Namangan viloyati Raqobatni rivojlantirish va iste’molchilar huquqlarini himoya qilish hududiy boshqarmasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг расмий канали

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Vaqt_informatsion_dasturi

🏬 Рақобат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ташқи реклама ва ташқи тарғибот воситаларининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.

✈️ Натижада Термиз шаҳридаги 300дан ортиқ ноқонуний ўрнатилган ташқи реклама банерлари демонтаж қилинди.

🔝 Батафсил "SURXONDARYO MTRK" телеканалида.

Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
ИСТЕЪМОЛЧИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Нархи сифатига номуносиб бўлган товар пули қайтарилди
Рақобат қўмитаси томонидан Тошкент шаҳридаги Самарқанд дарвоза савдо комплексидан сотиб олинган устки кийим сифатсиз чиққанлиги юзасидан фуқародан тушган мурожаат ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар давомида фуқаро 3 млн 500 минг сўмга харид қилган қишки кийими ёмғирли ҳавода сувни ва совуқни ўтказиб юборгани, савдо шохобчасидан сотилган сифатсиз товарга тўлаган пулини қайтариб берилмаётганлиги маълум бўлди.
Қўмитанинг тегишли сўров хатига жавобан савдо комплекси томонидан нархи сифатига номуносиб бўлган куртка учун тўланган 3 500 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари қайтарилиши таъминланди.

Йўқолган багаж учун фуқарога компенсация тўланди
Рақобат қўмитаси Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро К.Ғ.нинг “Qanot Sharq” МЧЖ авиакомпанияси хизматидан норозилиги билдирилган мурожаатни кўриб чиқди.

Ўрганишлар давомида учишга тегишли ҳужжатлар, ариза, чипта ва талонлар фуқаронинг “Пукет-Тошкент” йўналишида учиб келганини тасдиқлади. Аммо орадан 4 ойдан ортиқ вақт ўтишига қарамай, багажи етказиб берилмаган. Хизмат кўрсатувчи иккита авиакомпания хулосалари багажни йўқолганини тасдиқлади ва “Qanot Sharq” МЧЖ 15 кг багаж учун компенсация тариқасида 4 300 000 сўмдан ортиқ маблағни тўлаб берилиши таъминланди.

Нуқсонли телевизор сифатлисига алмаштирилди
Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи фуқаро Н.О. “IDEA” савдо дўконидан 4 500 000 сўмга телевизор сотиб олган, уйга келтирилганда нуқсони борлиги учун умуман кўрсатмаган. Истеъмолчи мазкур масала бўйича дўкон ходимларига бир неча бор мурожаат йўллашига қарамасдан муаммо ижобий ҳал қилиб берилмаган.

Рақобат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига фуқаро қолдирган мурожаат ўрганиб чиқилганида савдо шохобчаси фуқарога сотиш жараёнида мазкур телевизорни олдиндан ишлатиб, текшириб бермаганлиги маълум бўлди. Натижада савдо дўконидан олинган нуқсонли телевизор маҳсулоти худди шу нархдаги ва русумдаги янги телевизорга алмаштириб берилиши таъминланди.

“Uzum market” фуқарога товар пулини қайтариши таъминланди
Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро К.Д. “Uzum market” савдо платформаси орқали 860 минг сўмга пайвандлаш ускунасига буюртма қилиб, тўловни олдиндан амалга оширади. Маҳсулот рекламасида ўзгарувчан ва ўзгармас токда ишлаши кўрсатилган бўлса-да, амалда эса ўзгармас токда пайвандлаш имкони йўқлиги маълум бўлган.

Маҳсулотни қайтариш ва тўланган маблағларни олиш юзасидан қолдирилган мурожаатни Рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди ва натижада пайвандлаш ускунаси учун тўланган маблағ тўлиқлигича “Uzum market” МЧЖ ХК томонидан қайтарилиши таъминланди.


Telegram
| Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X


Репост из: Xusanboy
#Наманган_вилояти
#Учрашув

✍️🔰 Наманган вилояти Рақобат бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-февралдаги “Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-18-сонли Фармонининг 17-банди ижроси бўйича Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси, “Электрон онлайн аукционларини ташкил этиш” АЖ Наманган филиали, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти “Намвилерлойиҳа” Наманган вилоят бўлинмаси ҳамда вилоятдаги бахоловчи ташкилотлар билан ҳамкорликда учрашув ўтказилди.

⚡️ Мазкур учрашувда ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали сотишда нархларнинг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик чоралари, бўлиб-бўлиб тўлаш механизмларининг амалда самарадорлик ҳолати, бошланғич нархни шакллантириш ва тушган тўловларни тақсимлаш бўйича таклиф ва муаммолар кўриб чиқилди.

Каналга уланиш 👉 https://t.me/NamRaqobat


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Toshkent_telekanali

👥 Рақобат қўмитаси ходимлари И.Хабибуллаев ва Н.Жуманиёзовлар озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норма ва қоидалар, мажбурий рақамли маркировкалаш тизими, уларга қўйиладиган талаблар ҳамда ички истеъмол бозорида инсон ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирувчи озиқ-овқат маҳсулотлари сотилишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган назорат харидлари ҳақида маълумот бериб ўтишди.

✈️ Батафсил “Yangi taraqqiyot davri” кўрсатувида

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
ЖИЗЗАХДА 350 млн СЎМДАН ОРТИҚ ТАНЛОВ САВДОЛАРИДА “РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ БУЗИЛИШИ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

⚡️ Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан давлат харидлари соҳасида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан ўрганишлари олиб борилди.

Жумладан,
Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси 50 млн сўмлик;
Ғаллаорол туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими 295 млн сўмга яқин;
Жиззах вилояти Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмаси 53 млн сўмдан ортиқ


🌫бўлган танлов савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилиш аломатлари билан Буюртмачи ташкилотларга нисбатан белгиланган тартибда ишлар қўзғатилиб, қонун бузиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
БУХОРО ВИЛОЯТИДАГИ 47 та АВТОМОБИЛГА ГАЗ ТЎЛДИРИШ ШОХОБЧАЛАРИГА НИСБАТАН РАҚОБАТГА ҚАРШИ ТИЛ БИРИКТИРИШЛАР ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ

🌫 Рақобат қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинглар давомида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида 2024 йилнинг 6 декабрига қадар 1 м³ сиқилган газ учун чакана нарх 3 850 сўмдан 3 950 сўмгачани ташкил этган бўлса-да, 2024 йилнинг 7-9 декабрь кунлари 1 м³ газ учун чакана нарх 4 150 сўмгача яъни 8 фоизгача ошгани қайд этилди.

Ҳудудий бошқарма томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 256-сон қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида рақобатлашаётган хўжалик юритувчи субъектлар билан бир вақтда ёки кетма-кетликда сиқилган газ нархини чакана савдода сунъий тарзда ошириш орқали рақобатга қарши келишувлар ёки мувофиқлаштирилган ҳаракатларга иштирок этганлик аломатлари бўйича 85 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида тегишли тартибда ўрганиш ишлари ўтказилди.


🔎 Олиб борилган ўрганишлар давомида Бухоро вилоятидаги 47 та автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида фаолият юритаётган 44 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархни сунъий тарзда ошириш учун индивидуал иқтисодий сабаблар, умумий ташқи омиллар мавжуд бўлмаган ҳолатда, харажатларга зарурат бўлмаса-да, нархларни бир вақтда ёки кетма-кетликда ошириб (нархларни ошириш даври: 2024 йил 5 декабрдан - 13 декабрга қадар) истеъмолчиларга сотиш орқасидан асоссиз даромад олиш ҳолатлари аниқланди.

✈️ Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан 44 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларининг талаблари бузилиш аломатлари билан ишлар қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарималар қўллаш ҳақида қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

___________

ПРИНЯТЫ СООТВЕТСТВУЮЩИЕ МЕРЫ В ОТНОШЕНИИ 47 АВТОЗАПРАВОЧНЫХ СТАНЦИЙ, ОСУЩЕСТВЛЯЮЩИХ ЗАПРАВКУ АВТОМОБИЛЕЙ ГАЗОМ В БУХАРСКОЙ ОБЛАСТИ, В СВЯЗИ С АНТИКОНКУРЕНТНЫМ СГОВОРОМ

🌫 В ходе мониторинга, проведенного территориальным управлением Комитета по конкуренции по Бухарской области, было установлено, что розничная цена на 1 м³ сжатого газа на автозаправочных компрессорных станциях до 6 декабря 2024 года составляла от 3 850 до 3 950 сумов. Однако в период с 7 по 9 декабря 2024 года цена на 1 м³ газа выросла до 4 150 сумов, что соответствует увеличению на 8%.

В соответствии с требованиями Закона «О конкуренции» и Положения, утвержденного Постановлением Кабинета Министров №256, территориальное управление провело изучение деятельности 85 автозаправочных компрессорных станций с целью выявления признаков антиконкурентных соглашений или согласованных действий среди хозяйствующих субъектов, которые одновременно или последовательно искусственно повышали розничные цены на сжатый газ.


🔎 В результате проведенного анализа установлено, что 44 хозяйствующих субъекта, работающих на 47 автозаправочных станциях в Бухарской области, искусственно завысили цены без наличия индивидуальных экономических причин, внешних факторов или необходимости в увеличении затрат. Повышение цен происходило одновременно или последовательно в период с 5 по 13 декабря 2024 года, что привело к получению необоснованной прибыли за счет потребителей.

✈️ В связи с выявленными нарушениями Специальная комиссия территориального управления возбудила дела в отношении 44 хозяйствующих субъектов по признакам нарушения требований статьи 19 Закона «О конкуренции» и соответствующих постановлений Кабинета Министров. По итогам рассмотрения были приняты решения о применении финансовых штрафов в установленном порядке.

Кроме того, были выданы обязательные для исполнения предписания по устранению выявленных нарушений и предотвращению подобных случаев в будущем.


Подписаться на канал 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
😀😁🥱🤨🤔😌

🌐 Ижтимоий тармоқлар орқали Рақамли таълимни ривожлантириш маркази томонидан бошланғич нархи 1,2 млрд сўмга яқин бўлган “IТ таълим марказларига субсидия бериш (IТ talents) ахборот тизимини такомиллаштириш орқали “IТ-Istedod”, “Uzbekcoders” ва “IТ-shaharcha” модулларини яратиш бўйича” ўтказилган танлов юзасидан танқидий мурожаат қолдирилган.

📝 Ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунига асосан дастлабки таҳлилий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

🌀 Иш белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🏬 Специалисты Комитета по вопросам конкуренции Сайдамин Садиков и Махлиё Махмудова приняли участие в передаче "На прямой связи", где рассказали о содержании и сути закона о защите прав потребителей. В ходе программы были предоставлены сведения о поступающих обращениях в сферах торговли, рекламы, а также социальных и финансовых услуг. Кроме того, были даны разъяснения по реализуемым мерам в данной области.

✈️ Подробнее — на телеканале "Dunyo bo'ylab"

Подписаться на канал 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН “РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА”ги ҚОНУНГА ЗИД ҲОЛАТЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА

Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, рекламанинг айланиши соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ҳисобланди. Қўмита томонидан ўтган 2024 йилда бу борада тизимли ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.

Қорақалпоғистон Республикаси мисолида
Рақобат қўмитаси томонидан жами 1 464 та турли ўлчам ва кўринишдаги реклама воситалари “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.

Ўтказилган ўрганишлар давомида 6 та корхона – “ISKANDER TOURS”, “DIYOR MARKET KUNGRAD”, “OKS TOURS”, «AMUDARYO TELEVIDENIYESI» МЧЖлар ва АТ “XALQ BANKI”, АТБ “TURON BANK” томонидан реклама қонунчилиги талабларини бузганлиги маълум бўлди.

Бошқарма махсус комиссияси томонидан уларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Бухоро вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганишларда жами 2 998 та турли ўлчам ва кўринишдаги реклама воситалари 11 та корхонага тегишли яъни “UMNAYA MALISHKA” ХТМ, “AZIMED HOSPITAL” ОК, «SAНOAT GILAM» МЧЖ ҚК, ЯТТ “TAIROVA MEXRIНISO KAXRAMOНOVNA” ҳамда “MUHAMMADSODIQ HAKBERDIYEV”, “MEGA HOUSE STROY LYUKS”, “OSIYO XALQARO UNIVERSITETI”, “TURON CONSALT”, “DERA BUKHARA”, «BUXORO INNOVATSION TIBBIYOT INSTITUTI» ва “BUXORO KITOB OLAMI” МЧЖларда реклама қонунчилиги талабларига риоя қилинмаган.

Бошқарма махсус комиссияси томонидан ушбу реклама берувчи субъектларга иш қўзғатилди ва бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Жиззах вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 3042 та турли ўлчам ва кўринишдаги реклама воситаларини ўрганиш жараёнида 1218 та нотўғри жойлаштирилган ёки давлат тилида ёзилмаган ҳамда имловий хатолари бўлган рекламалардаги камчиликлар жойида бартараф этилди.

Хусусан, 6 та ташкилот яъни “Ipoteka-bank” АТИБ Жиззах филиали, “AT Aloqa bank” Жиззах филиали ҳамда “ASIA SCHOOL”, “KARINA KAYU”, “MEXR ISHONCH UMID” ва “RENDOOR” МЧЖларга реклама қонунчилиги талабларини бузгани учун тегишли огоҳлантириш хатлари берилган. Аммо камчиликлар белгиланган муддатда бартараф қилинмагани боис бошқарма махсус комиссияси томонидан уларга нисбатан иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Наманган вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 2 274 та турли ўлчам ва кўринишдаги реклама воситаларини “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.

Ўрганишларда 30 та жисмоний ва юридик шахслар томонидан яъни “Imkon ta’lim”, “MURODlNl YEDU”, “NAMANGAN FLAMINGO RESTORAN”, “KOKOBANGO”, «CHUST TANHO MMM», “MARMARA TREVAL”МЧЖлар ҳамда “NAMANGAN YANGILIKLARI”, “SHOPIRLAR” ва “AL BUXORIY TRAVEL” телеграм каналлари, шунингдек, 20 дан ортиқ жисмоний шахслар томонидан реклама қонунчилиги талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди ва ушбу субъектларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
🏬 Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига жисмоний ва юридик шахслардан суғурта ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган хизматлардан норозилик билдирилган мурожаатлар ўз ечимини топмоқда.

Жумладан,
Бухоро вилояти мисолида
Фуқаро А.Ҳамроев “КАПИТАЛ СУҒУРТА” АЖ суғурта компанияси томонидан суғурта товони тўланмаганлиги юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат йўллаган. Ҳудудий бошқарма саъй-ҳаракатлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан жабрланувчига 14 млн сўм миқдордаги суғурта товони тўлаб берилиши таъминланди.

Наманган вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма кўрсатмаси билан “INFINITY INSURACE” АЖ суғурта ташкилоти кредит маблағларини муддатидан олдин қайтарган “INDUSTRIYА QURILISH MEXANIZATSIYАLARI” МЧЖга суғурта шартномасига асосан тўланган суғурта мукофотини фойдаланилмаган муддат учун ҳисобланган 5 млн сўмдан ортиқ суғурта мукофоти маблағлари ҳисоб-китоб қилиниб, қайтариб берилиши таъминланди.


✈️ Юқоридагиларга кўра, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари томонидан хизмат кўрсатувчи суғурта ташкилотлари “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги талабларига зид равишда иш тутган деб топилиб, уларга мавжуд тартиб-қоидалар ва унинг натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Каналга уланиш
🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Муносабат_кўрсатуви

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ СИФАТСИЗ МАҲСУЛОТЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ


🏬 Рақобат қўмитаси ўтган 2024 йилда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 71 турдаги 560 номдаги маҳсулотларнинг назорат хариди тадбирларини амалга оширган.

👥 Қўмита ходимларидан Б.Шарипов ҳамда А.Рауповлар экспертиза натижалари, норматив-техник ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотлар ва бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтишди.

✈️ Батафсил "O‘ZBEKISTON" телеканалида

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
“АЛОҚАБАНК” АТнинг АНГОР ТУМАН ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МАРКАЗИГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

⭐️ Рақобат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганиш давомида “Алоқабанк” АТнинг Ангор туман хизмат кўрсатиш маркази томонидан ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузганлик ҳолатлари аниқланган.

💳 Юқоридаги ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан “Алоқабанк” АТнинг Ангор туман хизмат кўрсатиш марказига нисбатан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

🗃 Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПМОҚДА

Рақобат қўмитаси томонидан савдо, коммунал, банк ва тиббий хизматлар бўйича фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, таҳлил қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро М.М.нинг келиб тушган мурожаатида газ таьминотидан асоссиз равишда 11 млн 200 минг сўмдан ортиқ миқдордаги қарздорлик ҳисобланганлиги маълум қилинган.

Мурожаат юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасида “Гулистоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими томонидан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-21-моддалари талабларига зид равишда далолатнома расмийлаштирилганлиги ва истеъмолчининг ҳақиқатда мавжуд қарздорлиги эса 2 млн 700 сўмга яқин эканлиги аниқланди.

Газ таъминоти бўлимига берилган сўров хатга жавобан истеъмолчига нисбатан ҳисобланган 9 млн сўмга яқин миқдордаги қарздорлик корхона томонидан қайта ҳисоб-китоб қилиб берилгани маълум қилинди.

Бухоро вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма “Asaka bank” АТБ томонидан асоссиз равишда жарима юкланганлигидан норозилигини билдирган фуқаронинг мурожаатини ўрганиб чиқди.

Ўрганишларда икки ўртада шартнома асосида автокредит расмийлаштирилганлиги ва автомашинанинг техник паспорти белгиланган муддатда банкка тақдим этилишига қарамай банк ходимлари томонидан асоссиз равишда жарима юкланганлиги аниқланди.

Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мурожаатчига “Asaka bank” АТБ томонидан нотўғри ечилган 5 млн 200 минг сўмдан ортиқ пул маблағи фуқарога қайтариб берилиши таъминланди.

Хоразм вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи Б.Б.нинг 11 млн 500 минг сўмга “Techno uy” дўконидан харид қилган Samsung телевизори кафолат муддатида носоз ҳолатга келиб қолганидан норозилигини билдирган мурожаати қолдирилган.

Ўрганишлар жараёнида телевизорнинг ишлаб чиқаришдаги нуқсони борлиги ва уни таъмирлашнинг имкони йўқлиги ҳақида сервис томонидан хулоса берилгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан тадбиркорлик субъектига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонундан тушунтириш берилиши натижасида фуқаронинг хоҳишига кўра, нуқсонли телевизор янгисига алмаштириб берилиши таъминланди.


✈️ Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(📆 10-15 февраль кунлари)

🗓 10 февраль

“15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” муносабати билан танлов эълон қилинди.

"Hayot birja" АЖга товар-хом ашё биржасига фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензия тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилинди;

Болаларни лицензиясиз даволаган шифохонага чора кўрилди;

Ноқонуний ташқи рекламалар бартараф этилмоқда;
_______

🗓 11 февраль

Истеъмолчиларга асоссиз ҳисобланган 18 млрд сўмдан ортиқ маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатма берилди;

“NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖ томонидан асоссиз олинган 4,5 млрд сўмлик даромад истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди;

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида реклама қонунбузилишларини бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди;

Ҳуқуқий саводхонлик: - Давлат харидлари жараёнида қандай ҳолатлар “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг бузилишига олиб келади?

Устун музокара кучида миллий ва халқаро тажриба;
_______

🗓 12 февраль

Рақобат қўмитаси томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонунга зид ҳолатлар бартараф этилмоқда;

“GURLAN GLOBAL TEKS” МЧЖга нисбатан манипуляция ҳаракатларини содир этганлиги учун тегишли таъсир чораси қўлланилди;

Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасида Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қўмитасининг 2024 йилги ишлари юзасидан ҳисобот тадбири ўтказилди;

Ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди;
_______

🗓 13 февраль

Рақобат қўмитаси томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонунга зид ҳолатлар бартараф этилмоқда;

Истеъмолчиларга ҳисобланган 200 млн сўмдан ортиқ пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатма берилди;

Сифат назорати: Чой маҳсулотларининг сифати назоратдан ўтказилди;
_______

🗓 14 февраль

Наманган вилоятидаги АЁҚШлар истеъмолчилардан 103 млн сўмга яқин асоссиз даромад олганлик ҳолатлари аниқланди;

Республиканинг ҳудудлар кесимида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда;

2024 йил давомида жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш соҳасида эришилган натижалар эълон қилинди;
🗓 15 февраль

Ташкeнт маркeтинг форум 2025 учинчи халқаро маркeтинг бизнeс-форуми бошланди;

Ташкeнт маркeтинг форум 2025 (видеолавҳа).

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТАШКEНТ МАРКEТИНГ ФОРУМ 2025

🖥 Форумнинг асосий воқеаларидан бири Ташкент Маркетинг Аwардс тақдирлаш маросими бўлиб, унда ўтган йилнинг энг муваффақиятли брендлари ва агентликлари LiveDune сервиси талқинига кўра эътироф этилади. Шунингдек, 2024-йилнинг энг яхши маркетологлари ўз соҳасидаги ютуқлари учун мукофотланади.

📌 Бундан ташқари, форум доирасида "Йил маркетинги" кўргазмаси ташкил этилиб, унда инновацион ечимлар ва соҳанинг энг яхши иш тажрибалари намойиш этилади.

➖➖➖

ТАШКЕНТСКИЙ МАРКЕТИНГОВЫЙ ФОРУМ 2025

🖥 Одно из главных событий форума - вручение ежегодной премии Tashkent Marketing Awards, где будут отмечены самые успешные бренды и агентства по итогам прошедшего года по версии сервиса LiveDune. Кроме того, награды получат лучшие маркетологи 2024 года, продемонстрировавшие выдающиеся достижения в своей сфере.

📌 Также в рамках форума организована выставка "Маркетинг года", где представлены инновационные решения и лучшие кейсы индустрии.

Подписаться на канал 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
ТАШКEНТ МАРКEТИНГ ФОРУМ 2025 УЧИНЧИ ХАЛҚАРО МАРКEТИНГ БИЗНEС-ФОРУМИ БОШЛАНДИ

🔵 Тошкентда Рақобат қўмитаси ва Ўзбекистон Маркетинг Ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган Учинчи халқаро маркетинг бизнес-форуми — Ташкент Маркетинг Форум 2025 бошланди. Тадбир Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбарияти томонидан очиб берилди.

🌐 Халқаро маркетинг конференцияси доирасида иштирокчилар бизнесни маркетинг ёрдамида ривожлантиришнинг асосий трендлари ва долзарб масалаларини муҳокама қилишади. Тадбирда 70 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий маркетинг соҳаси экспертлари иштирок этмоқда. Форум дастурида беш паралел сессия бўлиб, уларда экспертлар илғор стратегиялар ва муваффақиятли иш тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

➖➖➖➖➖➖

ТАШКЕНТСКИЙ МАРКЕТИНГОВЫЙ ФОРУМ 2025: НАЧАЛСЯ ТРЕТИЙ МЕЖДУНАРОДНЫЙ МАРКЕТИНГОВЫЙ БИЗНЕС-ФОРУМ

🔵 В Ташкенте стартовал Третий международный маркетинговый бизнес-форум – Tashkent Marketing Forum 2025, организованный при сотрудничестве Комитета по конкуренции и Маркетинговой Ассоциации Узбекистана. Мероприятие открыло руководство руководство Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей.

🌐 В рамках международной маркетинговой конференции участники обсудят ключевые тренды и вызовы развития бизнеса с помощью маркетинга. На мероприятии участвуют более 70 местных и иностранных экспертов области. Программа форума включает пять параллельных сессий, на которых эксперты делятся передовыми стратегиями и кейсами.

Подписаться на канал 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


📌Ўрганиш ва таҳлиллар натижаси.

❗️ Наманган вилоят Рақобат бошқармаси томонидан белгиланган иш режага асосан суғурта хизматлари кўрсатилиши бўйича АТБ “Sanoatqurilishbank” Наманган вилоят филиалидан олинган маълумотлар асосида ўрганиш ва тахлиллар ўтказилди.

➡️ Ўрганишда кредит маблағларини муддатидан олдин қайтарган мижозлар бўйича фойдаланилмаган муддат учун суғурта мукофоти маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилиш юзасидан “Infinity Insurance” АЖ суғурта ташкилотига кўрсатма берилди.

➡️ Натижада “Infinity Insurance” АЖ суғурта ташкилоти томонидан мижоз “INDUSTRIYА QURILISh MEXANIZATSIYАLARI” МЧЖга суғурта шартномасига асосан фойдаланилмаган муддат учун ҳисобланган 5.375.342 сўм суғурта мукофоти маблағлари суғурта қилдирувчига қайтариб берилиши эришилди.

Каналга уланиш 👉 https://t.me/NamRaqobat


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ В течение 2024 года Комитет по конкуренции активно укреплял сотрудничество со средствами массовой информации и общественностью. Через официальный веб-сайт и социальные сети было опубликовано более 8 тысяч материалов, а также налажено взаимодействие с около 100 СМИ.

🎖 Комитет занял 1-е место по уровню открытости среди государственных комитетов и инспекций, набрав 86,2 балла. Кроме того, в рамках IV Антикоррупционного форума Комитет был отмечен за усилия по обеспечению прозрачности и открытости деятельности.

🎤 В ходе проведенных в регионах открытых диалогов, а также через официальный веб-сайт и социальные сети было принято и рассмотрено более 800 обращений, по которым были приняты соответствующие меры.

➡️ Подробности в видеоинфографике.

Подписаться на канал 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ 2024 йил давомида Рақобат қўмитаси оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ҳамкорликни фаол кучайтирди. Расмий веб сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали жами 8 мингдан ортиқ чиқишлар амалга оширилиб, 100 га яқин ОАВ билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

🎖 Қўмита ва инспекциялар ичида очиқлик таъминлаш бўйича 86.2 балл билан баҳоланиб, 1 ўринда эътироф этилди, шунингдек IV Аксилкоррупция форуми доирасида "Фаолият очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдаги саъй ҳаракатлари учун" алоҳида тақдирланди.

🎤 Ҳудудларда ўтказилган очиқ мулоқотлар давомида ва бевосита веб сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали 800 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилиниб, ҳал этиш чоралари кўрилди.

➡️ Батафсил видеоинфографикада

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Репост из: Raqobat qo‘mitasi
РЕСПУБЛИКАНИНГ ҲУДУДЛАР КЕСИМИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА

🇺🇿 Рақобат қўмитаси республикамизнинг барча ҳудудларида истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида доимий равишда кенг кўламли ва тизимли ишлар олиб бормоқда.

Жумладан,
Хоразм вилояти мисолида
Ҳудудий бошқармага, Хоразм вилояти Хива туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.Атаниязовнинг телевидение орқали реклама қилинган IMAAN shifo саломатлик марказининг БАД маҳсулотини харид қилганлиги аммо маҳсулот истеъмолида фуқарога ножўя таъсир қилганлиги сабабли маҳсулот пулларини қайтариб берилишини сўраб тадбиркорга бир неча бор мурожаат қилганлигига қарамасдан, тадбиркор томонидан амалий ёрдам берилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўрганишлар жараёнида, фуқаро 1-гуруҳ ногирони эканлиги аммо маҳсулот истеъмолида фуқарога ҳеч қандай фойда бермаётганлиги тасдиғини топди. Ҳолат юзасидан IMAAN shifo саломатлик маркази томонидан фуқарога 1 700 000 сўм пул маблағи қайтариб берилиши таъминланиб, истеъмолчининг қонун билан белгилаб берилган ҳуқуқлари ҳимоя қилинди.

Тошкент вилояти мисолида
Тошкент туманида яшовчи фуқаро “IT Innovatsion technology scholl” OКдан ошхона мебели учун буюртма қилиб, буюртма учун олдиндан тўловни амалга оширганлиги аммо, корхона томонидан бошқа русумдаги, сифатсиз ва яроқсиз ошхона мебели етказиб берилган. Ҳолат юзасидан корхонанинг ходимига норозилик билдирганида, 4 кун муддатда тўғрилаб олиб келиб берамиз деб мебелларни олиб кетгандан сўнг, унга ўзгартишлар киритиш учун қўшимча 500 АҚШ доллар талаб қилаётганлигидан норозилик билдириб, маҳсулотни қайтариб, тўланган пулларини қайтарилишида амалий ёрдам сўраб Ҳудудий бошқарма мурожаат қилган.

Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борган ўрганишлари натижасида, “IT Innovatsion technology scholl” OК томонидан мурожаатда келтирилган камчиликлар барчаси бартараф этилиб, фуқаронинг ошхона мебели учун тўлаган 8 700 000 сўм пул маблағи қайтариб берилиши таъминланди.

Жиззах вилояти мисолида
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида истиқомат қилувчи фуқаро Қ.Ф. Жиззах шахридаги “Зебо” савдо марказидан сотиб олган кир ювиш мошинаси бузилиб қолгани учун сервис марказига мурожаат қилиб, лекин сервис маркази ходимлари томонидан носозлик бартараф этилмаганлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилган.


🌫 Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилотларга нисбатан қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

✈️ Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

Показано 20 последних публикаций.