"Наманган ҳақиқати" | РАСМИЙ

@NamanganHaqiqati خوش می آید 0

Наманган вилоят ҳокимлигининг "Наманган ҳақиқати" газетаси расмий канали
Администратор: Алоқа, ахборотлаштириш ва дизайн бўлими раҳбари Абдуқаҳҳор ЮЛИБОЕВ
Мурожаатлар @Abduqahhor8180 да қабул қилинади.
Веб-сайт: namhaqiqat.uz
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی
رسته
مشخص نشده است


با ایجاد کننده تماس گیرفتن
ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
مشخص نشده است
اضافه شده به شاخص
25.10.2019 13:07
29 May, 15:09 (37 روز پیش)
#ЭСЛАТМА

30 май куни Учқўрғон ва Норин туманларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади

Жорий йилнинг 30 май куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Наманган вилояти ҳудудида Темир йўлларни электрлаштириш бўйича линия қурилиши муносабати билан “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ тасарруфидаги 110 кВли “Ҳаққулобод 1-2” ҳаво электр узатиш тармоқлари ишни хавфсиз бажариш учун ўчирилади. Шу муносабат билан Норин ва Учқўрғон туманларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлади.

- Норин туманидаги 35/10 кВли “Амир Темур”, 35/10 кВли “Норин”, 110/35/10 кВли “Ҳаққулобод” хамда 110/35/10 кВли “Камолот” нимстанцияларидан электр энергияси билан таъминланувчи “Қуйитепа”, “Зарбдор”, “Мустақиллик 20 йиллиги”, “Яйдоқ”, “Катта яйдоқ”, “Дўстлик”, “Ўзбекистон”, “Навоий”, “Янги тонг”, “Бобур”, “Бўстон”, “Шўро”, “Қозоқовул”, “Дўмар”, “Толқин”, “Бўритепа”, “Тошлоқ”, “Қизилтов”, “Катта ўлмас”, “Етти қашқа”, “Яшик”, “Тегирмонбоши”, “Мирсултончек”, “Қурама”, “Катта Оқтовлик” МФЙ лар ҳудудларидаги истеъмолчилар хамда “Норин Ботлерс”, “Механикал Плант” корхоналари, автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари, Солиқ ва давлат идораларида электр энергиясини етказиб берилишида 08:00 дан кеч соат 18:00 га қадар вақтинчалик узилишлар бўлади;

- Учқўрғон туманидаги 110/35/10 “Учқўрғон”, 110/10 кВ “Тўқимачи”, 110/35/10 кВли “Қўғай”, 35/10 кВли “Ниҳол”, 35/10 кВли “Бирлик” нимстанцияларидан электр энергияси билан таъминланувчи “Ёрқин ҳаёт”, “Меҳнатобод”, “Туркистон“, “Янгиер”, “Бўстон”, “Деҳқонобод”, “Гулистон”, “Ўрдабоғ”, “Дўстлик”, “Чек”, “Ёшлик”, “Мустақиллик “Фаровон”, “Каттамағол”, “Тинчлик”, “Тегирмон”, “Нуробод”, “Наврўз”, “Учкўприк”, “Исломобод”, “Қўғай”, “Намуна”, “Учёғоч”, “Шарҳончек”, “Истиқбол”, “Қўғай-Ўлмас”, “Баҳриобод”, “Ёрқинбойчек”, “Янгиобод”, “Озод”, “Обод”, “Бирлик”, “Пахтачи”, “Қўрғонча”, “Ёғду”, “Соҳил”, “Қумтўғон”, “Кўприкбоши” МФЙлар ҳудудларидаги истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб берилишида 08:00 дан кеч соат 18:00 га қадар вақтинчалик узилишлар бўлади;

Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!


📞 Call-center: 1154

"Наманган ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати

_______________
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида

🌐 www.namhaqiqat.uz