Коррупция давлат ва жамият тараққиётига жиддий хавф солувчи иллатдир.Шу мақсадда Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси томонидан мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Яқинда Мирзаобод туман солиқ инспекциясида ўтказилган учрашувда коррупцияга йўл қўймаслик ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда солиқ ходимлари зиммасидаги вазифаларни ҳалол бажариш, солиқ тўловчиларга “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида ёрдам бериш, касбий одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш ва коррупциянинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, тадбиркорлар билан профилактик учрашувлар ўтказилиб, ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганда мурожаат қилиш учун
@dsq_anticorrupciya_bot телеграм боти, org@soliq.uz электрон почтаси ва ишонч телефонлари (71-244-98-98, 67-235-03-42) ҳақида маълумотлар берилди.
Кирилда 💬 | Lotinda 💬👉 Инстаграм | Фейзбук | Телеграм | Веб саҳифа | Ютуб