ОТА ҲОВЛИ.!Қанча қилма уйингни қаср,
Отасиз уй мозор бўлади.
Ҳеч кимсага сир эмасдир сир,
Ота ҳовли бошқа бўлади.
Қишин ёзин сўнмайди гуллар,
Кеча кундуз сайрар булбуллар,
Шилдир-шилди оқади сувлар,
Ота ҳовли бошқа бўлади
Қаср эмас бир олам нурли,
Жаннат эрур боғчаси дурли.
Тугамас ҳеч меҳри бор сирли.
Ота ҳовли бошқа бўлади.
Фаришталар кезади гўё.
Орзу умид бўлади рўё.
Хотиржамдек бўласан гўё.
Ота ҳовли бошқа бўлади.
Дунёга келиб мен шу уйда.
Бешикда беландим шу уйда.
Муҳрланиб қолган хаёлда.
Ота ҳовли бошқа бўлади.
Ота ҳовли бошқа бўлади.
ФАРҲОДХОН.✍️Изоҳлар қолдириб , реаксия босишни унутманг! Бу биз учун муҳим😊
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Tonggi_salomlarim