#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг фаолияти самарадорлиги оширилади
“Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-434-сон, 13.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг штат жадвалига, биринчи котиб – Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги вакили қўшимча лавозими киритилди.
✅ Қуйидагилар Вакилнинг
асосий вазифалари этиб белгиланди:
🔹Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига асосланган ҳолда
яқин ҳамкорликни кучайтириш;🔹Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида
жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мунтазам равишда пухта ишланган амалий таклифларни тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг
ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашиш;
🔹Ўзбекистон ҳамда Россия Федерациясининг Ички ишлар вазирликлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида
уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизм, одам савдоси, ноқонуний миграция ва бошқа турдаги жиноятларга қарши курашиш, уларнинг фош этилишига кўмаклашиш ҳамда ушбу йўналишларда тезкор маълумот алмашинувини ташкил этиш бўйича
амалий ҳамкорликни кучайтириш;
🔹Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
консуллик функцияларини бажаришга кўмаклашиш;🔹Ўзбекистоннинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, одам савдоси ва ноқонуний миграция масалалари бўйича оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклдаги
мурожаатларини қабул қилиш ҳамда кўриб чиқиш.Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot