🇺🇿
Тошкент шаҳрида Қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
🥋Жорий йилнинг 12-16 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Қўл жанги спорт тури бўйича
Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
🥉Ушбу нуфузли мусобақада
Яшнобод тумани 255-мактабининг 11-синф ўқувчиси Матёқубов Русланбек 67 кг вазн тоифасида
фахрли учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлди.
🏆 Мамлакатимизда спорт соҳасига қаратилган юксак эътибор ёшларимизни янги марралар сари руҳлантириб, уларнинг жисмоний ва маънавий камол топишида муҳим омил бўлмоқда. Ушбу ютуқлар эса келажак авлод учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.
🎉
Яшнобод тумани ҳокимлиги Матёқубов Русланбекни ушбу ғалаба билан муборакбод этади ва келгуси мусобақаларда янада юксак натижаларга эришишини тилаб қолади!
Манба:
Yashnobod tuman hokimligi🌍Website |✅Telegram |📸Instagram | ✅
Facebook|