Наманган тумани ҳокимининг Инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари тайинланди
Наманган тумани ҳокимининг 2024 йил 29 апрелдаги 141-6-82-Q/24-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 21, 25-моддаларига кўра, Нажмиддинов Нажмиддин Ботирали ўғли Наманган тумани ҳокимининг Инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Нажмиддинов Нажмиддин Ботирали ўғли 1994 йил 16 январда Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 2019 йилда Наманган муҳандислик-қурилиш институтини тамомлаган.
Нажмиддинов Нажмиддин Ботирали ўғли 2019 йилдан ҳозирга қадар Наманган тумани Инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
⚡️
@NAMANGANTUMAN ✔️