Бир куни туғруқхонанинг “сохранения” бўлимида ётсам, телефоним хисоби ўчиб қолди ва кўчага пайнетга чиқиб келдим, палатага киргач турмуш ўртоғим қўнғироқ қилиб, “Нима керак, нима олиб борай?” дедилар. Керакли нарсаларимни айтиб, телефоним ўчиб қолганини, ҳисобимга пул тўлаб қўйишларини сўрадим.
🧐Телефондаги суҳбатимизни ёнимда ётган шеригим эшитиб ҳайрон бўлди, “Ҳозиргина пайнет қилиб чиқдингизку” деди.
Шунда “Эркак киши ўз аёлига сарф ҳаражат қилмаса, пулини бошқа аёлларга сарф қилишни бошлайди “ деб кулдим😄
👫Шеригим: “қойилей, мен доктор ёзган дорини қиммат деб эримга айтмай ўтиримман а🤦♀️” деди.
Ўз қадрини, қийматини билган аёл эри учун олмосдек бўлиши керак💎. Қанчалик ўзингизни севсангиз,ўзингизга ишонсангиз эрингиз ҳам сизни йўқотишдан қўрқади, сизни фикрингиз билан ҳисоблашади!
Ўзим учун ҳеч нарса сўрамайман, фақат болларим учун сўрайман деган аёл, эрта бир кун “эрим болларимни яхши коради, лекин бошқа аёлга кўнгил қўйган💑” деб чидашга мажбур бўлади! Сиз ҳам аёлсиз, шу оила аъзосисиз, шу уйни уй қилиб ўтирган, болларни оқ ювиб тараган, рўзгор ишларини жойига қойган аёл, она сифатида эрингиздан ўзингиз учун сўрашга ҳақлисиз! Жа бир осмондаги ойни сўраманг, имкон даражасида, қурби етганча сўранг! Талаб қилиб эмас, эркаланиб, ширин сўз билан сўранг!
🖇Aжрашаман деб қўрқитманг асло, кўз ёш билан ҳам эрингизга эгалик қилолмайсиз, бошида кўз ёш қўл келиши мумкин, лекин кейинчалик кўз ёшингиз энсасини қотиришни бошлайди, ишонаверинг😄
🖇Сиз эрингизга жазман бўлинг, улар ҳеч нарсани ўйламай, фақат ўзини ўйлайдику, жа эрсиз қолса ҳам анча бунча нарса ундириб олади. Сиз эрсиз қолмайсиз, бунинг учун эса ҳаракат қилиш керак! Фарзандларингиз кўз ўнгида ҳам хўрланган, йиғлоқи хотин эмас, ўзига ишонган, отасининг ҳурматида бўлган аёл тимсолида қолинг!
🖇Бу ҳақда бахтли аёллардан маслаҳат олинг. Уларни ҳаётини, юриш-туришини кузатинг, ўрганинг. Ўзингизга оро беринг, сиз фақат ошпаз, идиш ювувчи, фаррош эмассиз уйда. Сиз уйнинг бекасисиз! Бекалардек ҳаёт кечиринг.Бу албатта бир кунда юз бермайди. Лекин бунга қўл урсангиз, шуни уддалай оламан деб ҳаракатни бошласангиз, секин-секин мақсадга эришасиз.Тез орада эрингиз ўзгариб қолганини сезиб фақат хурсанд бўласиз.
Reklama uchun:
☎️
@Motivatsiya_psixologiya_biznes☎️ Psixolog lichkasi:
@DjamalovnaM925