РАМАЗОННИНГ ИЛК ЖУМАСИНозик диллар нозимаси,
Кўнгилларнинг манзумаси,
Бунча гўзал бўлмасанг сен,
Рамазоннинг илк Жумаси!
Йўқдир шайтонлар найранги,
Бордир Аллоҳим карами,
Аҳли умматнинг байрами,
Рамазоннинг илк Жумаси!
Ибодатлар инобатдир,
Ҳар лаҳзаси саодатдир,
Дуолар ҳам ижобатдир,
Рамазоннинг илк Жумаси!
Масжидларга боринг саф-саф,
Ҳар қадам юз гуноҳдан даф,
Ўқинг бугун сураий Қаҳф,
Рамазоннинг илк Жумаси!
Ҳар такбирин беноз ўқинг,
Иймон бирла ҳамроз ўқинг,
Ихлос, Фалақ ва Нос ўқинг,
Рамазоннинг илк Жумаси!
Бир савобдан бермоқ хабар,
Ажри бордир юз баробар,
Қутлуғ бўлсин эй биродар,
Рамазоннинг илк Жумаси!
Дилга ният раво қилинг,
Ибодатни бажо қилинг,
Ўлмасни ҳам дуо қилинг,
Рамазоннинг илк Жумаси!
Бунча гўзал бўлмасанг сен,
Рамазоннинг илк Жумаси!
Ўлмасбек Самарқандий.T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIyT.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy