсатмай, соқолини олиб келган, расмга олиб қўйиб юборишган.

Орадан вақт ўтган.
12-октябрь, пайшанба куни давлат рақами 50 с 458 на бўлган, тўлиқ(олд ойналаригача) тонировка қилинган Каптива 3 фермерни қидириб даласига келган. Ундан ташқари яна 2 та машина ҳам бўлган.
Ўзларини ИИБ тезкор қидирув ходимлари( оперлар) деб таништирган фуқаро кийимидаги шахслар машинага солиб, номаълум томонга олиб кетишган(видеокузатув камерасидан олинган тасвирлар мавжуд).

Ҳозир Сардорбекни телефони ўчиқ. Яқинлари унинг қаерда ва қай ҳолда эканидан мутлоқ бехабар.

Мана шунақа. Инсон қадри тугул, инсон ҳуқуқи ер билан битта қилиб ташланган.

Нега бу ҳокимлар, ИИБ ходимлари фермерларни бунчалик хўрлайди?
Нега Президент фермерларни бу ричаглардан ҳимоя қилмаяпти?

Ахир ҳозир Президент номзоди кўрсатилган партия - ЎзЛиДеП - тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакатини 2003-йилда айнан Фермерлар ва тадбиркорлар томонидан ташкил этилмаганмиди?
Партиянинг асоси айнан фермерлар эмасми?
Мантиқан олиб қараганда Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev номзодини айнан фермерлар кўрсатган, шундай экан фермерларни хўрлаётган ҳокимлар, куч ишлатар тизимлар наҳот Президентни ўзига қарши ҳаракат қилаётганликларини билмасалар?

Наҳот соқоли билан мажлисга келган фермерни соқоли учун шундай азоблаш тўғри бўлса?

Агар фақат соқоли учунгина мана шу ҳолатга солинган бўлса, мана шу туман ҳокими ва ИИБ раҳбарига қатъий чоралар кўрилиши шарт. Акс холда бу Президент имижига ҳам таъсир қилади, одамларда Президентга, унинг олиб бораётган сиёсатига ишончсизлик шакллана бошлайди.

Шохрух Гиясов ака, сиз билишингиз осонроқ биздан кўра, Наманган ИИБдан сўраб кўринг-чи, Сардорбекни қайси гўрда сақлашмоқда экан?
Кейин мана шундай ҳаракатлар билан тизимни оммага ёмон кўрсатаётган ходимлардан аллақачон воз кечиш керак, айримларни ҳаракати билан тизим ва халқ ўртасида жарлик юзага кела бошлади.

Sherzod Asadov ака, бу вазиятни назоратга оласизлар, Сардорбекни ота-онаси ва фарзандлари бағрига эсон-омон( тирик бўлса) қайтишига ёрдам берасизлар деган умиддаман.

👉 @OlimjonHaydarov 👈


Репост из: Olimjon Haydarov
Андижонлик Kun.uz ни 1000 йиллик журналисти Элмурод Эрматов акага Намангандан троллар ҳужуми бўлмоқда.

Сабаби 2 кун аввал мурожаатга асосан Наманган шаҳрида аҳоли уйларига ёндош қилиб қурилаётган Метан газ қуйиш шохобчаси қурилиши юзасидан журналистик суриштируви олиб борган.

Не бахтки бу шохобча Республикада метан газлари "қироли", Алишер Усмоновнинг қариндоши, вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг қудаси, Наманган шаҳрида миллионлаб долларга баҳоланадиган ерни бепулга олиб, у ерга боғ қуриб, одамлардан шақиллатиб пулини олаётган, ҳалол тадбиркор Қудратбойга тегишли экан.

Журналистик суриштирув эълон қилинганидан кейин Намангандаги айрим ҳокимликни манфаати учун ишлайдиган журналист, блогерлар Элмурод акани енгил танқид қилишди. Кейинроқ тролл профиль очиб, очиқдан очиқ шахсиятга ҳақорат қилишга ўтишди.

Элмурод акани ҳимоя қилмоқчи эмасман, зотан на Элмурод ака, на Кун.уз ҳимояга муҳтож эмас. Элмурод акани қандайлигини шундоқ ҳам бутун водий билади.

Шунчаки қалбимни оғритгани ўзини ОАВ вакили деб билган 3 4 нафар Наманганлик акалар қандайдир манфаат эвазига бошқа бор мустақил, нисбатан холис ОАВ вакилини гўштини ейишидир. Бундай ҳаракатлар билан фақат орқага кетамиз.

Дўппини ечиб бор ўйлаб кўрайлик.
Фаразан олайлик, Қудратбой ҳалол тадбиркор, қудаси - вилоят ҳокимини ёрдамидан фойдаланмайди. Шундай деб ҳисоблаган тақдиримизда ҳам у аввало ХАЛҚни, ундан кейин қонунларни ҳурмат қилишга мажбур.
Агар зарарсиз бўлса, нега шу метан заправкани Қудратбой ўзининг Ахсикентдаги қасрнамо дачасига 5 6 метр масофага қурмади.
Ёки нега Афсоналар боғи ёнидаги дарада одамларни уйларини мажбуран кўчиртириб, ерни бепулга олиб, коттеж қуриб сотаётган ҳудудига қурмади(қуролмайдиям-да, битта коттежниям сотолмайди)?

Ёки нега Самарқанд совхозга кетиш йўлида, кўриниши қасрни эслатадиган вилоят ҳокимининг уйи яқинига, худди бошқа фуқаролар каби, 5 6 метр масофага қурмади шу метан заправкани?

Қуролмайди. Сабаби ҳокимни, бойни болалари хавфсиз яшаши керак, оддий халқники ўлиб кетавермайдими, "гитара".

Шундай экан, аввало мана шу кун.уз тайёрлаган видеони кўпроқ улашишни, ундан кейин расмий ва норасмий бўлган, "дух"и етган хар қандай матбуотга алоқадор кишиларни айни вазият юзасидан журналистик суриштирув олиб боришларини сўрайман. Ўзим ҳам 2 кун ичида иншаАллаҳ Наманганга бораман, айни масалани имконим ва Аллоҳ қодир қилганича ўрганаман.

Бу иш шахсият масаласи эмас, вазият масаласи. Бугун пули бор, қудаси амалдор бўлган қонунбузар бир ОАВни оғзини ёпмоқчи бўса, эртага бизга хам навбат келади.

Шу сабаб бундай қонунбузарларга ОАВни(пулга хоҳлаган мусиқага ўйнайдиганлар бундан мустасно) кучини кўрсатиш керак.

👉 @OlimjonHaydarov 👈


Репост из: Қўрқма✊ | ҚЎРҚМАЙМИЗ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 НАМАНГАНДА ҚУДРАТ ҚОНУНДАН КУЧЛИМИ?

Наманганлик Қудратбой вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовга қуда!

Буни ҳокимлик матбуот хизмати раҳбари тасдиқлаган.

Вилоятдаги газзаправкалари монополистига яна битта заправка камлик қилибди.

Одамларни уйига тақаб қуришга вилоятда фақат Қудратбойни духи етади. Қолганларга шолпиллаб қолади.

@Qorqmaymiz


Репост из: Olimjon Haydarov
Наманганда мактаб ўқувчиларидан светофор ўрнатиш мақсадида мажбур пул йиғилмоқда(ми?)

Наманган вилояти Норин тумани Чангитма МФЙда жойлашган 39-мактаб маъмурияти мактаб йўл бўйида бўлгани боис, йўл бўйига светофор ўрнатиш учун барча ўқувчилардан 30 000 сўмда пул йиғишмоқда экан. Жами керакли маблағ 50 млн сўм дейишибди.

Қачондан бери ҳудудий ҳокимлик, ИИБ қилиши керак бўлган ишга аҳоли, хусусан мактаб ўқувчиларидан пул йиғилмоқда?

Ҳокимлар миниши учун машина зарур бўлса, бюджетни пулидан шақиллатиб бир неча юз миллион сарфлаб юборишади, мактаб учун светофор керак бўлса ё опен бютжетга қўйилади, ёки ўқувчилардан "ихтиёрий" йиғилади, ёки маҳаллий тадбиркорлар бўйнига илинади.

Кимдир айтиши мумкин, 30 000 нима бўлибди, бир пиёла чойни пули деб. Бу фикр хато. Гап пулни миқдорида эмас, хато ишлаётган тизимда. Ҳукумат солиқларни йиғиб оляпти, ер остки ва устки бойликларимизни идора қиляпти, шунга кўра халқ учун зарурий шароитларни яратиб беришга мажбур.

Зудлик билан бу вазиятни назоратга олиш, пул йиғишни тўхтатиш, зарурий светофорни туман ҳокимлиги ёки Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳисобидан ўрнатилиши зарур.

👉 @OlimjonHaydarov 👈


Репост из: Olimjon Haydarov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Наманганда канализация аҳоли фойдаланаётган сув ҳавзасига оқиб ётибди.

Наманган вилояти Наманган тумани Қўрғонча маҳалласи(шаҳарга 4 км масофа)дан мурожаат келди.

Унда айтилишича шаҳардан келаётган оқава канализацияси носозлик сабаб яшаш ҳудудида, шундоқ 2-сонли мактаб ёнидан канализация чиқиндиси ташама сувлар йиғилиб, кейин катта сойга, у ердан Норин дарёсига қуйиладиган сув ҳавзасига оқиб ётибди.

Энди тасаввур қилаверинг, бу канализация ичида нималар бор.
Юқумли касалликлар, Спид касалликлари, бошқа юқумли касалликлар чиқиндилари, турли хил нажаслар, ахлатлар, хуллас қандай ифлос нарса бўлса, ҳаммаси бор.

Бу жойни таъмирлашга уриниш бўлган, лекин босим юқорилиги сабаб таъмирлангач, яна очилиб кетиб, оқиб ётибди.

Маҳаллий аҳоли бадбўй ҳиддан, канализация чиқиндиларидан безор бўлиб, мутасаддиларга кўп бора мурожаат қилишган, ҳозирча натижа йўқ.

Кеч тушиши билан бу ердан чиққан бадбўй ҳидга чидаб бўлмайди.

Наманган туман, вилоят ҳокимлиги вазиятга эътибор қаратиб, аҳоли муаммоси ҳал бўлишида ёрдам беришади деган умиддамиз.

👉 @OlimjonHaydarov 👈


Репост из: Muxbir Daliev
Метан нархи Наманганда нега 2800 сўм деб бонг урсак бугундан Республиканинг барча ҳудудларида метан газ 2800 сўм бўлганлигини айтишмоқда.

Бой куч экан. Сездирворди. Мана сенга деб ҳамма жойни нархини кўтариб қўйди.

Бу ҳақида мурожаатлар бўлса қабул қиламиз.

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1


Репост из: Muxbir Daliev
Наманганда қурилган ушбу ҳашаматли жоме масжиди Қудратбойники.

Буни етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган наманганликлар жуда яхши билишади.

Масжид қурса яхши. Буни қўллаб- қувватлаймиз. Бироқ масжид Қудратбойнинг отаси шарафига қурилиб унинг номига берилган.

Менимча мустақил Ўзбекистонда ўз отаси номига рухсат олиб масжид қурган крутой бой бу ягона Қудратбой бўлса керак.

Шунақа бизда рухсат берса ном бериш бўйича ҳам пойга ўйнаб қўядиган бойлар чиқади.

Бойларни кўпайгани яхши аммо алоҳида имтиёз олиши яхши эмас.

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1


Репост из: Kompromatuzb
Ҳокимнинг ўғли Муҳаммадаминга қизингни берсанг, тамом - метанни нархини оширасан деганими?

Наманганда бир ажойиб ишлар бошланган, метанни нархини танқид қилишса ҳам на ҳокимлик ва на "заправкалар қироли" пинагини ҳам бузмади. Демак, биз уларни сал уйғотадиган компроматлардан улашашимиз керак-га ўхшайди. Шундай қиламиз ҳам. Тўйларни видеосини ҳам улашамиз керак бўлса, халқ бир томоша қилсин қаҳрамонларни.

@kompromatuzb

Показано 19 последних публикаций.

8

подписчиков
Статистика канала